Жума, 19.04.2024, 1:17:09

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Мўминнинг энг биринчи душмани - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » Мўминнинг энг биринчи душмани
Мўминнинг энг биринчи душмани
AbdulazizДата: Якшанба, 26.10.2014, 4:04:06 | Сообщение # 1
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
Бизнингҳаётимизда бўлаётган ва бўлиб ўтган воқеаларга асосий сабабчи, инсонларни ҳақ
йўлдан тойдириб нохақ йўлга тортадиган гуноҳ ишларга бошловчи шайтон
тўғрисида ҳар турли миш-мишлар халқнинг оғзида юради.Бу иблис тўғрисида
одамларнинг айтган гапларидан кўра қуръондан излаб топишни тўғри деб
хисобладик.

 Аллоҳинсонни яратгандан бошлаб унга душман ҳамроҳ бўлди. У Аллоҳга итоат қилмади ва
адашганлардан бўлди.Шайтон васваса қилишдан бошқага ярамайди. Агар аччиғингиз
чикса ўша пайтда банда сергак бўлиб, ўзини ўнглаб Аллоҳдан паноҳ сўраса 
қутулиб қолади. Аммо банда ўзини шайтоннинг қучоғига отса, унга малайга айланиб
қолиши ҳеч гап эмас. Инсон шаҳвоний туйғуларга берилганда шайтон сизни ўзингиз
билмаган ҳолда алдаб қўйиши ҳеч гап эмас. Шайтон, асосан, инсонни адаштириш,
шарманда қилиш, унинг айбиниочиш–авратини очиш учун жидду жаҳд этади.
 Уинсоннинг заиф томонидан ҳужум қилади, ундаги шаҳват ва ҳавас оловини
алангалатади. Бу ҳақиқатни ушбу оятилар исботлайди.

Эй инсонлар, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бассизларни дунё  ҳаётисира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин! 35:5
Ким Раҳмон Эслатмасидан (яъни, Қуръонпанд-насихатларидан) кўр Бўлиб олса — юз ўгирса, Биз унга шайтонни якин қилиб
кўюрмиз, бас, у ўша (кофирга доимий) хамрох Бўлур.

Шак-шубхасиз, (шайтонлар, Қуръондан юз ўгирган кимсаларниТўғри) Йўлдан тўсурлар, (аммо ўша шайтонларнинг етовидаги адашганлар эса)
ўзларини хидоят топгувчилар, деб хисоблайдилар. 43:36-37

Шайтоннинг макр хийласи жуда кўп бизга ибрат ва панднасихат бўлиши учун тушган манабу оятлар сўзимизнинг яққол далили бўлиб
саналади. Динимизни ўзгариб динда йўқ нарсаларни динга киргизган Аллоҳни қўйиб
Уламолар Имом Шайх ва устозлар ортидан эргашиб Уларни сўзларини худди Аллоҳнинг
сўзи ўрнида қўйиб, уларнинг ёзган китобларини Аллоҳнинг китобидан устун қўйиб
ўзларига шайтон айтган йўл билан юрибкетганларини сезмай ҳам қолдилар.Бугун
кўпчилик шайтоннинг лашкарига айланди. У Аллоҳни китобини ўрнига тонналаган
тўмланган китобларни чиқариб ер юзидаги ҳамма мусулмонларни фақат шу китобларга
амал қилдирадиганожиз (кўр)қилиб қўйди.
  
Шайтон инсонни фақат йўлдан адаштиришини икки дунёда ҳамхор бўлиб юришини истайди.Аллоҳ эса сизларни икки дунёда ҳам бахтли бўлишингизни истайди ва бизни фақат
қуръонга амал қилишга чақиради.
 Қуръоннингҳар бир ояти бизга панд насихат бўлиб саналади чунки қуръоннинг ҳеч бир ояти
бекордан бекорга айтилмаган ҳар бир оятнинг маъноларида фақат ақил эгаларигина
тушиниб биладиган маънолар бор.

