muxlis | Дата: Жума, 16.01.2009, 7:34:33 | Сообщение # 1 |
Ustazoda
Группа: Администраторы
Сообщений: 41
Статус: Offline
| (1) «Фотиҳа» сураси Етти оятдан иборат бу сура Макка шаҳрида нозил бўлган. У "Фотиҳа", яъни "Очувчи сура" деб аталади. Қуръондаги сураларнинг жойлашиш тартибида аввалги ўринда тургани ва қисқа бўлишига қарамасдан Қуръоннинг асосий маъно-моҳиятини ўзида мужассам этгани учун ҳам у Қуръон мазмунини "Очувчи" деб номланган. Бу сурада ягона Аллоҳга бўлган эътиқод, Унинг ўзигагина ибодат қилиш, охират куни борлигига ишониш, ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан мадад-ёрдам сўраш, ҳақ дин ва тўғри йўлни Унинг ўзигина кўрсата олишига иймон келтириш каби Ислом динининг асосий талаблари ўз аксини топган. Шунинг учун бу сурани "Уммул-Қуръон" - "Қуръоннинг онаси - асли" деб ҳам атайдилар. 1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 2. Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси, 3. Меҳрибон ва раҳмли, 4. Жазо (қиёмат) кунининг эгаси - подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир. Изоҳ: Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳамду санога лойиқ зотдир. 5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. Изоҳ: Яъни, Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз. 6-7. Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш - Тўғри йўлга йўллагайсан. Изоҳ: Мазкур зотлар - барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақидалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир.
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |