Жума, 15.11.2024, 9:37:44

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Boshqa sahobalar - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Boshqa sahobalar
abdullohДата: Жума, 16.01.2009, 3:49:11 | Сообщение # 1
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
Мехрибон ва Раҳмли Аллох номи билан (бошлайман)

ОСИМ ИБН СОБИТ

“Ким жанг қилмоқчи бўлса, Осим ибн Собит каби жанг қилсин” (Мухаммад (саллаллоху алайхи ва саллам)


Абдуллохнинг ўғли Мухаммад (саллаллоху алайхи ва саллам) билан қурайш рахбарлари “Ухуд”га қуролланиб чиқишди. Қурайшликлар қалбида “Бадир” жангидан қолган қасослари ва хасад аламлари қолган эди. Хасрат надоматлари қонларини қиздириб, эркаклар ўзлари билан кифояланмасдан аёллларни хам жамлаб курашга олиб чиқишган эди. Аёллар жангчиларни рухини кўтариб, уларни мардликка чақириб, қўрқмасликлари учун чиқишган эди. Бу сафар қилган аёллар ичида Абу Суфённинг хотини Утба бинт Хинд, Амр ибн ал Осънинг хотини Райта бинт Мунаббах, Сулфа бинт Саад ўзининг уч ўғиллари Мусафиъ, Жалус, Килоблар ва эри Талха билан, улардан ташқари бошқа кўплаб аёллар хам сафарга чиқишган эди.
* * *
“Ухуд”да икки тараф қонли тўқнашганида, Хинд бинт Утба ва бошқа аёллар жангчилар ёнида туриб чилдирма чалиб, ашула айтиб қўлаб турдилар:
“Агар мардонавор урушсангиз,
Ўриндиқда кутармиз сизни,
Агар душмандан ортга қочсангиз,
Хуш кўрмасдан сиздан ажраб кетурмиз.
Бу тантановор байт мушрик жангчиларни қалбини уришга ёқиб юборди ва улар ўз эрларига сехирли таъсир кўрсатишди. Қачон уриш тамом бўлиб, мушриклар мусулмонлар устидан ғалаба қилишгандан сўнг, қурайш аёллари жанг майдонига кутирган холда, бақириб мусулмонларнинг жасадларига ёпирилишди. Уларнинг қоринларини ёриб, кўзларини ўйиб, қулоқ ва бурунларини кесиб олдилар. Бу хам етмагандек улардан бири инсон қулоқ ва бурунларидан ўзига тақинчоқ қилиб олди, Бадирда отаси ва акаларини қасоссини олган бўлиб.
* * *
Лекин Сулафа бинт Саад бошқа қурайш аёллари каби хурсад бўлмади, эри ва уч ўғиларидан хавотир олиб, бошқа аёллар каби у хам ўз ахиллари билан кўришиб ғалаба хурсадлигини кўришишлик учун уларни қидира бошлади.
Унинг кутгани бекор бўлиб чиқди, эри ва икки ўғлини қонга беланиб ётган холда ўлигини тобди. Қутурган шер каби қолган ўғлини қидириб, уни Ухуд тепалигидан Жулосни хали жони узулмасдан ётган холда тобди. Сулафа қўлидан келганини қилди, лекин кеч эди. Бошини тиззасига қўйиб юзидан ва лабидаги қонларни артиб, кўзида ёш билан ундан сўрай бошлади:
 “Ким сени бундай қилди?..
У онасига жавоб бермоқчи бўлди, лекин ўлим олдидаги хириллаши унга халақит берди. Сулафа ундан такрор ва такрор сўрайверди, охири ундан зўрға жавоб олди:
 “Мени ва акаларимни Осим ибн Собит шу ахволга солди” – деб жон таслим қилди.
* * *



Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.