Сизақил фаросатли инсон бўлсангиз бир дақиқа қуръонда Аллоҳнинг шайтон ҳақидаги
оятларини ўқиб кўриб ўйланиб
кўрингчи?  Нахотки,  Аллоҳбизга 
 тушуниксиз  китоб юборди?

 МЕНГАБИРЯРАТУВЧИНИНГ СЎЗИ КИФОЯ ЭМАСМИ?
            
АЛБАТТАКИФОЯ!
Сизгачи?
Шайтонгақул бўлган мусулмонлар ўзлари билмаган холда мушрик бўлиб қолганларини сезмай
қолганлар. Дунё юзида қанча мусулмон бўлса ҳам агар қуръондан бошқа китобни
манба қиладиган бўлса у инсон аниқ шайтоннинг дўсти бўлиб хисобланади. Улар
Аллоҳнинг сўзларига амал қилмаганликдан шайтоннинг йўлига қандай қилиб
киришганини билмай қолганлар. Чунки улар шайтоннинг буйирган йўлидан юришган шу
сўзимизга далил манабу оят:
 
 Буюрсам, Аллоҳ яратган нарсаларниўзгартириб, бузадилар».4:119
Эсланг,Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман»,-
деганида, улар айтдилар: «У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган
кимсани (халифа) қиламанми?
 Ҳолбуки, бизҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз ва Сени(нг номингни мудом) пок тутамиз.
(Аллоҳ) айтди: «Мен сизлар билмайдиган нарсаларни биламан».2:30

 Ва УЗот Одамга барча нарсаларнинг исмини ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга рўбарў
килиб деди: «Агар (халифаликка биз ҳақдормиз, деган) сўзларингиз рост бўлса,
мана бу нарсаларнинг исмларини Менга билдиринглар!» 2:31

 Уларайтдилар: «Эй Пок Парвардигор, биз фақат Сен билдирган нарсаларнигина биламиз.
Албатта Сен ўзинг илму ҳикмат соҳибисан». 2:32

 (Аллоҳ:)«Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмини билдир»,- деди. (Одам) уларга барча
нарсаларнинг исмини билдирганидан кейин (Аллоҳ) айтди: «Сизларга Мен еру
осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган ва яширган нарсаларни биламан,
демаганмидим?» 2:33

Эсланг, Биз Фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимизбилан улар саждага эгилдилар. Фақат иблис кибр ва ор қилиб, кофирлардан бўлди.
2:34

 Ваайтдик: «Эй Одам, сиз жуфтингиз билан жаннатни маскан тутинг ва ундан хоҳлаган
жойларингизда бемалол таомланинг. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у
ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар». 2:35

 Бас,уларни шайтон йўлдан оздириб, масканларидан чиқарди ва айтдик: «Тушингиз
(жаннатдан Ерга! Сизлар – инсон ва шайтон) бир-бирингизга душмансиз. Энди
маълум вақтгача (ажалларингиз етгунича) Ерда маскан тутиб яшайсиз». 2:36

 Кейин,Одам ўз Парвардигори тарафидан бир неча сўзлар (фармонлар) қабул қилиб
олганидан сўнг (Аллоҳ) унинг тавбасини қабул қилди. Албатта У тавбаларни
тавбаларни қабул қилгувчи Меҳрибон Зотдир. 2:37

«У жойдан (жаннатдан)ҳаммангиз тушингиз», дедик. «Бас, сизларга Мен тарафдан Ҳидоят келганида,
кимлар менинг ҳидоятимга эргашса, ана ўшалрга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва
улар ташвиш ҳам чекмайдилар.  2:38
Албатта биз сизларни яратдик, сўнгра сизларга сувратбердик, сўнгра фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!” дедик. (Улар) сажда
қилдилар, илло Иблис сажда қилувчилардан бўлмади. 7:11
(Аллоҳ) айтди: “Сенга буюрганимда сажда қилишингга нимамоънелик қилди?” У деди: “Мен ундан яхшиман, мени оловдан яратгансан Уни
(Одамни эса) лойдан яратдинг”.7:12
Жинни (яъни, иблисни) эса (Одамдан) илгари оташ-оловданяратган эдик. 15:27
Магар иблис сажда килгувчилар билан Бўлишдан бош тортди.15:31

