Пайшанба, 25.04.2024, 11:09:20

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | НАФС ТАРБИЯСИ - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » НАФС ТАРБИЯСИ
НАФС ТАРБИЯСИ
muxlisДата: Сешанба, 04.09.2012, 3:54:06 | Сообщение # 1
Ustazoda
Группа: Администраторы
Сообщений: 41
Статус: Offline
НАФС ТАРБИЯСИ
Аллоҳ бир оятда шундай огоҳлантиради:
— Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир жон эрта — Қиёмат куни учун
нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир (Ҳашр сураси, 18-оят)
Эй инсон, билиб қўйки, доим ёмонликни хоҳлаб турадиган НАФС сенга шайтондан ҳамдушманроқдир. Шайтон нафсингнинг ҳою-ҳаваси билан бўйнингга миниб олиб, сени Алдоҳнинг йўлидан чиқариши мумкин. Нафсинг эса сени беҳуда амаллар ва қуруқ хаёллар билан алдаб қўюр!Чунки НАФС табиатан тинчлик-осудаликни, лоқайдлик, ғафлат ва бепарволикни ёқтиради ва умрни танбаллик билан ўтказишни истайди. У доимо беҳуда ва ботил (бузуқ)
нарсаларга ўралашади. Беҳуда кибрга берилади. Агар нафсингдан мамнун бўлиб, унинг хоҳишларига юрсанг, манзилинг фалокатдир, ўлимдир. Янглиш ҳисоблар ва хом хаёлларингдан хабардор бўлмасанг, охири чўкишинг муқаррардир. Агар , НАФСга «тўхта!» дейишга ожизлик қилсанг,у сени ёнғинга олиб боради. У ҳолда асло яхшиликка қайтиш умиди йўқдир. НАФС балоларнинг боши, разолатларнинг манбаидир. Шайтон учун гуноҳ хазинаси бўлган НАФСни яхши кўрган одам ЯРАТГАНни таний олмайди. Инсон Аллоҳ йўлида нималар килгани тўғрисида, умрининг ўтган қисми устида ана шундай
мулоҳаза юритса, бу мулоҳаза бир нави ўз қалбини ювиш бўлади. Шунинг учун ҳамПайғамбаримиз (с.а.в.) буюрадилар:
— Яхши мавзуда бир соат мулоҳаза қилмоқ, ўйламоқ бир йиллик ибодатдан яхшироқдир.
Имом Абуллайснинг тафсирида ҳам шундайдир.
Ақлли мусулмон бўламан деган одам ўтмишда қилган ё ҳозир қилаётган хатоларидан ва гуноҳларидан воз кечсин, ўзини Аллоҳга яқинлаштирадиган гўзал феъл-атворлар тўғрисида ўйласин ва уларга соҳиб бўлиб, охиратини қутқарсин, қуруқ ва охири номаълум амаллар қилмасин, ёмон феъл ва туйғуларни тарк этишга шошилсин, доимо Аллоҳни хотирада тутсин, ҳаром ва тақиқланган нарсаларга яқинлашмасин, нафсининг ғайри ахлоқий ва ғайри машруъ истакларидан қочиб, сабру сабот кўрсатсин, нафсининг ахлоқий бўлмаган шаҳвоний истакларига тобе бўлмасин! Нафс тарбияси борасида буюкларимизнинг сўзлари: Ҳз.Сулайман (Ҳз. Сулаймон — Сулаймон
алайҳиссалом исмлари Қуръонда келтирилган пайғамбарлардан) алайҳиссалом:
— Менимча, нафсини синдириб, тарбиялай олган кимса, ёлғиз ўзи бир шаҳарни босиб олган жангчидан ҳам кучлироқдир.
