Пайшанба, 28.03.2024, 2:28:10

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Мулла Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Ислом Уламолари (Олимлар) ,Таникли одамлар » Мулла Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари
Мулла Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари
abdullohДата: Чоршанба, 19.08.2009, 9:35:49 | Сообщение # 1
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
Мулла Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари

Тошдан қаттиқ
Мавлоно мулла Муҳаммад Шариф Ҳиндистонийнинг ушбу ўз тилларидан ёзиб олинган таржимаи ҳолларини ўқир эканман, беихтиёр, инсон боши тошдан ҳам қаттиқ. Аммо одам боши сой тубидаги тошдек чидаб қолади, деган ўй ҳаёлимда такрорланди. Ҳа, Худо ғолиб қиламан деса, одам - ғолиб! Уни ҳеч нарса, ҳеч қандай азоб уқубат, ҳеч қандай қийинчилик енголмайди.

Илм истаган, дили маърифат ва яхшиликка ташна солиҳ йигит бошидан замон не тегирмон тошларини югуртирмади. Уни маърифат ва имондан тўйдиролмади. Балки аксинча қийинчилик ортган сайин унинг имони мустаҳкамлана, маърифати комиллана борди. Аллоҳ доим сабр қилгувчилар биландир, деган ояти карима бу ажойиб инсон тақдирида яна бир карра исботини топди.

Мавлоно Муҳаммад Шариф Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари магнит лентасига ёзиб олинган экан. Уламойи киром мулла Камол ўғли Саримсоқжон уни қунт билан оққа кўчириб чиқди.
Даврнинг не-не ловулларини бошидан кечирган бир инсоннинг юракларни ларзага солувчи қиссаси шу тариқа газета саҳифасига кириб келди.

Бу умр қиссаси – оғзаки қисса. Унда кўҳна жонли туркий тилимизнинг ўзига хосликлари «ошланмаган», «ишланмаган» жилвалари шундоқ кўзга ташланади.

Қисса шундай талаффуз қилинган бўлса, шундай қоғозга тушди. Бу тил – мулла Ҳиндистонийнинг тили ва у дахлсиз, сайқалга муҳтож эмас. Айрим ўринлардагина келишикларни андак тўғриладик.
Сиз билан, ўқувчи, ҳаяжонларимизни тезроқ баҳам кўришни истадик.
Иброҳим Ғофур

Худонинг номи билан бошладим.

Сиз қорийин киромларға маълум бўлсинким, камина ахқорул ибод Муҳаммаджон Ҳожимулло Рустам ўғиллари сана 1310 ҳижрий мувофиқ 1892 мелодийда қўқонд музофотиға қарашли Чорбоқ қишлоғида Хўжа Муҳаммад Вали мозорлариға яқин ушбу қишлоқда туғулуб тарбия топғондирман.

Қиблагоҳимнинг ҳикоя қилишларича, қўқонд ва Самарқандда таҳсил улум қилғон эканлар. Марҳум фақиҳ эдилар. Бошқа улумларға маҳоратлари ўртача эрди. Ман олдиларида фарзи айн ва фақиҳ Кайдони ва ҳам «Мухтасар» то «Китоби никоҳ» ўқуғон эрдим. Мени қори қилишга кўп ҳарис эрдиларки, «қўқондда мадрасада ўқуб турғонимда рамазон ойида мадрасада хатм бўлди. Бир қори хатмга ўтди. Ниҳоятда хуш овоз экан. Номи Муҳаммаджон қори экан. Мен Худоға аҳд қилиб шундоғ тиладимки, агар ман хотун олсам, Худо ўғул берса, номини Муҳаммаджон қўйиб, қори қиламан. Худойи таоло талабимга мувофиқ бир обрўлик улуғ киши мени мадрасадан олиб бориб, қизини менга никоҳ қилиб берди. Худовандо ирода қилғон экан, сан вужудға келдинг».