ЭйОдам авлоди! Шайтон ота оналарингиз (Одам ва Ҳавво)нинг авратларини уларга фош
қилиш (уялтириш) учун жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин!
Зеро у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни
кўрадилар. Биз шайтонларни имон келтирмайдиганларга дўст қилиб қўйдик”           


O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
AbdulazizДата: Якшанба, 26.10.2014, 4:52:40 | Сообщение # 2
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
ИНСОННИНГ ДУШМАНИ
Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсу жин шайтонларнидушман қилиб қўйдик. 6:112       
Бандаларимга айтингки, улар (ўзаро сўзлашганларида) энггўзал сўзларни сўзласинлар. Зеро, шайтон уларнинг ўрталарида бузғунчилик килур.
Дарҳақиқат, шайтон инсонга очик душмандир 17:53

Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душмантутинглар! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзаҳ аҳли бўлишга даъват
қилур. 35:6

 Менсизларга: ” Эй Одам болалари, шайтонга ибодат килмангиз, чунки у сизларга очик
душмандир.36:60

Аникки, (шайтон) сизларнинг ичингиздан кўп авлодни йўлданоздирди. Ахир акл юритгувчи Бўлмадингизларми?! 36:62
(Кунлардан бирида Мусо) шахарга унинг ахолиси ғафлатдаБўлган (пешин) пайтида кирган эди, унда икки киши урушаётганини кўрди. (Улардан)
бири ўзнинг жамоатидан (яъни бани Исроил кавмидан) ва бири душманидан эди.
(Бас, Мусонинг) жамоатидан Бўлган киши душман томондан Бўлган кимсага карши
ундан ёрдам суради. Шунда Мусо бир мушт уриб уни ўлдириб кўйди ва деди: ” Бу
шайтоннинг ишидандир. Албатта у йўлдан ургувчи очик душмандир 28:15

