Чоршанба, 18.12.2024, 9:10:40

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа |  Файзулла Хўжаев - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
 Файзулла Хўжаев
AbdulazizДата: Пайшанба, 06.10.2011, 8:50:10 | Сообщение # 1
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
Файзулла Хўжаев

Меҳнаткаш ўзбек халқининг озодлиги, тенглик ва тинчлиги учун, унинг келажак бахт-саодати йўлида курашган Файзулла Хўжаев ўзининг бутун борлиғи, серқирра фаолиятини инсон бахт-саодатига, унинг келажагига бағишлади.У ўз ҳаёти давомида бутун куч ва ғайратини, билим ва маҳоратини юрт мустақиллиги, миллат равнақи, халқ озодлиги йўлида сарфлаган закий зотлардан биридир.

Таржимаи ҳол


Президентимиз ўз нутқларининг бирида шундай деган эди: «Мустақиллик пойдеворига, халқимизнинг бошига тушган оғир кунларда қатағонларга учраб, гуноҳсиз қурбон бўлган минглаб забардаст, унутилмас фарзандлари тамал тошларини қўйган. Шунинг учун ҳам мустабидлик замонида халқимиз хотирасидан атайлаб ўчирилган мўътабар инсонларнинг номлари бирин-кетин тикланяпти».

Халқимизнинг ана шундай асл фарзандларидан бири - Файзулла Хўжаевдир.

У ўз ҳаёти давомида бутун куч ва ғайратини, билим ва маҳоратини юрт мустақиллиги, миллат равнақи, халқ озодлиги йўлида сарфлаган закий зотлардан биридир.

Илмли, ўз замонасининг билимдони, сиёсатдон ва маданиятли, ўз тарихини яхши билган инсон бўлган Файзулла Хўжаев савдогар оиласида туғилганлиги учун ҳар томонлама яхши таъминланган эди. У отасидан қолган бой- ликни жадид мактаблари очишга, ёш бухороликлар фаолиятини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга сарф лади.

1917 йилдан бошлаб Файзулла Хўжаев ва Абдурауф Фитрат ёш бухороликлардан ажралиб чиққан «Сўл қанот»га бошчилик қилишади. Файзулла Хўжаев жадидчилар билан биргаликда Бухорода конституцион монархия, сўнгра демо- кратик республика тузиш учун курашдилар.

Файзулла Хўжаев бой илмий мерос қолдирган. Унинг «Бухоро инқилобининг тарихига материаллар» (1926), «Бухородаги революция ва Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиш тарихига доир» (1932) китоблари, «БХСРдаги иқтисодий аҳвол» (1924), «Ёш бухороликлар тўғрисида» (1926), «Жадидлар» (1926) каби мақолаларида ХХ асрнинг 1 чорагидаги жиддий муаммолар ҳақидаги фикрлари баён этилган.

Файзулла Хўжаев ҳаёти ва фаолияти мустақиллик туфайли чуқурроқ ўрганила бошланди. 1996 йилда ўзбек халқи ўзининг фидоий фарзанди Файзулла Хўжаевнинг 100 йиллик юбилейини нишонлади. Юбилей муносабати билан Файзулла Хўжаев асарлари ва у ҳақидаги тадқиқотлар нашр этилди.

Бухоронинг асл фарзанди

Ўзбек миллатининг асл фарзанди Файзулла Хўжаев 1896 йилда Бухоро хонлиги даврида Бухорода йирик савдогар оиласида дунёга келади. Унинг отаси Убайдуллахўжа Қосимхўжаев Москвада хусусий савдо маҳкамасига эга бўлиб, Россиянинг ўзида ҳамда хорижий бозорларда қоракўл тери билан кенг миқёсда савдо-сотиқ юргизар эди. У келажакда ўғлини ўзига ўхшаган эътиқодли, илмли, мусулмон бўлиб етишишини истар эди.