Ҳз.Али (р.а):
- Мен ва нафсим бир сурувнинг чўпонига ўхшаймиз. Чўпон сурувни бир томондан тўплайди, бир томондан сурув ёйилиб кетаверади. Ким нафсини ўлдириб, унинг истакларини тўхтатиб қололса, раҳмат кафанига ўралади ва каромат тупроғига дафн этилади. Кимки қалбини ўлдириб, ундаги илоҳий ва инсоний туйғуларни ҳалок этса, лаънат кафанига тикилади ва азоб тупроғига дафн этилади. Яҳё ибн Маоз (Яҳё ибн Муоз - машҳур авлиёлардан бири. Шу қадарки, улуғ шайхлар айтарканлар: «Ҳақ таолонинг икки Яҳёси бор: бири—пайғамбар, бири —авлиё».«Пайғамбар»деганда Ҳз.Яҳё алайҳиссаломни, «авлиё» деганда Яҳё ибн Муoзни назарда тутарканлар. Мансабдорларга ҳасад билан эмас , ибрат кўзи билан, камбағалларга кибр билан эмас, шафқат кўзи билан, аёлларга шаҳват билан эмас, эъзоз кўзи билан қаровчи кишилар солиҳ инсонлар эканлигини Яҳё ибн Муоз айтганлар.):
- Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларига мослашиш ва нафснинг завқу сафо орзусини синдириш учун нафсинг билан жиҳод қил!Оз ухла, оз сўйла. Бемаъни гапирмаслик, инсонларга ва бошқа жонзотларга азият бермаслик ва оз емак — буларнинг бари нафснинг ҳавойи истакларига ғов қўймоқ демакдир. Оз ухлаган одам тўғри тушуниш малакасига эга бўлади. Камгап одам бир қатор офатлардан омон қолади. Инсонларга ва бошқа жонзотларга азоб бермаган одам бир қатор мақсадларига етишади. Кам томоқ одам нафснинг шаҳвоний
истакларини қийналмай бартараф қила олади. Тиқиб-босиб ейиш қалбни кўр қилади, унда инсоний феъл атворларнинг йўқ бўлишига сабаб бўлади. Оз емак қалбни нурлантиради. Мечкайлик ва давомли тўқлик эса кишини Аллоҳдан узоқлаштиради. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (са.в.) буюради:
- Қалбларингизни очлик билан нурлантирингиз, нафсингиз билан жиҳод қилиб, уни тарбиялай олмоқ учун очликни ва ташналикни қурол сифатида ишлатинг. Жаннат эшигига бош уришларни очлик билан давом эттиринг!Нафсни тарбиялаш учун унинг билан жанг килган кишининг мукофоти жанггоҳда душман билан уришганнинг мукофоти сингаридир. Аллоҳнинг ёнида бўлмоқ учун нафсни очлик ва ташналик билан тарбиялашга интилишдан гўзалроқ амал
йўқ. Кимки меъдасини узлуксиз тўлатиб юрса, маънавият оламига киролмайди. Маънавиятдан завқ ололмайди ва ибодатнинг тотини ҳам ҳис қилмайди.
Ҳз.Абубакр
- Мусулмон бўлганимдан бери Раббимга ибодат завқини олиш учун тўйгунча овқат емадим. Яна Раббимга етишиш иштиёқида қонгунча сув ичмадим. Чунки кўп еган одам кўп ибодат қилолмайди. Инсон бўғзига тиқилгунча овқат еса вужуди оғирлашади, кўзини уйқу босади! Аъзолари овора бўлиб қолади, кўп ибодат қилишни ният қилса ҳам бажаролмайди, қўлидан келадиганиНАФС ТАРБИЯСИ (давоми)

МИНҲОЖУЛ-ОБИДИНда ҳам шундайдир.


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
muxlisДата: Сешанба, 04.09.2012, 3:54:34 | Сообщение # 2
Ustazoda
Группа: Администраторы
Сообщений: 41
Статус: Offline
Лукмони Ҳаким: (Луқмони Ҳаким - яна Луқмон алайҳиссалом ҳам дейилган. Қуръони каримда оти айтиб ўтилган буюк зотлардан бири бўлиб, ўгитлари ва ахлоқии , тиббий насиҳат сўзлари билан танилгандир. Пайғамбар Довуд алайҳиссалом даврида яшагани ривоят қилинади . Пайғамбарми ёки валий эканлиги хусусида ихтилоф бор .Қуръони каримнинг 31сураси «Луқмон сураси »дейилади ва у Маккада нозил бўлгандир)
- (Ўғлига ўгит беради) Эй ўғлим!Кўп ухлама, кўп ема!Ким кўп ухлаб, кўп еса, қиёмат куни сўроққа хунук ҳолатда келади, ҳеч бир гўзал амали бўлмайди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрадилар:
- Тўйгунча еб-ичиб, қалбларингизни ўлдирманг!Қалб бир ниҳолга ўхшайди. Ниҳолга ошиқча сув берилганда қандай сарғайиб сўлса ва ўсишдан тўхтаса, худди шундай қалб ҳам ортиқча сувдан ўлади, бундай одамда тоза фикр ва инсоний феъл-атворлар қолмайди. Олимларнинг баъзилари меъдани қалбнинг остида қайнаётган ва буғларини қалбга қарата пуфлаётган бир танжарага (кострюлкага) ўхшатадилар. Буғ қанчалик кўп бўлса, босган жойни
шунчалик безовта-беҳузур қилади ва қоронғилаштиради. Шунингдек, меъда ҳам қай даражада кўп, тўлатилган бўлса, шу даражада ортиқ қораяди ва кучсизланади. Ундан ташқари, кўп еган одамнинг акли заиф бўлади, илм ўргана олмайди. Чунки, доимий тўқлик ва мечкайлик ақлни кўр қилади.
