Сешанба, 24.10.2017, 5:23:49

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Giybat - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » Giybat
Giybat
MoniKaДата: Якшанба, 10.05.2009, 0:41:40 | Сообщение # 1
Eng tajribali
Группа: Foydalanuvchi
Сообщений: 335
Статус: Offline
Ѓийбатнинг луѓатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир.
Уламолар ѓийбатни ќуйидагича таърифлайдилар:
Журжоний: «Ѓийбат инсоннинг бор айбларини унинг йўќлигида зикр ќилишдир», деган.
Муновий: «Ѓойибнинг айбини зикр ќилиш», деган.
Ѓийбатнинг энг мукаммал таърифи ќуйидаги ћадиси шарифда келгандир.
Имом Абу Довуд Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинган ћадисда ќуйидагилар айтилади:
«Эй Аллоћнинг Расули, ѓийбат нима?» деб сўрашди.
Расули акрам алайћисоллоту вассалам:
«Биродарингни ўзига ёќмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда:
«Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз?» дейишди.
Пайѓамбаримиз алайћиссалом:
«Агар айтганинг унда бўлса, ѓийбат ќилган бўласан, аммо бўлмаса, бўћтон ќилган бўласан», деб жавоб ќилдилар.
Ѓийбатнинг ћаром, гуноћи кабиралардан эканлигини ћамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар.
Ѓийбат наќадар ќабић ва наќадар ёмон эканлиги «Ћужурот» сурасида баён ќилинади:

«Баъзиларингиз баъзиларингизни ѓийбат ќилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ћа, ёмон кўрасизлар. Аллоћдан ќўрќинглар! Албатта, Аллоћ тавбани кўп ќабул ќилувчи ва раћмлидир», деган (12 -оят).
Абу Барза Асламийдан ривоят ќилинади:
«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:
«Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ѓийбат ќилманг ва уларнинг камчиликларини ќидирманг. Кимки, уларнинг камчилигини ќидирса, Аллоћ таоло ўша одамнинг камчилигини ќидиради. Аллоћ кимнингки, камчилигини ќидирса, унинг уйидан шарманда ќилган ћолатда чиќаради», дедилар».
Абу Довуд ривоят ќилган.
Охиратда ћам ѓийбатчилар жазосиз ќолмайдилар.
Анас ибн Молик розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:
«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:
«Мерожга чиќќанимда мисдан бўлган тирноќлар билан юзлари-ю кўксиларини тирнаётган бир ќавмнинг олдидан ўтдим. Мен:
«Эй Жаброил, улар ким?» деб сўрадим.
«Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар», деб жавоб берди».
Абу Довуд ва Аћмад ривоят ќилган.
Мўмин-мусулмонлар ѓийбатдан четланибгина ќолмасдан, бошќа ѓийбатчиларнинг оѓзига уриб, ѓийбатга йўл ќўймасликка ћаракат ќилишлари матлубдир.
Саћл ибн Муоз ибн анас Жућунийдан ривоят ќилинади:
«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:
«Кимки, бир мўминни ѓийбатчи мунофиќдан ћимоя ќилса, ќиёмат куни Аллоћ таоло унинг гўштини дўзах ўтидан ћимоя ќилувчи фаришта юборади. Кимки, бир мўминни сўкмоќчи бўлиб, уни ѓийбат ќилса, Аллоћ таоло уни гапидан ќайтмагунича жаћаннам кўприги устида ушлаб туради», дедилар».
Аћмад ривоят ќилган.
Ѓийбатчига ќулоќ солган унинг шеригидир. Фаќат унинг гапини тили билан инкор ќилсагина ѓийбат эшитганлик гуноћидан ќутилади. Агар очиќ инкор ќилишдан ќўрќса ќалби ила инкор ќилсин ва гапни бошќа тарафга буриш ёки туриб кетишга ћаракат ќилсин.
ЃИЙБАТНИНГ САБАБЛАРИ ВА ИЛОЖИ

