Сешанба, 24.10.2017, 2:02:42

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | (1) «Фотиҳа» сураси - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Quroni Karim » (1) «Фотиҳа» сураси
(1) «Фотиҳа» сураси
muxlisДата: Жума, 16.01.2009, 7:34:33 | Сообщение # 1
Ustazoda
Группа: Администраторы
Сообщений: 41
Статус: Offline
(1) «Фотиҳа» сураси
Етти оятдан иборат бу сура Макка шаҳрида нозил бўлган. У "Фотиҳа", яъни "Очувчи сура" деб аталади. Қуръондаги сураларнинг жойлашиш тартибида аввалги ўринда тургани ва қисқа бўлишига қарамасдан Қуръоннинг асосий маъно-моҳиятини ўзида мужассам этгани учун ҳам у Қуръон мазмунини "Очувчи" деб номланган.
Бу сурада ягона Аллоҳга бўлган эътиқод, Унинг ўзигагина ибодат қилиш, охират куни борлигига ишониш, ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан мадад-ёрдам сўраш, ҳақ дин ва тўғри йўлни Унинг ўзигина кўрсата олишига иймон келтириш каби Ислом динининг асосий талаблари ўз аксини топган. Шунинг учун бу сурани "Уммул-Қуръон" - "Қуръоннинг онаси - асли" деб ҳам атайдилар.
1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
2. Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси,
3. Меҳрибон ва раҳмли,
4. Жазо (қиёмат) кунининг эгаси - подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир.
Изоҳ: Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳамду санога лойиқ зотдир.
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.
Изоҳ: Яъни, Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз.
6-7. Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш - Тўғри йўлга йўллагайсан.
Изоҳ: Мазкур зотлар - барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақидалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир.


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Quroni Karim » (1) «Фотиҳа» сураси
Страница 1 из 11
Поиск:

Copyright MyCorp © 2017