Ақли бўлган одам нафснинг шаҳвоний ҳавасларини очлик йўли билан маҳв этади. Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларини оёқ ости қилган нафсни фақат очлик тарбиялай олади. Чунки ҳавойи орзулар, еб-ичишлар кишини тўғри йўлдан чиқариш учун шайтоннинг қўлидаги қуролдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради:
- Шайтон инсоннинг қон томирларида айланиб юради. Унинг йўлини очлик билан тўсиб ташланг. Қиёмат куни Аллоҳга инсонларнинг энг яқин бўлгани кўпроқ оч ва ташна юрганлардан иборат бўлади (Бу ҳадис шундай шарҳланади: калорияси кучли ва кўп овқат ейувчи кимсалар тез йўлдан озадилар , чунки бу ҳолда қон серҳаракат бўлади. Нафс шундай ҳолга етадики , энди у ҳаромҳалол, машруъ ғайримашруъ демай , ҳар нарсани ураверади. Ҳолбуки, эҳтиёж миқдорига риоя қилган ҳолда овқатланилса , нафс бузилмайди, одам йўлдан озмайди.) Баъзи аҳли ҳикмат дейдики:
- Кимнинг нафси ғалаба қилиб, бўйнига миниб олса, у кимса нафсининг ҳавойи истакларига асир ҳисобланади. У мағлублар зиндонида қамоқдадир. Қалби яхши ва фойдали, эзгу амаллар ўйлаб тополмайди. Кимки вужуд шудгорини нафснинг ҳою-ҳаваси билан сўғорса, қалбига надомат ниҳолини эккан бўлади.
Аллоҳ жонлиларни уч тоифада яратган:
1 - МАЛАКЛАР (ФАРИШТАЛАР): Аллоҳ малакларга фақат ақл берган, доимо ҳою ҳавасга амал киладиган нафс бермаган. Демак, малакларда гуноҳ қилишга мойиллик йўқ.
2 - ҲАЙВОНЛАР: Аллоҳ ҳайвонларга биз тушунган маънода ақл бермаган, фақатгина нафс берган.
3 - ИНСОНЛАР: Аллоҳ инсонларга ҳам ақл, ҳам нафс берган. Шундай бўлгач:
Инсон зоти учун энг катта хатар меъдадан ва ейиш-ичиш ҳирсидан келади. Одам ила Ҳаво - уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин - меъданинг ҳирси туфайли жаннатдан қувилиб, хорлик ва йўқлик майдонига отилгандилар. Чунки Аллоҳ уларга мева ейишни такиқлаганди.
1. Кимнингки нафси ақлидан ғолиб келса ва шу нафсининг ҳавойи истакларига кўра ҳаёт кечирса, у ҳайвондан ҳам тубанроқ, яъни ҳайвонлар ундан яхшироқдирлар;
2. Кимники, ақли нафсидан ғолиб келса ва ҳаётини Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асослари доирасида ўтказса, у малаклардан ҳам устундир.
Нафснинг ҳавойи истакларига бўйсунган одам, агар у ҳукмдор бўлса, қул аҳволига тушади. Нафснинг ҳавойи ҳавасларига қаршр бориб, сабр қилган одам эса, қул бўлса ҳукмдор бўлади. Бир кун Абулҳасан Розий (Абулҳасан Розий - Ҳижрий П-Ш асрларда яшаган авлиёлардан бири .) икки йил олдин вафот этган отасини тушида кўради. Эгнида қатрондан бир кийим бор
эди. Отасига дедики:-
-Эй отажоним, нима бўлди? Нечун сизни жаҳаннамлик кишилар қиёфасида кўрмоқдаман?
Отаси шу жавобни беради:
— Эй ўғлим, нафсим мени жаҳаннамга етаклади. Эй ўғлим, нафсингнинг ҳийласидан сақлан! Ишратга ўчлигим жабр жонимга -Мубтало бўлдим-ку мен тўрт золимга. Булар: шайтон, дунё, нафс, ҳою-ҳавас.
Лекин ким иймонини қочирган бўлса, Аллоҳнинг ғазабига учрайди, юзи қораяди, қўли бўйнига боғланади, оёғига оловдан кишан урилади; ейдигани, ичадигани ва киядигани оловдан бўлади. фақат уйқу бўлади.


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Islom » НАФС ТАРБИЯСИ
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024