Ѓийбатнинг сабаблари жуда кўп, баъзисини эсга оламиз:
1. Аччиѓини тўкиб солиш.
Бир одам бошќасининг аччиѓини чиќарган бўлса, аччиѓи чиќќан уни ѓийбат ќилиш ила ундан ўч олишга ћаракат ќилади.
2. Тенгдошлар ва ћамсућбатларга шерик бўлиш, уларнинг гапини ќўллаб ќувватлаш.
Таниш билиш ёки улфатлар бировнинг ѓийбатини ќилаётган бўлсалар, уларга ёќиш ва яхши кўриниш ниятида ќўшилади. Буни ўзича одамгарчилик деб ўйлайди. Аслида эса гуноћга шерик бўлади.
3. Ўзининг обрўсини кўтариш учун бировни айблаш.
Мисол учун фалончи жоћил, фаћми йўќ дейди ва ўзини илми ва ўткир фаћмли ќилиб кўрсатишга уринади.
1. Ћасад.
Одамлар бир кишини маќтаётганлари учун ћасад ќилади ва уни ѓийбат ќилиб обрўсини тўкиш пайидан бўлади.
2. Ўйин кулки ва ћазил.
Одамларни кулдириш ва даврани ќизитиш маќсадида бошќаларнинг камчилиги ва айбини айтиб ѓийбатини ќилинади. Баъзилар бу ишни ўзига касб ќилиб олган ћам бўлади.
Ѓийбатнинг иложи.
Аввало ѓийбатчи ќиладиган ѓийбати туфайли Аллоћ таолонинг ѓазабига дучор бўлиши билиб ќўйиши керак.
Шунингдек, унинг савоблари ѓийбат ќилинган одамга олиб берилишини, агар савоби бўлмаса, нариги одамнинг гуноћлари унга олиб берилишини ћам билиб ќўйсин.
Ѓийбат пайти бўлиб ќолса ўзининг айбларини ўйласин ва уларни тузатишга киришсин. Ўзининг айблари бўла туриб бошќаларни ѓийбатла айблашдан уялсин.
Агар ўзини айблардан холий билса, ўшанга шукр ќилиш ила машѓул бўлсин. Ўзини ўзи энг ёмон айб – ѓийбатчилик ила ифлосламасин. Ўзини биров ѓийбат ќилишини истамаганидек, ўзи ћам ўзгаларни ѓийбат ќилишни истамасин.
Ѓийбатга боис бўлган сабабга назар солсин ва ўша сабабни йўќ ќилиш пайидан бўлсин. Дарднинг давоси унинг келтириб чиќарган сабабини йўќ ќилиш ила бўлади.
Ќалб ѓийбати.
Гоћида ѓийбат ќалб ила ћам содир этилади. Бу мусулмонлар ћаќида ёмон гумон ќилиш ила бўлади.
Аллоћ таоло «Ћужурот» сурасида:
«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноћдир. Жосуслик ќилманглар», деган (12 - оят).
Гуноћга олиб борувчи иллатлардан бири-бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ћаќида бўлар-бўлмасга ёмон шубћалар ќилиш, уларга нисбатан тућмат ва ћадик маъносида фикр юритишдир. Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, бећуда бўлади. Шу боисдан ћам: «...кўп гумонлардан четда бўлинглар», дейиляпти.
Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:
«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:
«Бадгумонликдан саќланиг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлѓончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуѓулланманг. Ким ўзарга уриниб ўзаро ћасад ќилишманг. Бир бирингизни ёмон кўрманг ва бир бирингизга ќарши тарбир ќилманг. Аллоћнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар».
Тўртовлари ривоят ќилган.
Ўтган уламолардан аз-Зажжож раћматуллоћи алайћи:
«Бадгумонлик-яхши кишилар ћаќида ёмон гумон ќилишликдир. Аммо аћли фисќ бўлса, ундан нима фосиќлик зоћир бўлган эса, шуни гумон ќилишга ћаќќимиз бор», деганлар.
Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроќ бир-биридан ёмон гумонда бўлишдан ћам келиб чиќади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ћаќида яхши гумонда бўлиш, улар ћаќида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак.
Бу ћаќида ћазрати Умар розияллоћу анћу:
«Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ћам, мўмин биродарингдан чиќќан сўз ћаќида фаќат яхши гумон ќил», деган эканлар.
Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:
«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:
«Зинћор ва зинћор бадгумон бўлманглар, чунки, бадгумонлик сўзнинг энг ёлѓонидир», дедилар».
Бухорий ривоят ќилган.
Муовия розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:
«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:
«Гар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», дедилар».
Ѓийбатнинг зарарларидан:
1. Ѓийбатчи дўзахда сассиќ ва ифлос нарсаларни еб азобланади.
2. Ѓийбатчи ќабрида Аллоћ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ѓийбатчининг иймон нури ва ислом асари кетади.
4. Ѓийбат ќилинган шахс кечирмагунча ѓийбатчининг гуноћи кечирилмайди.
5. Ѓийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ѓийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ѓийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ѓийбат одамлар орасидаги мућаббат ришталарини узувчи омилдир.