1907 йилда ўн бир ёшли Файзуллани отаси Москвага олиб кетади. Москвада у беш йил давомида уйда ёлланган рус ўқитувчиларидан сабоқ олади. Бироқ Файзулла ўн олти ёшга ҳам тўлмасданоқ отаси оламдан ўтди. Шундан сўнг Файзулла Хўжаев тарбияси камбағал деҳқон оиласидан чиққан онасига қолади. Унга онаси ҳаётдаги барча яхши-ю ёмон томонларни уқтириб, қизиқувчан, зийрак йигитчанинг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари шаклланишида катта роль ўйнаган биринчи омил онанинг таъсиридир.

Файзулла Хўжаев 1913 йилда жадидлар ҳаракатига қўшилади. Бу ҳаракат Бухоро шароитида маълум тараққиёт аҳамиятига эга эди. Ёш Файзуллада тараққийпарвар ғояларнинг шаклланишида Бухоронинг дастлабки маърифатпарварларидан бири Абдулвоҳид Бухоновнинг сезиларли таъсири бўлган.

Бухорода демократик ҳаракат аҳоли ўртасида маърифат ва маданият тарқатиш учун курашдан бошланади. Бу янги усул мактаблари (мактаби усули жадиди) очишдан бошланди. Мазкур мактабларда диний таълим асослари билан бир қаторда математика, география, табиатшунослик каби дунёвий ва ижтимоий фанлар ҳам ўқитилади. Янги усул мактаблар Бухорода аввалдан мавжуд бўлган мактабларга (мактаби усули қадими)га қарама-қарши йўсинда ташкил этилади.

Миллий зиёлилар ва маҳаллий ҳукуматнинг маориф- ни ислоҳ қилиш ҳаракатига етакчилик қилган айрим вакил- лари мавжуд тузумга ва Бухородаги мустабид бошқарув усулига танқидий назар билан қараганларнинг барчасини янги усул мактаблари атрофига бирлаштира бошлади. Бухоро ўша йиллари мусулмон динининг бешиги, ислом динининг таянчи ҳисобланар эди. Шаҳардаги 364 энсиз ва тор кўчаларда 360 мачит ва ҳаммаси бўлиб 20 мингга яқин талабага эга бўлган 138 мактаб ва мадраса бўлиб, талаба- ларнинг аксари кўпчилиги руҳоний, савдогар, амир амалдорлари ва бой табақа вакилларининг болалари эди.

Файзулла Хўжаев ўз мамлакатининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий соҳалардаги қолоқлигига барҳам бериш, халқ оммасининг турмушини яхшилаш йўлларини қидирди. Бу борада Файзулла Хўжаев ва ёш бухороликлар ҳам бир масалада - Бухорони тараққиёт йўлига олиб чиқиш масаласида бир хил фикрда эдилар.

Жадидлар дастлаб маданий-оқартув ишлари билан шуғулландилар, кейинроқ эса унча-мунча демократик озод- лик ҳақидаги талаблар билан чиқа бошладилар. Жадидлар ҳаракатида фаол қатнашган Файзулла Хўжаев Бухорони тараққий эттириш учун ҳам айрим ўзгартишлар киритиш лозимлигига тобора кўпроқ ишонч ҳосил қила бошлади. У, жадидлар орасидан ўз ғояларига тарафдорларни ҳам топди ва улардан бошқа сафдошлари билан биргаликда, 1917 йилда Ёш бухороликлар партиясини тузди.



O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
AbdulazizДата: Пайшанба, 06.10.2011, 8:50:31 | Сообщение # 2
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
1917 йил апрелда Ёш бухорликлар Файзулла Хўжаев бошчилигида халққа баъзи бир демократик эркинликларни бериш кераклиги тўғрисидаги талаблар билан амирга мурожаат қилдилар. Аммо амир ёш бухороликларга ён босмади, улардан қаттиқ ўч олди. 1918 йилда вужудга келган Бухоро Коммунистик партияси халқ оммасининг туб манфатларини ифодалар эди.

