Душанба, 21.08.2017, 8:34:03

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқиш...? - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » Мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқиш...?
Мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқиш...?
MoniKaДата: Якшанба, 10.05.2009, 1:32:27 | Сообщение # 1
Eng tajribali
Группа: Foydalanuvchi
Сообщений: 335
Статус: Offline
САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Мен ҳозирда Германияда таҳсил оляпман ва бир мусулмон курсдошим бир мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқмоқчи. У қизни мен 2 йилдан бери биламан ва дини Исломни тушунади, амал қилишга ҳам ҳаракат қилади. Бошқа диндагига эрга тегиш мумкин эмас десам, у қиз: «бу фақат бунақа никоҳдан кейин бўладиган болалар Исломда бўлмаслиги учун бўлса, мени эрим болаларим мусулмон бўлишига қарши эмас» деди ва «мен ҳам диний китобларни кўриб чиқдим ва у китоблардан шунақа маъно келиб чиқяпти», яна «бошқа сабабини топа олмаяпман» деяпти. Мен ўзим у қизни бу ишдан қайтаришга холис (Аллоҳ йўлида) ҳаракат қиляпман.
Менинг саволим қуйидагича: Бу қизни: «Агар фақат бунақа никоҳдан кейин бўладиган болалар Исломда бўлмаслиги учун бўлса, мени эрим болаларим мусулмон бўлишига қарши эмас» фикрига мен қандай жавоб берай?
Яна қандай сабаблари бор бундай никоҳни тақиқланганлигига. Қуръон ёки саҳиҳ ҳадислардан нималарни айтса бўлади бу қизга. Қандай тушунтирай, ёрдам беринг, илтимос.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Муслималар умуман бошқа диндаги эркаклар билан турмуш қуришлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркаклар масиҳий ва яҳудий динида бўлсалар ҳам мумкин эмас. Бу улкан гуноҳ бўлади. Агар ўша эркак мусулмон бўлсагина у билан турмуш қуриш мумкин, холос.
Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайридин эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ манъ қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо, муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Нима учун, деган савол пайдо бўлиши турган гап. Жавоб қуйидагича:
Ислом ўзидан одинги динларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий динларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий динлари эса, Ислом динини тан олмайдилар.
Шу асосда масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотинининг динини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби-Инжил ёки Тавротни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади.
Масиҳий ёки яҳудий эркак эса, Ислом динини тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди. Қуръони Каримни тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, балки ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Балки, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳодда муслима аёл у билан қандоқ қилиб турмуш қила олади?
Қолаверса, Ислом масиҳия ва яҳудия аёлга мусулмон эркак билап яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дини, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган. Масиҳий ва яҳудий динларида эса, бу нарсалар ҳақида умуман бир оғиз ҳам сўз йўқ. Бундай ҳолда муслима аёлни қандоқ қилиб масиҳий ёки яҳудий эркак қўлига топшириб бўлади?
Ушбу масалага қўшимча равишда айтилиши керак бўлган гаплар ҳам бор:
«Агар насрония эридан бир соат олдин Исломга келса ҳам унга ҳаром бўлиб қолади». Бухорий ривоят қилган.
Муслима аёл кофир эр билан яшаши мумкин эмас. Аммо, аввал айтилганидек, идда ичида эр ҳам мусулмон бўлса аввалгидек, яшаб кетаверадилар.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади: «Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир. Анавилар дўзах ўтига чақирурлар. Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қилур. Шоядки эсга олсалар». (Бақара: 221)
Никоҳ инсоний алоқалар ичида энг муқаддас ва аҳамиятлисидир. Бу алоқа одам боласининг кўплаб хоҳиш-истакларига жавоб беради. Никоҳдаги икки шахс бир-бирига энг яқин шахслар ҳисобланади. Бу ҳолга эришиш аввало қалбларнинг бирлашмоғини, қалбларнинг бирлашмоғи эса, ақида бирлигини тақозо этади. Чунки ҳар бир инсоннинг ҳаётий йўлини белгилайдиган ўлчов диний нуқтаи назари бўлади. Шу боисдан Исломда ақийдаси бузуқ аёлларга уйланиш, мушрик эркакларга турмушга чиқиш ман қилинади.
«Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг».
Мусулмон эркак Ислом ақидасидан ўзга ақидадаги мушрика аёлга уйланиши мумкин эмас. Лекин у аёл ўз динини тарк этиб, Ислом динига кириб, мўмина бўлса, шундан кейин уйланса бўлади. Бу ҳукмдан яҳудий ва масиҳий динидаги аёллар мустасно. Улар ўз динларида турсалар ҳам, мусулмон эркак уларга уйланса бўлади.
Мушрика аёлларга уйланишни ман қилгандан кейин Аллоҳ таоло аёлларнинг қайсиси ўзининг ҳузурида яхши эканини баён қилмоқда:



Gul bo'lsayu, hid bo'lmasa chaman hayf
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf
Peshonasi sajda ko'rmay o'lib ketsa
U bandaga janozayu, kafan hayf.
 
MoniKaДата: Якшанба, 10.05.2009, 1:32:46 | Сообщение # 2
Eng tajribali
Группа: Foydalanuvchi
Сообщений: 335
Статус: Offline
«Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир».
Аллоҳнинг ҳузурида аёл кишининг яхши-ёмонлигини ўлчашдаги бош мезон унинг иймонидир. Агар аёл киши чўри бўлса ҳам, мўмина бўлса, бас, бошқа ҳар қандай аёлдан яхшидир. Тўғри, мушрика аёл ўзининг озодлиги, ҳусни-жамоли, шакли-шамоили, мол-дунёси, насли-насаби ва яна қандайдир жиҳатлари билан эркакларни ажаблантириши, уларга ёқиши мумкин. Лекин мушрикалиги, иймонининг йўқлиги, Аллоҳга ширк келтириши ҳамма нарсадан ёмон. Ундай мушрика аёлдан чўри бўлса ҳам, хунук бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, насли-насаби гўё паст бўлса ҳам, мўмина аёл яхшидир. Қалбдаги иймони уни юқори даражаларга олиб чиқади.
Шунингдек, мўмина аёлларнинг мушрик эркакларга турмушга чиқишлари, уларга никоҳланишлари қатъиян ман қилинади.
«Ва мушриклар иймонга келмагунларича никоҳлаб берманг».
Яъни, мўминаларни мушрикларнинг никоҳига берманг. Муслима-мўмина аёллар мусулмон динидаги эркакдан бошқа эркак-ка турмушга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркак Исломга кириб мўмин бўлсагина, рухсат бўлади.
Ҳатто эркак яҳудий ёки масиҳий динида бўлса ҳам муслима аёлнинг унга никоҳланиши ҳаром. Фақат мусулмон эркак бўлиши шарт. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Биз аҳли китобнинг аёлларига уйланамиз, улар бизнинг аёлларимизга уйланмайдилар», деганлар.
Худди аёлларга ўхшаб, эркаклар фазлининг ўлчови ҳам иймондир:
«Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир».
Яъни, эркак киши қул бўлса ҳам, мўмин бўлса, бас, бошқа эркаклардан яхшидир...
Эркак бўлсин, аёл бўлсин, иймонсизлиги, мушриклиги жуда ёмон, улар билан ким алоқада бўлса, хусусан, никоҳ каби муқаддас ва нозик алоқада бўлса, касофати уради. Урганда ҳам, энг ҳассос нуқтада-ақида бобида уради ва инсон ўз турмуш ўртоғига эргашиб, диндан чиқиб кетиш хавфи бор. Шунинг учун оятда:
«Анавилар дўзах ўтига чақирурлар», дейилади.
Анавилар (мушриклар) ўзи билан бирга бўлганларни мушрикликка, бу дегани, дўзах ўтига чақирадилар.
«Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирур ва одамларга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки эсга олсалар».
Шунинг учун Аллоҳ таолонинг баён қилиб берган оятларига амал қилиб яшаш керак.
Гап фақат болалар ҳақида эмас. У қизни бу иптдан қайтариш керак. Агар йигит мусумонликни олдин қабул қилсагина, сўнг оила қуриш ҳақида ўйласа бўлади. Валлоҳу аълам.


Gul bo'lsayu, hid bo'lmasa chaman hayf
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf
Peshonasi sajda ko'rmay o'lib ketsa
U bandaga janozayu, kafan hayf.
 
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » Мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқиш...?
Страница 1 из 11
Поиск:

Copyright MyCorp © 2017