Gul bo'lsayu, hid bo'lmasa chaman hayf
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf
Peshonasi sajda ko'rmay o'lib ketsa
U bandaga janozayu, kafan hayf.
 
MoniKaДата: Якшанба, 10.05.2009, 0:42:19 | Сообщение # 2
Eng tajribali
Группа: Foydalanuvchi
Сообщений: 335
Статус: Offline
Ѓийбатга рухсатли узрлар:
1. Зулм кўриш.
Зулмга учраган киши то ћаќини олгунча золмнинг зулми ћаќида гапириш ва шикоят ќилишга ћаќли. Имом Бухорий ва Муслимлар ривоят ќилган. ћадисда Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:
«Албатта, ћаќ эгасининг гапи бор», деганлар.
2. Мункарни ўзгартириш ва гуноћкорни тўѓри йўлга солиш.
Хусусан, раћбарларга гуноћ иш ќилаётганлар ћаќида хабар етказиш ѓийбатга кирмайди. Абу Бакр ва Умар розияллоћу анћумолар ўзларига бу каби хабарлар келганда ѓийбат ћисобламаганлар.
3. Фатво сўрашда.
Бир киши муфтийнинг ћузурига келиб, фалончи менга зулм ќилди ёки ћаќимни бермаяпти, уни ќандай ќилиб олсам бўлади? деса, ѓийбат бўлмайди. Айбдорнинг номини айтиш мумкин. Аммо, фалон ишнинг ќилган одамнинг ћукми нима бўлади, ќабилида ишора билан гапирилса, яна ћам яхши бўлади.
Абу Суфён ибн Ћарбнинг хотини Ћинд бинти Утба эридан шикоят ќилиб унинг номини айтиб, бахил деб атаганда Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам инкор ќилмаганлар.
4. Мусулмонларни ёмонликдан огоћлантириш учун.
Мусулмонларга зарар келтириши мумкин бўлган фосиќ кишилардан одамларни огоћлантириш учун ундаги бор гапни айтиб ќўйиш мумкин.
Оиша розияллоћу анћодан ривоят ќилинади:
«Бир киши Набий соллаллоћу алайћи васаллам:нинг ћузурларига киришга изн сўради. Бас, у зот:
«Унга изн беринглар. У ўз уруѓининг ќандоќ ћам ёмон биродари ёки уруѓининг ќандоќ ћам ёмон ўѓли», дедилар.
У кирганда эса унга мулойим гап айтдилар. Мен:
«Эй Аллоћнинг расули, айтган гапингизни айтдингизу кейин унга мулойим гапирдингиз?» дедим.
«Эй Оиша! Одамларнинг ёмони одамлар унинг фаћшидан ќўрќиб тарк ќилганларидир», дедилар».
Тўртовлари ривоят ќилган.
Уламоларимизнинг таъкидлашларича ушбу ћадиси шарифда номи зикр ќилинмасдан унинг ћаќида сўз кетаётган одамнинг исми Махрама ибн Навфал бўлган. Мазкур шахс мунофиќ ва фосиќ одамлардан бўлган.