Хулосаи калом шулки, менинг Шайх 8 ёшимда марҳум Муҳаммад Амин қориға бердилар. Ул зот Жалобир қишлоғидан эрдилар. Бизнинг жойимиздан бир километр масофададур. Бир ойда ҳафтиякни тамом қилдим. Сўнгра қори домла марҳум бўлуб қолдилар. Сўнгра қиблагоҳим мени Тошболта домлаға топшурдилар. Бу қори домлада тўрт йил давом этдим, лекин қуръонни ҳифз қилмоғим маҳол кўринур эрди. Сабаби шулки, уйнинг хизмати ҳам қори домланинг хизматлари бўлуб менга фурсат бермас эрди. Мен қиблагоҳимга айтдим: - «Мени шаҳарға олиб бориб беринг. Бу жойда одам бўлмайман»ю. қиблагоҳимга ҳам мақбул бўлди. Шаҳри қўқонд бизни қишлоқдан саккиз километр масофада турар эрди. Ул даврда кўчалар ҳароб эрди. Одамлар оту эшак ва пиёда юрар эрдилар. Отамизни бир отлари бор эрди, эшакдан каттароқ. Мени орқаларига миндириб олдилар. Икки километр юргандан сўнг кўчада озгина лойдан ўтмади. қиблагоҳ ҳарчанд зажир қилиб урсалар ҳам бўлмади. Отдан тушуб, етакласак ҳам бўлмади. Ҳайрон бўлуб туруб қолдук. Ногоҳ орқадан бир аёлни овози эшитилди. қарасак, биз тарафға бир аёл югуруб келмоқда. Яқин келғонда маълум бўлдики, волидамиз экан. қуръоним фаромуш бўлуб қолғон экан. Орқамиздан волидамиз қуръонни олиб югурғон эканлар. Етиб келғондан кейин бкҳол бўлуб йиқилиб ерга ётиб қолдилар. Биз қуоъонни олғондан сўнг отни етакласак юриб кетабердию. қиблагоҳ айтдилар: - «Агар от тўхтаб турмағонда онанг то шаҳарғача югуруб борар экан, Худо раҳм қилиб отни тўҳтатиб қўйди».

Хулосаи калом шулки, қиблагоҳ мени Зикриё қори домлаға топшурдилар. Бу қориҳонада икки йилда тамом қилдим. Ўн тўрт ёшимда қуръонни ҳибз қилдим. Сўнгра одатга мувофиқ қиблагоҳимиз тамом уламоларни жаъм қилиб, хатм тўйини қилиб бердилар. Ҳаммаларидан дарс ўқушумға фотиҳа олиб бердилар. Кейин Мулло Эшонқул домланинг ҳузурларида ибтидои дарсларни ўқушға бошладим. Илму Сарф ва илму Наҳвнинг ибтидои китобларини ўқуб, то «Шарҳи Жомий» бошладим. Ёлигимдан илмга ҳирс эдим. Рамазондан илгари бир ой такрор қуръон такрор қилмоқ учун Шоҳимардонға борар эдим. Ул вақтларда араба билан одамлар зиёратга борар эрдилар. Менда кирага пул йўқ, ночор пиёда борар эдим. Бир мартаба кавшимни ечиб, халтага солиб ялангоёқ юрдим. Шунинг учунки, кавшим йиртилиб қолса, бозордан янги олиш қийин, пул йўқ, камбағалчилик:

Халқимизни касбидур деҳқончилик,
Меҳнату ва кулфат эди орзончилик,
Нон десак, олиб берар зоғорани,
Чинни коса ўрнига тоғорани.

Иш тополмай ётадур қум устида,
Таги тешилган элак хум устида,
Халқимизни кўблари оми эди,
Кўкнору, носкашу ва банги эди.

Хулоса шулки, мен қорийинларга ул давр замонин аҳволидан озгина баён қилдим. қариялардин қолғон бир мисол борки: - «Мушти рамуз аз хурдор».

Ман энди ўзумнинг аҳволимни ёзишға бошлайин. қисса кўтаҳ, шоҳимардонға етиб бордим. Ул жойда бир ой такрор қилиб турдим. Мени қўлимда ҳеч қандай маблағ йўқ. Фақат ҳоли таваккал эди холос. Лекин зиёратчилар кўп келар эрдилар. Баъзилар мени олдимға келиб: - «қори, бир хатм қилиб қўйинг» деб бирор нарса берар эрди. Баъзилари пишғон овқат олиб келиб берар эдилар:

«Таваккални Худоға айлағон эр,
На талқону на қалқонни ғамин ер».

ХУЛОСА ШУЛКИ, УЙИМДА МУЯССАР бўлмағон лазиз овқатларни Худо еткузур эрди. Эмди ҳовузни олдида нон сотувчи қизлар нонларини зиёратчиларға сотиб, асрда уйлариға кетур эрддилар.