Сизларни шайтон (Аллоҳнинг динидан) сира тутмасин!Албатта, у сизларга аниқ душмандир.43:62
Шайтон изидан эргашманглар. Албатта, у сизларга аниқдушмандир. 6:142
                                             ИНСОНГАВАСВАСА БЕРАДИ
Албатта, ўша шайтон ўз дўстлари (мунофиқларни) қўрқитади.Агар (чинаккам) мўъмин бўлсангизлар улардан кўркмангиз, Мендан кўрқингиз! 3:175
Аллоҳнинг номи зикр килинмаган нарсалардан емангиз!Зотан, бу (иш)
итоатсизликдир. Албатташайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларни) сизлар билан
жанжаллашишлари учунвасвасага солурлар. Агар уларга бўйсунсангизлар, хеч шак-
шубхасиз мушрикларданБўлиб колурсизлар.6:121
(Эй муъминлар), ўшанда хотиржам Бўлишингиз учун сизларниўз тарафидан уйкуга чўмдирган ва сизларни поклаш, сизлардан шайтон васвасасини
кетказиш учун, сизларни якдил ва собитқадам килиш учун устингизга самодан сув –
ёмгир ёгдирган эди. 8:11
Сўнг шайтон унга васваса қилиб: “Эй Одам, мен сениабадият дарахити ва чиримас (йўқ бўлмас) мулкка бошлаб борайми?” деди. 20:120
Улар алдаш мақсадида сохта хушсуханлик биланбир-бирларига васваса қиладилар. 6:112
УНИНГ ВАЗИФАСИ ИНСОНЛАРНИ АДАШТИРИШ
Қуръоннинг ҳар бир ояти бизга хикмат ва насихатдирчунки қуръоннингҳеч бир ояти бекордан бекорга айтилмаган ҳар бир оятнинг маъноларида фақат ақил
эгаларигина тушиниб тафаккур қиладиган маънолар ётади.
Дарвоқе, Биз ҳар бир умматга: “ Аллоҳга ибодат қилингларва шайтондан йироқлашинглар” деган ваҳий билан Пайғамбар юборганмиз. 16:36
(Кейин, Мисрга кириб Юсуф алайхиссаломнинг саройигакелганларидан сунг) у ота-онасини Ўзининг тахтига чикарди ва улар (яъни,
ота-она ва ога-инилари Юсуф алайхиссаломга) сажда – таъзим килган холларида
йикилдилар. У деди: «Эй отажон, мана шу (кирк йил) илгари курган тушимнинг
таъбиридир. Парвардигорим уни рост килди. Дарҳақиқат, У Зот менга (буюк) инъом
килди – мени зиндондан чикарди, шайтон мен билан ога-иниларим орасини бЎзиб
игво килганидан кейин, мана, сизларни чулу сахродан (Мисрга эсон-омон
холингизда) келтирди. Албатта, Парвардигорим Ўзи хохлаган нарсани сездирмай
амалга оширгувчи Зотдир. Албатта, Унинг Ўзигина билим ва хикмат Сохибидир.
12:100
Уни дўст тутган кимсани, албатта, йўлдан оздириш ва дўзаҳазобига йўллаш унинг зиммасига ёзилиб қўйилгандир. 22:4
Улар (муъминларга) “Биз (хаёти дунёда) сизлар билан биргаэмасмидик”, деб нидо килганларида, (мъминлар) дерлар: “Ха, (куринишда биз билан
бирга эдинглар), лекин сизлар (мунофиқлик билан) ўзларингизни фитнага дучор
килдинглар ва (бизларга бало-офатлар етишига) куз тутдинглар Ҳамда (Исломнинг
Ҳақ Дин эканлиги тўғрисида) шубхаландинглар ва то Аллоҳнинг амри (яъни, ўлим)
келгунича сизларни (хали умр узок эканлиги, Аллоҳ хар қандай гунохни кечиб
юборавериши каби) хомхаёллар алдади. Сизларни Аллоҳ ҳақида (У Зотнинг карами
кенг, хеч качон Ўзи яратган бандаларни азобга гирифтор килмайди, деб) алдагувчи
(шайтон) алдаб куйди”57:14
Качон уларга: “Аллоҳ нозил килган нарсага эргашинглар”,дейилса, улар: “Йўк, бизлар ота-боболаримизни ниманинг устида топган Бўлсак,
(ана ўшанга эргашурмиз”, дейишади. Агар шайтон уларни ўт-дўзах азобига чакириб
турган Бўлса хам-а?! 31:21


O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
AbdulazizДата: Якшанба, 26.10.2014, 4:54:22 | Сообщение # 3
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
ШАЙТОН СЎЗЛАРИ  
Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (У) деди: “Албатта,бандаларингдан белгиланган улушимни олурман”. 4:118
Ва уларни йўлдан оздираман, хомхаёлларга мубтало киламан.Буюрсам, улар чорваларнинг кулоқларини кесадилар. Буюрсам, Аллоҳ яратган
нарсаларни ўзгартириб, бузадилар».4:119

Уларга (Шайтон) ваъда беради, уларни ҳою ҳавасга солади.Шайтон уларга ғурур (васвасадан) ўзга нарсани хомхаёлларга мубтало килур.
Охир-окибатда

