-----------------------------------------------------------------------------------------------------
----------------------------------------------------------------
------------------------------------------------
-------------------------------------------
Бу воқеъани Андижон Жомеъ масжидида Абдували қори аканинг маърузаларида шахсан қатнашган ва бу воқеъанинг бевосита гувоҳи бўлган бир биродар
ҳикоя қилиб берди:
Маълум-ки, Абдували қори аканинг шогирдлари ва у кишининг масжидига келувчилар сони кўпайиб кетгач, Жомеъга жуда
яқин бўлган яна бир жомеъ масжиди “Девонавой” деган масжид имоми
Абдували қори акага қаттиқ ҳасад қила бошладилар. Ҳасад
ва адоват шу даражага етиб борди-ки, ҳатто у Абдували қори ака ва у
кишининг шогирдларига душманлик қилиш учун МХХ (миллий хавфсизлик
хизмати) билан ҳам ҳамкорлик қила бошлаган. Бунга ҳам қониқмаган “имом”
ҳатто масжид минбаридан туриб Абдували қори ака ҳақида иғво гаплар
тарқатиб, баъзи ўринсиз гапларни гапирган. Икки масжид ўртаси жуда
яқин бўлгани учун гоҳ бу масжидда, гоҳ эса бу масжидда намоз ўқигувчилар
ҳам бўлган. Баъзи бир “холис” кишилар эса ҳатто икки ўртада фитна
қўзғаш учун ҳам “сўфий имом”нинг гапларини Абдували қори акага маъруза
охирида савол тариқасида бергани ҳали-ҳали эсимда. Шундай саволлардан
бирига Абдували қори ака жуда заковат билан жавоб қайтарган эдилар...
Бир куни маъруза сўнгида бир одам қўл кўтариб қори акага савол берди:
- Қори ака, “Девона” масжидининг имоми “Абдували нима гапни
гапирса, мен албатта шу гапнинг тескарисини айтаман”, деяпти, шунга нима
дейсиз?
Қори ака савол берувчининг ниятини пайқаган ҳолда унга мийиғида кулиб қўйдилар ва хотиржам қиёфада жавоб бердилар:
- Мен “Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Росулуллоҳ” дейман!...