Файзулла Хўжаев халқ ишига шижоат билан киришиб ҳормай-толмай иш олиб бориб, БХСР (Бухоро Халқ Совет Республикаси) Халқ Нозирлари Советининг раиси лавозимида ҳаракат қилди.

Файзулла Хўжаев 1920 йил январда Тошкентда ташкил топган инқилобчи ёш бухороликлар партияси Марказий бюроси раиси бўлиб ишлай бошлади. 1920 йил 14 сентябрда Бухоро халқ Нозирлар кенгаши тузилди. Файзулла Хўжаев ташқи ишлар нозири лавозимида ишлай бошлади. Бухоро Республикаси давлат арбоби бўлган Файзулла Хўжаев биринчи кунданоқ мустақил сиёсат юргазишга, Россия ва хорижий давлатлар билан тенг ҳуқуқли алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилди. У ўзбек халқининг фарзандлари илм олиши йўлида анча ишларни амалга оширади. Талабаларни хориж мамлакатларига жўнатиб ўқитиш ташаббуси билан чиққан.

Файзулла Хўжаев маърузаларидан бирида халқига қарата шундай деган эди: «Барча фикр ва барча билимлар ягона олий мақсад - бизнинг буюк Ватанимизни барча чоралар билан мустаҳкамлашга йўналтирилиши лозим».

Файзулла Хўжаев ўзининг халқ олдидаги бурчини бажаришда куч ва соғлиғини аямасди. У ҳатто беморлигига қарамасдан Москвада ёш республиканинг иқтисодий ва маданий қурилишига доир жуда кўп масалаларни ҳал қилди. Файзулла Хўжаев БХСР ҳукуматининг бошлиғи лавозимида тўрт йил ишлади, бу давр давлат арбоби бўлган Файзулла Хўжаев учун катта мактаб, хўжалик-ташкилотчилик ишлари мактаби бўлди.

Файзулла Хўжаевнинг Ўзбекистонни намунали республикага айлантириш тўғрисидаги эзгу нияти рўёбга чиқди. У фақат ўзбек миллатининг равнақи учун эмас, балки ўнлаб турли миллат фарзандлари меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикасининг равнақи учун, шу респуб- ликада яшаётган барча миллатларнинг бахтли ҳаёти учун курашди.

Файзулла Хўжаев раҳбарлигида 1923 йилдаёқ аҳолига медицина ҳизмати кўрсатиш, умумий таълим мактаблари, билим юртлари ва курслар тармоғини кенгайтириш соҳасида анчагина амалий чоралар кўрилди. Аҳолига - ишчилар, хизматчилар, ҳунармандлар, ерсиз ва кам ерли деҳқонларга давлат ҳисобидан медицина хизмати кўрсатиш, меҳнат, ижтимоий таъминот ҳамда соғлиқни сақлаш нозирлиги томонидан йўлга қўйилди. Эски Бухорода 200 ўринлик дастлабки шаҳар касалхонаси, 12 та даволаш-амбулатория пункти очилди.

Халқ маорифи ҳам анча ривожланди. 1923 йилда Бухоро республикасида 32 та бошланғич ва ўрта мактаб, тўртта мусиқа мактаби, иккита педагоглар тайёрлаш институти, 11 та болалар уйи, ҳунар мактаби ташкил этилди.

Халқ маорифи, соғлиқни сақлаш соҳасида эришилган дастлабки натижаларда Файзулла Хўжаевнинг салмоқли ҳиссаси бор.

Ана шундай юксак, олижаноб мақсадларга интилган Файзулла Хўжаев ўзининг халқ олдидаги бурчини жўшқин ғайрат билан адо этди.

Аммо 1937 йил 9 июлда Файзулла Хўжаев Москвада қамоққа олинди.