шайтон берган ваъдаларфақат ёлгон-сароб Бўлиб чикар.4:120
У айтди: «Қасамки, энди мени йулдан озирганинг сабаблимудом сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман. 7:16
Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўллариданкелиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (окибатда) уларнинг кўпларини (берган
неъматларингга) шукр килган холларида топмайсан». 7:17
ШАЙТОН ГУНОҲ ИШЛАРНИ ЧИРОЙЛИ ҚИЛИБ КЎРСАТИШИ
Шайтоннинг энг муҳим қуролларидан бири унга эргашганларгақилаётган ёмонликларини яхшилик, дея кўрсатишидир. Яъни, шайтонга эргашган
кимсалар ўзларини энг доно, фаросатли, қилаётган ёмонликларини эса тўғри ва
яхши, савобли деб ҳисоблайдилар.
Бизнинг балоимиз етганда хам тазарруъ қилмадиларми?!(Албатта тавба-тазарруъ қилишлари лозим эди), лекин уларнинг диллари қотиб
қолган ва шайтон уларга ўзлари қилиб юрган ишларини чиройли курсатиб
қўйгандир.6:43
(Эй Муҳаммад алайхиссалом), Аллоҳ номига қасамки,дарҳақиқат биз сиздан илгари ўтган умматларга хам пайғамбарлар юборганимизда
шайтон уларга хам ўзларининг (кабих) амалларини чиройли килиб курсатган эди.
Чунки у бугун (бу дунёда) уларнинг «дусти»дир. (Охиратда эса) улар учун аламли
азоб бордир. 16:63
Мен у ва унинг кавми Аллоҳни кўйиб, куёшга сажда-ибодаткилаётганларини кўрдим”. Шайтон уларга (килаётган амалларини чиройли кўрсатиб,
уларнпи(Ҳақ) Йўлдан тўсиб кўйгандир. Бас, улар хидоят топмаслар.27:24
 Од ваСамуд (кабилалирини хам халок килдик). (Бу) сизларга уларнинг масканларидан
(яъни, у масканлардан колган харобалардан) куриниб турибди. Шайтон уларга
(килаётган) амалларини чиройли курсатиб, уларни (Ҳақ) Йўлдан тўсди. Холбуки,
улар ақлу хушли кишилар эди. 29:38
Эй инсонлар, Парвардигорингиздан кўркингиз ва яна бирКундан (яъни, Киёматдан) кўркингизким, (у Кунда) бирон ота ўз боласи томонидан
(бирон нарса) ўтай олмас ва бола хам отаси тимонидан бирон нарса ўтай олгувчи
Бўлмас. Албатта Аллоҳнинг (кайта тирилтириб, хисоб-китоб килиш ҳақидаги)
ваъдаси Ҳақдир. Бас, харгиз сизларни хаёти дунё (Ўзининг ўткинчи неъматлари
билан) алдаб кўймасин ва харгиз сизларни алдагувчи (яъни, шайтон) Аллоҳ (хар
қандай гунохни кечаверади, дегап алдов) билан алдаб кўймасин! 31:33
Албатта ўзларига Хидоят (Йўли) аник-равшан Бўлганиданкейин яна ортларига (куфрга) кайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон
чиройли килиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-аёлларни) узун килиб куйди. 47:25
(Иблис) айтди: Эй, Роббим, қасамки, энди мени йўлданоздирганинг сабабли, албатта, уларга (Одам болаларига) ердаги (барча гуноҳ
ишларни чиройли кўрсатиб қўюрман ва албатта, уларнинг ҳаммаларини йўлдан
оздирурман. 15:39
Ўшанда шайтон уларга килаётган ишларини чиройли кўрсатиб:«Бу кун сизлардан голиб Бўладиган бирон одам йўк, Ўзим сизларнинг
хомийингизман»,- деди. Энди качонки икки жамоат учрашганида эса кетига караб
кетди ва: «Албатта мен сизларданбезорман. Мен сизлар кўрмаган нарсани кўряпман.
Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳнинг жазоси қаттиқ зотдир”, деди. 8:48
Эй мўъминлар, арок (маст қиладиган ичкилик ичиш), кимор(уйнаш), тиклаб кўйилган бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар  шайтонамалидан бўлган харом ишдир. Бас, уларнинг хар биридан узок Бўлингиз, шояд
нажот топсангиз.5:90
Шайтон май ва қимор (ёрдамида) ўрталарингизга адоват ванафрат солишни ва сизларни Аллоҳнинг зикри ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди.
Бас, энди, сизлар тийилувчимисизлар?  5:91
                                             ИСРОФГАРЧИЛИК ШАЙТОН ИШИДИР
Аллоҳ исрофгар одамларни севмайди бундай ақилга солибқарайдиган бўлсак биз хаётимизда жуда кўп нарсаларни исроф қиламиз,
исрофгарчилик оддий нарсалардан бошланади киядиган киймимиздан тортиб еб
ичадиган овқатимизгача,келинглар мана шу мақолани ўқигандан кейин ҳар биримиз:
мен нимани исроф қилаяпман деб ўз ўзига савол берсин ва ҳеч бўлмаганда уйда