Шунинг учун ћам Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам: унинг ћаќида ўзига эшитдирмасдан мазаммат сўзини айтганлар. У зот бу билан унинг ёмонлигини бошќаларга билдириб уларни ундан эћтиёт бўлишлари чорасини кўрганлар.
Шунингдек, никоћ ва омонат ќўйиш масаласида бировнинг ћаќида маслаћат сўралган одам маслаћат сўровчига борини айтса, гуноћ бўлмайди.
5. Айби лаќабига айланиб ќолган кишининг лаќабини айтиш ћам жоиз.
Мисол учун ўтган машћур кишилар ичида Аъмаш – шилпиќ ва Аъраж – чўлоќ лаќабли зотлар бўлишган.
5. Очиќ – ойдин фосиќлик ќилган кишининг зикри.
Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:
«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васалламнинг:
«Мужоћирдан бошќа умматимнинг ћаммаси афв ќилингандир. Бир кишининг кечаси бир ишни ќилиб тонг отганда, Аллоћ уни сатр ќилган бўлса ћам, эй фалончи, кечаси ундоќ ќилдим, бундоќ ќилдим, демоѓидир. Батаћќиќ, у Аллоћ уни сатр ќилган ћолида ётган эди. Тонг отганда у ўзидан Аллоћнинг сатрини очади», дедилар».
Икки шайх ривоят ќилган.
«Мужоћир» луѓатда жаћр сўзидан олинган бўлиб ошкора ќилувчи маъносини билдиради. Шаръий истилоћда эса, гуноћни ошкора ва уялмасдан ќилувчи одамга айтилади. Ушбу ћадиси шарифдаги таърифга ќараганда ўзи ќилган гуноћни одамларга маќтаниб юради.
Демак, гуноћни ошкора ќилган, ўзидан содир бўлган гуноћларини гапириб юрадиган мужоћирларнинг гуноћи афв бўлмас экан.
Ана шундоќ мужоћирларнинг айбини гапириш ѓийбат ћисобланмас экан.
Ѓийбатнинг каффороти.
Ѓийбатчи бир йўла икки ћаќќа нисбатан жиноят ќилади:
1. Аллоћ таолонинг ћаќига жиноят ќилган бўлади. Чунки у Аллоћ таоло ќайтарган ишни ќилди. Бунинг каффороти тавба ќилиш билан бўлади.
2. Банданинг ћаќига жиноят ќилган бўлади.
Агар ѓийбат банданинг ўзига етган бўлса, ѓийбатчи унинг олдига бориб ћаќини ћалол ќилишни илтимос ќилиши ва надоматини билдириши лозим бўлади.
Уламолар унинг тавбаси тўлиќ бўлиши учун ќаерда, ќайси мажлисда ѓийбат ќилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ѓийбат ќилинган киши ћаќида яхши гапларни гапириши керак, деганлар.
Агар гап ѓийбат ќилинган одамга етмаган бўлса, тавба ќилган ѓийбатчи унинг ћаќига истиѓфор айтади.


Gul bo'lsayu, hid bo'lmasa chaman hayf
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf
Peshonasi sajda ko'rmay o'lib ketsa
U bandaga janozayu, kafan hayf.
 