Сообщение отредактировал abdulloh - Жума, 16.01.2009, 3:53:16
 
abdullohДата: Жума, 16.01.2009, 3:54:33 | Сообщение # 2
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
* * *
Сулафа бу қайғудан жинни бўлаёзди ва бақириғи жанг майдонига кўтарилди.. .. .. Лот ва Уззога қасам ичиб айтди:
 “Қайғу ва кўз ёшим тугамайди, қурайшликлар Осим ибн Собитни қатил қилиб, уни бошини олиб келишмагунча ва мен бошидан коса қилиб шароб ичмагунимча.”
Сулафа ким Осим ибн Собит (родияллоху анху)нинг ўлигиними ёки тиригиними олиб келса, унга хохлаганича динор беришлигини ваъда қилди. Бу хабар курайшликлар орасида тез тарқалиб кетди. Хар бир ёш қурайшлик Осим ибн Собит (родияллоху анху)нинг устидан ғалаба қилиб, уни Сулафанинг ёнига олиб келиб, унинг бойлигига эга бўлишни орзу қилди.
* * *
Ухуддан Мадинага қайтган мусулмонлар жангда йўқотган қахрамон жангчиларни мардларча, ўлимдан қўрқмасдан курашганликларини эслаб, Осим ибн Собит (родияллоху анху)ни жангда қандай қилиб, бир хонадондан уч ака-укаларни ўлдирганлигини, эслаб ўтишди. Улардан кимдир деди:
 Нима учун хайрон бўласизлар, “Бадир” куни Аллохнинг Расули биздан қандай уришишликни сўраганларида Осим ибн Собит ўрниларидан туриб, қўлларига камон олиб дедилар: “Агар душман 100 зироғ яқин бўлса, мен уни камон билан ўлдираман, агар у менга найза билан хамла қилса унда мен уни найзам билан найзасини йўқ қилаб, кейин қиличим билан жанг қиламан” Расулуллох (саллаллоху алайхи ва саллам): “Ким жанг қилмоқчи бўлса, Осим ибн Собит каби жанг қилсин”.
* * *
Ухуддан сўнг Пайғамбар (саллаллоху алайхи ва саллам) сахобалардан 6 нафарини мухим иш билан Осим ибн Собит (родияллоху анху)ни бошлиқ қилиб, Макканинг ёнига юбордилар, улар Макка яқинига борганларида Хузайил қабиласининг жангарлари уларни пайқаб уларни ўраб олдилар.
Осим ибн Собит (родияллоху анху) ва издошлари қиличларини ялонғочлаб душманга қарши уришга таёрландилар. Хузайил қабиласидан бир киши деди:
 “Аллохга қасам! Биз Сизга ёмонлик қилмаймиз, агар таслим бўлсангиз.. биз сизни ишонтириб айтамиз ва ваъда берамиз.”
Сахобалар бир бирларига қараб маслахат қилгандек бўлишди, Осим ибн Собит (родияллоху анху) шу вақт уларга қараб дедилар:
 “Менга келсак мушриклар мехрибонлигига зор эмасман ва таслим бўлмайман.”
Ва Сулафа берган ваъдаси эсларига тушиб қиличини кўтариб дедилар:
 “Эй Аллохим! Мен сени йўлинг учун курашмоқдаман. Душмандларимга мени бошимни қолдириб қўйма.”
Кейин ва икки сахоба Хузайлликларга ташланиб бирин кетин шахид бўлишди. Қолганларини асир олишди. Аввалига Хузайл қабиласидагилар Осим ибн Собит (родияллоху анху)ни танишмади, кейин ўлганларни жасадини қараб уни таниб қолишди, жуда катта бойлик қўлга киритилди деб хурсанд бўлишди.. .. Сулафа бинт Саад Осим (родияллоху анху)нинг бошларидан шароб ичишлик учун ваъда бермаганмиди.. ..
* * *


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.
 
abdullohДата: Жума, 16.01.2009, 3:55:09 | Сообщение # 3
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
Осим ибн Собит (родияллоху анху) ўлганларидан сўнг уларни қурайшликлар таниб қолишди, улар Макка яқинида эдилар. Қурайш савдогарлари Осим (родияллоху анху)ни бошларини олиб кетишлик учун ва Сулафани уч ўғли ва эрини қасосини олиш учун... жуда катта бойликларни Хузайилликлар учун олиб келишди.
* * *
Қачон Хузайилликлар Осим (родияллоху анху)ни бошини танасидан олишлик учун келганларида хамма тарафдан арилар тўдаси булут каби келиб, жасадни ўраб олишди, хар қачон Осимни жасадини олмоқчи бўлганларида арилар уларни юзи ва кўзларини чақа бошладилар. Уринишлари фойда бермагандан сўнг баъзилари айтдики:
 “Бу ерда ёта турсин кечаси арилар кетганида жасад бизга қолади” деб таклиф билдиришди.
Узлари яқинроқ жойда қоронғу тушишини кутиб туришди.
* * *
Кеч кириши билан осмонни булут қоплаб, мамақалдироқ чақиб, қаттиқ жала қуя бошлади, хатто қариялар бундай тошқинли ёмғирни кўришмаган эди. Сув оқими хаммаёқни уриб кетди, эрталаб Хузайил қавми Осим (родияллоху анху)нинг жасадларини олиб кетишлик учун келишганида, уни хеч қаердан топа олмадилар. Кечаси кучли оқим уларнинг жасадларини номаълум тарафга оқизиб кетган эди. Хар бир нарсага қодир Аллох Осим (родияллоху анху)нинг жасадларини ювиб кетгазган эди. Уларнинг бошларини коса қилиб шароб ичишлик уларга насиб бўлмади.
Аллох мушрикларни иймонликлар устидан юқори қилмади.
Аллох у кишидан рози бўлсин!



Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.
 
ozodДата: Шанба, 24.01.2009, 7:22:05 | Сообщение # 4
Командир
Группа: Проверенные
Сообщений: 30
Статус: Offline
flower flower flower

У каждого есть право на свободы

Сообщение отредактировал ozod - Шанба, 24.01.2009, 7:22:41
 
AbdulazizДата: Душанба, 10.11.2014, 7:21:00 | Сообщение # 5
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
Анас ибн Молик



O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024