юрганда хонасинингёнибтурган лампочкасини ўчириб чиқиб кетсин.
Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтонэса Парвардигорига ўта ношукир эди. 17:27
ШАЙТОНГА ФАҚАТ УНИНГ ДЎСТЛАРИ ЭРГАШАДИ                  
Эй муъминлар, шайтониинг изидан эргашманглар! Кимшайтоннинг изидан
эргашса бас, албатта(шайтон) бузуклик ва ёмонликка буюрур. Агар сизларга
Аллоҳнинг фазлу мархаматиБўлмаса эди, хеч качон сизлардан бирон киши (бирон
гунохдан) пок Бўлмас эди.Лекин Аллоҳ (фазлу мархамати билан) Ўзи хохлаган
кишини поклар. АллоҳЭшитгувчи, Билгувчидир 24:21
Одамлар орасида Ўзи билмаган холида Аллоҳ хусусидамужодала киладнган ва хар бир итоатсиз шайтонга эргашиб кетаверадиган кимсалар
хам бордир. 22:3
У (шайтонга эса) Ўзини дўст тутган кимсани албатта йўлданоздириш ва дўзах азобига йўллаш ёзиб кўйилгандир – хукм килингандир 22:4
Эй одам болалари, шайтон оталарингизнинг авратлариниўзларига кўрсатиш (яъни уятли ахволга солиб куйиш) учун уларнинг либосларини
ечиб, жаннатдан чикаргани каби, сизларни хам алдаб кўймасин. Чунки у ва унинг
малайлари сизларни Ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни улар
сизларни қандай алдаганини сезмай колишларингиз мумкин). Албатта биз шайтонни
иймонсиз кимсларга дўст килиб кўйганмиз. 7:27
Яна молларни одамлар кўрсин, деб эхсон киладиган, ўзлариэса на Аллоҳга ва на охират кунига иймон келтирмайдиган кимсаларни хам (Аллоҳ
севмайди). Кимга шайтон дўст Бўлса, у энг ёмон дўст бўлур.4:38
(Эй Муҳаммад алайхиссалом), сизга нозил килинган нарсага(Қуръон)га ва сиздан илгари нозил килинган нарсаларга иймон келтирганмиз, деб
даъво киладиган (айрим) кимсаларнинг (Қуръонни кўйиб) шайтонга хукм сураб
боришни истаётганларини курмадингизми? Холбуки, уларга унга ишонмаслик
буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йулдан оздиришни истайди.4:60
Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслашниунуттирди. Ана ўшалар шайтон хизби-гурухидирлар. Огох Бўлингизким, албатта
шайтон хизби (Бўлгаи кимсалар) зиён кўргувчилардир. 58:19
                                АЛЛОҲҚУРЪОННИ 19 РАҚАМИ ОРҚАЛИ САҚЛАЙДИ
Бизга маълумки Қуръоннинг
(Эй Муҳаммад алайхиссалом), Биз Сиздан илгари юборган харбир элчи ва пайғамбар борки, качон (улардан биронтаси Ўзига нозил Бўлган
оятларни) кироат килса шайтон унинг кироатига (асли оятдан Бўлмаган нарсаларни)
ташлагандир. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани бекор килур, сўнгра Аллоҳ Ўзоятларини мустахкам килур. Аллоҳ Билгувчи ва хикмат Эгасидир.
(Аллоҳ) шайтон ташлайдиган нарсани дилларида мараз Бўлган(мунофиқлар) ва тошдил кимсалар (яъни, кофирлар) учун фитна-синов килиш учун
(пайдо килур). — Дарҳақиқат, золим-кофирлар мангу ихтилофдадирлар. 22:52-53
Уни ҳар қандай итоатсиз шайтондан сақладик. 37:7
Унинг устида ўн тўққиз 74:30
                                              ШАЙТОННИНГТАШЛАБ КЕТИШИ
Охиратдашайтон ўзига эргашганлардан тонади ва уларга таъсири ўтмаслигини тан олади. Бу
ҳақда Қуръони Каримнинг «Иброҳим» сурасида қуйидагилар айтилган:
 «Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта,Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга
хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват
қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни
маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи
эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан.
Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бордир. 14:22  
Аникки,менга Эслатма — Қуръон келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди”. У
кунда шайтон ( Ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз кўйгувчидир”. 25:29
Улархудди шайтоннинг ўхшашидирлар. Эсланг, уинсонга “Кофир Бўл”, деган эди. Энди качонки (инсон) кофир Бўлгач, (шайтон
унга) “Албатта мен сендан безорман. Зеро, мен барча оламлар Парвардигори Бўлмиш
Аллоҳдан қўрқурман”,деди. 59:16