MoniKaДата: Якшанба, 10.05.2009, 0:52:56 | Сообщение # 3
Eng tajribali
Группа: Foydalanuvchi
Сообщений: 335
Статус: Offline
Bir zamonlar buyuk va kuchli bir o'lkani boshqargan qirolning to'rt rafiqasi bo'lgan ekan.
Qirol eng ko'p to'rtinchi xotinini sevarkan, uning bir aytganini ikki qilmas, har narsaning eng afzalini, eng yaxshisini unga berarkan.
Qirol uchinchi xotinini ham juda yaxshi ko'rarkan. Bu go'zallikning bir kun kelib uni tark etishi mumkinligidan qo'rqqani bois uni ko'p rashk qilarkan, bundan titroqqa tusharkan. Qirol ikkinchi xotinini ham yaxshi ko'rarkan. Unga nisbatan har doim yaxshi va sabrli munosabatda bo'lgan bu xotini qirolning qachon biror dardi bo'lsa doim uning yonida bo'lib, muammolarining yechimida unga ko'makchi bo'lar ekan. Qirolicha bo'lgani qirolning birinchi xotini ekan. Uni eng ko'p sevgan, evaz so'ramasdan sevgan, sog'ligi va hukmronligiga eng katta hissa qo'shgan birinchi xotinini qirol negadir sevmas, u bilan hech ishi ham bo'lmas ekan.
Bir kuni qirol o'limga olib boruvchi bir dardga chalinibdi.
Yaqinda o'lishini anglagan va o'limdan so'ng yolg'iz qolishdan qo'rqqan qirol xotinlaridan qaysi biri u bilan o'lim yolg'izligini baham ko'rishga rozilik bildirishini o'rganmoqqa qaror qilibdi.

Eng ko'p muhabbat qo'ygan to'rtinchi xotinidan, o'lim safarida menga hamroh bo'lasanmi, deb so'raganda, olgan javobi qalbiga pichoq kabi sanchilgan qisqa va lo'nda "Mumkin emas", bo'libdi...
Hayotim davomida seni sevdim, sen men bilan birga o'lishga rozi bo'lasanmi, deb so'ralgan savolga uchinchi xotini ham, "Yo'q, hayot juda go'zal. Sen o'lsang, men yangi turmush quraman", deb javob beribdi. Qirol bir muddat hasrat chekib, yerga yiqilibdi.
Muammolarimda har doim yonimda bo'lgan, menga yordam bergan sen eding, bu muammoimda ham menga yordamchi bo'lasanmi, so'roviga javoban ikkinchi xotini, "Bu muammoing uchun hech narsa qila olmayman, juda bo'lsa, senga mozoringga qadar hamrohlik qilishim mumkin, janoza marosimingni go'zal o'tkazib, azangni tutaman", deb aytibdi.
Ulkan hasrat-nadomat og'ushida qolgan qirol birinchi xotinining tovushidan o'ziga kelibdi:
"Qayerga borsang bor, sen bilan bo'laman, seni ta'qib etaman..." Oh, deya nido qilibdi qirol, qaniydi yana bir bor imkoniyatim bo'lsaydi, senga ko'proq e'tibor bergan bo'lsaydim...

Hayotda har birimizning to'rt umr yo'ldoshimiz bor aslida...
To'rtinchi umr yo'ldoshimiz bu vujudimiz, tanamizdir. Uning go'zal ko'rinmog'i uchun har qancha vaqt, mablag' va kuch-quvvat sarflasak ham, u o'lganimizdan so'ng bizni tark etadi.
Uchinchi umr yo'ldoshimiz bu biz ega bo'lgan mansab va maqomlardir. Biz o'lar-o'lmas, u boshqalarga yor bo'ladi.
Ikkinchi yo'ldoshimiz esa oilamiz va do'stlarimizdir. Barcha muammolarimizni baham ko'rganimiz bu kishilarning biz uchun qila oladigan eng so'nggi yaxshiligi ko'zlarida yosh bilan bizni so'nggi manzilga kuzatmoqdir.
Birinchi umr yo'ldoshimiz esa ruhimiz va dunyoda bajargan amallarimizdir. Ular biz bilan ketadi...

Unutmang!
Yeganlarimiz emas, hazm etganlarimiz bizni kuchli qiladi.
To'plaganlarimiz emas, saqlab qolganlarimiz bizni boy qiladi.
O'qiganlarimiz emas, esda saqlaganlarimiz bizni ilmli qiladi.
Boshqalarga bergan nasihatlarimiz emas, o'zimiz amal qilganlarimiz bizni odam qiladi...


Gul bo'lsayu, hid bo'lmasa chaman hayf
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf
Peshonasi sajda ko'rmay o'lib ketsa
U bandaga janozayu, kafan hayf.
 
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » Giybat
Страница 1 из 11
Поиск:

Copyright MyCorp © 2017