Якшанба, 17.12.2017, 2:46:23

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Хазрати Иброхим алайхиссалом - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » Хазрати Иброхим алайхиссалом (Boylik Haqida)
Хазрати Иброхим алайхиссалом
MoniKaДата: Якшанба, 10.05.2009, 1:48:01 | Сообщение # 1
Eng tajribali
Группа: Foydalanuvchi
Сообщений: 335
Статус: Offline
Хазрати Иброхим алайхиссаломга ўгиллари хазарти Исмоил алайхиссаломни курбон килиш амри бекор килингач, Аллох ул зотга сон-саноксиз кўй суруви эхсон этди. Жаброил алайхиссалом инсон киёфасига кириб, ул зотдан сўрадилар:

- Бу кўй сурувлари кимники? Менга бир сурув кўй сотасизми?

- Бу кўйлар Раббимникидир, - дедилар Иброхим алайхиссалом, - бу онда менинг кўлимда омонатдир. Агар бир марта зикр килсанг, кўйларнинг учдан бирини, уч марта зикр килсанг, хаммасини олиб кетишинг мумкин.

Жаброил алайхиссалом зикр килдилар:
- Суббухун, Куддусун, Роббуна ва Роббиул-маълоикати ваър-рух.

Шунда Иброхим алайхиссалом: "Бу кўйларнинг хаммасини олиб кетавер", - дедилар.
- Мен инсон эмасман, фариштаман, бу кўйларни ололмайман, - дедилар Жаброил алайхиссалом.

- Сен фаришта бўлсанг, мен - Халилман (Аллохнинг дўстиман). Берган нарсамни кайтариб ололмайман.

Бу вокеадан сўнг Иброхим алайхиссалом кўйларни сотиб мулк орттирдилар ва барчасини вакф килдилар.
Дуоларимизда Аллохдан хамиша тани соглик ва хотиржамлик тилаймиз. Ишларимизнинг ривожини сўраймиз... Бирок, "менга бойлик бер!" деган илтижони эшитмаймиз. Эхтимол бойлик илинжида муножот килувчилар бордир. Лекин улар овоз чикармай сўрасалар керак, яна Худо билади. Ажабки, бойлик сўраб илтижо килмаймиз-у, лекин бутун вужудимиз билан бойликка интилаверамиз.

Мулкдорларнинг баъзилари бойликларининг омонат эканини хам биладилар ва ундан ажраб колишдан кўркиб, саждага бош кўядилар. Демокчимизки, саждага бош кўйишдан мурод Аллох розилигини исташ эмас, балки бойликдан ажраш кўркуви. Энг олий бойлик саломатлик эканини хамма билади.

Хатто яхудийларнинг бир латифасини айтиб кулиб юрамиз: "Эй Худойим, - дейишаркан улар, - Сен бизга саломатликни беравер, колган нарсаларни сотиб олаверамиз". Саломатликни бойлик тўплаш учун сарфлаш керакми ё бойликни саломатликни асраш учун сарфлаш керакми? Хаётда иккала холатни учратамиз. Баъзилар бойлик йўлида саломатлигини аямай курбон киладилар, бойлик тўплаш ишкида тиним билмайдилар. Бойликни тўплайдилару бирок, муддаога етгунча бир касалликни хам орттириб оладилар ва... тўплаган бойликларини даволаниш учун сарфлай бошлайдилар.

Сахобалар бойлик хакида гапиришганда Расулуллох (с.а.в.): "Бойлик ёмонликлардан сакланадиган кишилар учун зарарсиздир. Мана шундай кишилар учун соглик бойликдан хам яхширокдир ва кўнгил шодлиги (Аллохга шукур айтиш лозим бўлган) неъматлардан биридир", дедилар.

Яна дедиларки: "Кимки ўз оиласи багрида тинч, тани сог бўлиб тонг оттирса ва бисотида шу кунига етарли таоми бўлса, у одамга гўё бутун дунё зийнати берилган хисобланади". Фикр килайлик: пўлат сандигда миллионлар турибди. Бирок, оилада халоват йўк. Бу миллионлар, айникса, харом йўл билан топилган бўлса бир лахзалик хам халоват бермайди, балки оилани хотиржамликдан бегона килиб кўяди.

Шарафли хадис: "Бойлик молнинг кўплиги билан эмас, балки чин бойлик - нафснинг бойлигидир". Шархким: нафснинг бойлиги - топган молига каноат килишдан ва унинг баракотини Аллох таолодан сўрашдан, шунингдек, одамлар кўлидаги бойлигидан тамаъ килиш ва уларга карам бўлишдан Раббил оламийндан панох сўрашдан иборат.

Дунё кўланкага ўхшайди: кувласанг, олдингга тушиб кочиб кетаверади. кочсанг - сенга ёпишади, изингдан эргашиб келади. Кимда ким унга кўнгил бергудай бўлса, хаёти зое бўлади. Дунё лаззатларининг энг кераклиси - тинч-омон хаёт кечириш. Емак-ичмак хам лаззат. Бу лаззат аслида томокники. Аммо ош сингмай колса, мижоз бузилади. Мижоз айниса - унинг иложи нима бўлади? Одамнинг корни бир марта тўйса икки кун юриши мумкин. Битта тўн кийса, камида икки йилга етади. Мана шу иккиси учун одамнинг ўзини кул килиши ярашадими?

Бугун дунёси тилагига мос бўлиб турган кимса, акли бўлса унга ишонмасин, унинг учиб кетишини фахм этсин ва ўлимнинг хак эканини унутмасин. Ўлим пистирмадан чиккандай пайдо бўладиким, охиратнинг "вой" бўлиши хеч гап эмас. Охиратда эса... "Эй Одам фарзандлари, мен сизларнинг хусну сувратларингга ва мол-дунёларингга бокмасман. Балки дилларингга ва килган амалларингга бокурман". "Эй Одам фарзанди! Доим умрингни дунё учун сарф килаверсанг, качон бундок бир чексиз умидлар билан тавба киларсан?" (Кудсий хадисдан).

Мулк ва хамд эгаси булган Аллох барча айбу нуксонлардан покдур.

manbaa:http://doda.at.ua/publ/


Gul bo'lsayu, hid bo'lmasa chaman hayf
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf
Peshonasi sajda ko'rmay o'lib ketsa
U bandaga janozayu, kafan hayf.
 
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » Хазрати Иброхим алайхиссалом (Boylik Haqida)
Страница 1 из 11
Поиск:

Copyright MyCorp © 2017