O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
AbdulazizДата: Якшанба, 26.10.2014, 4:55:37 | Сообщение # 4
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
ПАНОҲ СЎРАШ
Агар Сизни шайтон тамонидан васваса тутмоқчи бўлса, уҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг, Зеро У эшитувчи ва билувчи зотдир. 41:36                                           
Агар сизни шайтоннинг шарри тутса, Аллоҳдан паноҳ тиланг! Албатта, У эшитувчи ва билувчидир.7:200
Тақво қилганларга шайтондан (бирор) мусибат етса, (дарҳол Аллоҳни) эслайдилар, Бас, ўшанда улар
(ҳақни) кўрувчидирлар.7:201

Қачонки Қуръон кироат килсанг, албатта кувилган-малъуншайтон (васвасаси)дан Аллоҳ панох беришини сўрагин! 16:98
Айтинг: “Эй, Роббим! Мен Сендан шайтоннинг васвасалариданпаноҳ беришингни сўрайман”.23:97
Яна мен Сендан, эй, Роббим, улар менинг ҳузуримгакелишларидан паноҳ сўрайман. 23:98
                                        АЛЛОҲНИНГ ҲУКМЛАРИ         
Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг ваъдаси Ҳақ (ваъдадир).Бас, харгиз сизларни хаёти дунё алдаб кўймасин! Ва ҳаргиз сизларни алдагувчи
(шайтон) алдаб кўймасин! 35:5

Аникки, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душмантутинглар! Шак-шубхасиз, у, ўз хизбини (яъни, Ўзига эргашган кимсаларни) дўзах
эгаларидан Бўлишлари учун даъват килур.35:6

Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб(мазкур хислат эгаси Бўлишдан кайтармокчи Бўлса), у холда Аллоҳдан панох
сўранг. Зеро, У Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир.41:36

Ким Раҳмон Эслатмасидан (яъни, Қуръонпанд-насихатларидан) кўр бўлиб олса — юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин килиб
қуюрмиз, бас, у ўша (кофирга доимий) хамрох бўлур. 43:36

Шак-шубхасиз, (шайтонлар, Қуръондан юз ўгирган кимсаларниТўғри) Йўлдан тўсурлар, (аммо ўша шайтонларнинг етовидаги адашганлар эса)
ўзларини хидоят топгувчилар, деб хисоблайдилар. 43:37

 Бизкофирларга уларни (гунох-маъсиятларга) қўзғатадиган шайтонларни юборганимизни
кўрмадингизми? 19:83