Унга «Ўнг троцкийчи блок» фаолиятига қўшилганлиги, «Миллий иттиҳод» ташкилоти фаолиятига раҳбарлик қилганлик, «босмачилик» ҳаракати қўрбошиларини қўллаб-қувватлаганлик, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Беҳбудий ва бошқа ўзбек зиёлиларига ғамхўрлик кўрсат- ганлик каби айблар қўйилган ҳолда отишга ҳукм қилинган. Шу тариқа ўзбек халқининг оташ қалб фарзанди Файзулла Хўжаев қатағонлар қурбонига айланган.

1965 йил 6 мартда Олий суд ҳарбий коллегияси Файзулла Хўжаевни айбсиз деб топди ва оқлади.

Файзулла Хўжаев ҳаёти ва фаолиятига оид муҳим саналар

Файзулла Хўжаев - 1896 йил 1 июлда Бухорода туғилган
1905-1907 йиллар Бухоро мадрасасида ўқиган.
1907-1912 йилларда Москвада хусусий мактабда ўқиган.
1912 йил Бухорога қайтган.
1913 йил Ёш бухороликлар партиясининг аъзоси.
1913-1916 йиллар Бухорода жадидлар ҳаракатига қатнашади.

1917 йил Тошкентда тузилган инқилобчи ёш бухороликлар партияси Туркистон Марказий бюроси раиси, «Учқун» газетаси муҳаррири.
1920 йил 14 сентябда Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳукумати - Халқ Нозирлар Шўроси тузилиб, ҳукумат бошлиғи қилиб сайланди.
1922 йилда ички ишлар нозири бўлиб ишлаган.
1920- 1922 йилларда БХСР ташқи ишлар нозири.
1921- 1924 йилларда ҳарбий ишлар нозири.
1922- 1924 йилларда Меҳнат ва мудофаа кенгаши раиси.
1925 йилда СССР Ҳарбий Денгиз ишлари халқ комиссарлигининг Ўзбекистон ССР бўйича расмий вакили.
1924 йил ноябрда Муваққат ишчи деҳқон ҳукумати раиси.
1925 февралдан 1937 йилгача Ўбекистон ССР ХКС раиси.
1932 йилда ЎзССРнинг баъзи областларида йирик суғориш иншоотлари қурилиши аҳволини ўрганиш ва Тошкентда пахтачилик илмий-тадқиқот институти ташкил этиш бўйича таклиф тайёрлаш комиссиясининг раиси.
1933 йилда илғор колхозчилар I съездида, ВКП (б) Марказий Комитети Ўрта Осиё бюросининг пахта етиштиришни кўпайтириш учун кураш, дон муаммосини ҳал қилиш юзасидан чақирилган пленумида маъруза қилди.
1934 йилда ВКП (б) XVII съезида, республика чорвадор ва ғаллакор районлари илғор колхозчилар I съезди ишида қатнашди.
1935 йилда ЎзССР Советларининг V съезди, СССР Советларининг VII съезди делегати, эски шаҳарларни реконструкция қилишга бағишланган кенгашда қатнашади.
СССРнинг янги конституция лойиҳасини тайёрлаш комиссияси аъзоси.
1936 йилда ЎзССРнинг янги конституцияси лойиҳасини тайёрлаш комиссиясига аъзо. ЎзССР Совет- ларининг VI съезди ва СССР Советларининг фавқулодда VIII съезди делегати.
1937 йилда ЎзССР Советларининг VI съезди ва Ўзбекистон зиёлиларининг I съездида нутқ сўзлади. Ўзбекистон КП (б) VII съезди ишида қатнашди.
1937 йил 9 июлда Файзулла Хўжаев Москвада қамоққа олинди ва отишга ҳукм қилинди.
1965 йил 6 мартда Олий суд ҳарбий коллегияси Файзулла Хўжаевни айбсиз деб топди ва оқлади.



O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024