Эй муъминлар, шайтониинг изидан эргашманглар! Кимшайтоннинг изидан
эргашса бас, албатта(шайтон) бузуклик ва ёмонликка буюрур. Агар сизларга
Аллоҳнинг фазлумархамати Бўлмаса эди, хеч качон сизлардан бирон киши (бирон
гунохдан) пок Бўлмасэди. Лекин Аллоҳ (фазлу мархамати билан) Ўзи хохлаган
кишини поклар. АллоҳЭшитгувчи, Билгувчидир 24:21
Одамлар орасида Ўзи билмаган холида Аллоҳ хусусидамужодала киладнган ва хар бир итоатсиз шайтонга эргашиб кетаверадиган кимсалар
хам бордир. 22:3
Ўзаро шивир-шивирлари фақат шайтон томонидан Бўлиб, иймонкелтирган зотлар (у сабабли) ғамгин Бўлишлари учундир. (Лекин у шивир-шивирлар)
Аллоҳнинг изни иродасисиз уларга бирон зиён етказа олгувчи эмасдир. Бас,
муъминлар, Ёлгиз Аллоҳгагина таваккул килсинлар — суянсинлар! 58:10
ШАЙТОННИНГ АДАШТИРИШГА КУЧИ ЕТМАЙДИГА ИНСОНЛАР КИМЛАР
Аллоҳ таоло «Ҳижр» сурасида қуйидагиларни айтади:
 «Албатта,Менинг бандаларим устида сенинг султонинг йўқдир, магар сенга эргашган
гумроҳларгагина бордир» 15:40
Унинг ҳукимдорлигифақат уни дўст тутиб, Унга ширк келтирувчилар устидандир. 16:100
Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан кўзғат,уларнинг устига отлик ва пиёда (лашкарингни) торт. Топган мол-давлат ва
бола-чақаларига шерик бўл(яъни, уларни харомдан мол-дунё ва бола-чака орттиришга унда), уларга (ёлгон)
ваъдалар кил. Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов-ёлгон нарсаларнигина ваъда
килур. 17:64
Менинг (мустахкам солиҳ) бандаларим устидан эса сен учунҳеч қандай салтанат (ҳукимдорлик) бўлмас! Парвардигоринг етарли ваколат
эгасидир.17:65
Шайтонга ибодат қилишдан четда бўлган ва Аллоҳга қайтганзотлар учун хушхабар бордир. Бас, Менинг шундай бандаларимга хушхабар бергинки,
39:17
Улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар.Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақил эгаларидир.
39:18
Қуръоннинг ҳар бир ояти бизга хикмат ибрат ва насихатдир.
Агар банда Аллоҳнинг китоби Қуръон билан юрса, у хечқачон адашиши мумкинмас ва уни ҳеч нарса адаштира олмайди.
АДАШТИРИШ УСУЛЛАРИ
Шайтон сохта худоларга сиғинишнибуюради
Уламо шайх ва устозларнингфатвоси билан юришга йўл очади
Инсонларни Аллоҳнинг сўзи қуръондан узоқлатишниистайди
Ўзива унга эргашган инсонлартарафидан ёзилган ҳадисларни биринчи ўринга қўяди
Суннат амалига роиа қилишнибуюради
Қуръонда йўқ нарсаларни динга қўшишнижуда севади
Ҳалол нарсаларни ҳаром дейишни
Қариндошлар билан алоқани узишни
Муҳаммадни Аллоҳ ўрнида кўришни
Ақилни ишлатмасликни
Динда бўлинишни
Солиҳ кишиларни илоҳлик даражасига кўтаришни
Мунофиқ ва икки юзламачи бўлишни
Ҳаром йўл билан пул топишни
Порахўр ва ўғри бўлишни
Башоратчи (Фолбинлар) аёл ва эркакларни Худо қилишни
Гуноҳ ишларни чиройли қилиб кўрсатишни
Хис-туйғуларни Худо қилишликни
Шунга ўхшаган жуда кўп ёмон амаллар қилишга инсонни етаклайди
Шайтон васвасидан паноҳ тилайман!
Одам боласига шайтоннинг таъсири борлигида шубҳа йўқ.Фақат Аллоҳ таъолоунисақласагина бу нарса бўлмайди. Инсоннинг заиф томонларидан
унга таъсир қилиш учун шайтонўз кучини ишга солади.Инсоннинг қалби худди
қўрғонга ўхшайди. Шайтон ўша қўрғонга кириб, уни эгаллаб олишга ҳаракат қилади.
Мазкур қўр-ғонни душмандан ҳимоя қилиш учун унинг эшик, дераза ва тешикларини
яхши билиш лозим. Уларни яхши билмагунча қўрғонни ҳимоя қилиб бўлмади.
Қалбни шайтоннинг васвасасидан ҳимоя қилиш лозимдир.Бу иш ҳар бир инсонга энг
керак ва муҳимдир
 


O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » Мўминнинг энг биринчи душмани
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024