Бир кун бир қиз кетмай ҳовузни олдида йиғлаб ўлтурубдур. Мен олдиға бориб сўрадим: - «Нимага йиғлайсан?». Ул қиз айтдики: - «Эртадан кечғача сотғон нонимни пулини ушбу ҳовузга тушуриб юбордим. Эмди, мени уриб ўлдирадурлар. Онам ўгай, ўзимни онам ўлиб кетғон». Мени раҳмим келди: «Бечора етим экан». Сўрадим: - «қандай ва қаердан тушурдунг?» қиз айтдики ҳамма пулимни ҳамёнға солғон эрдим. Ўйнаб ўлтуруб, тушуруб юбордим». – «қай жойға тушурдинг, менга кўрсат?» дедим. қиз тушган жойни кўрсатди. Мен кўйлакларимни чиқориб, ҳовузға ўзимни ташладим. Истаб юриб охири ҳамённи топиб бердим. Етим қизни ҳурсандлиғи бениҳоят эрди. Мен айтдим: - «Сан мени, Худо сизга илм берсун деб дуо қилғил». қиз кейин мени таълим беришимга мувофиқ қиблаға қараб туруб дуо қилди. Бу менинг учун ажойиб ҳодиса бўлди. Илгари фаҳмимни олмасдан кўп қийналар эдим. Ҳатто баъзи вақт йиғлар эдим. Ушбу авқотдан кейин фаҳмим яхши бўлуб, хатто шерикларимга ҳам муколима қилиб берар эрдим. Бу етимни дуоси зоеъ кетмади.


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.


Сообщение отредактировал abdulloh - Чоршанба, 19.08.2009, 9:36:57
 
abdullohДата: Чоршанба, 19.08.2009, 9:38:32 | Сообщение # 2
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
Эмди Шоҳимардондан Қўқондға қандай қилиб кетмоқ ғами менга тушди. Буни Худо осон қилди. Воқеа шундоғ бўлдики, қўқонддан бир жамоа бойлар зиёратга келдилар. Улардан бир бойнинг ўғли қорихонада ман бирла ўқуғон эрди. Отаси бирла келиб қолди. Булар кетар вақтида мени бирга олиб кетдилар. Ушбу вақт қўқондда дарсда ўқур эрдим. Мадрасаи Минг Ойимда Усмон махдум мулло ҳузурларида Шарҳа мулло ўқувчилар жамоасиға қўшилдим. Шул вақт тахминан ўн олти ёшда эдим. Бир йилдан кейин Бухороға кетиб қолдим. Сабаби шулки, ман истар эдим ҳамиша ўқушни, лекин ёз вақтида менинг қиблагоҳим: - «Менга ёрдам қиласан» деб деҳқончилик ишлариға олиб кетар эрдилар. Шу билан мен олти ой ўқушдан қолар эрдим. Шунинг учун Бухороға борсам, ҳамиша дарсга машғул бўламан деб, шу қарорга келдим. Ул қиблагоҳдин сўрадим. Жавоб бермадилар. Ҳатто койиб бердилар, айтдиларки: - «қўқондда сенга дарс берадурғон домла йўқму?» Мен айта олмадимки: - «Менинг ўқушимға халал беряпсизлар» деб. Кейи жавоб бермасалар ҳам кетавераман деб жазм қилдим. Соатимни бозорға олиб бориб, ўн сўмға сотиб, шуни зоди роҳила қилдим. Поездга билет олдим. Поездда бир мўйсафид одам ўзи Шаҳриҳонлик экан, ҳамроҳ бўлуб қолдим. Мендан сўрадики: - «қаерга бормоқчисиз?» Мен жавоб бердим: - «Бухорога». Яна сўради: - қайси мадрасага?». Мен айтдим: - «Билмайман». Яна сўради: - «Бухорода танишларигиз борму?» Мен айтдим: - «Йўқ». Мўйсафид ҳайрон бўлуб айтди: - «Бухоро шаҳри азимдур, Сиз ҳеч кимни билмасангиз кўчада қоласиз. Бу сизга бирон киши борманг деб маслаҳат бермадиму? Хайр эмди, сиз ман билан юринг, мен сизни улуғ жойга олиб бораман. Ўшал жойда истиқомат қилиб қоларсиз» деди. қиссаи кўтаҳ, Бухорога бордик. «Эшону Сайахсинни хонақолари» номи билан машҳур экан. Бу Бухорода Шаҳриҳонлик Эшон бор эканлар. Номлари «Худоберди», халифа экан. Бу мўйсафид Ҳазрати Эшонни биродарлари экан. Бу одам мени хонақоҳга олиб кириб қўйиб, ўзи йўқолиб кетди. Мен Асрни ва намоз Шомни ва Хуфтанни ушбу хонада ўқудим. Хуфтан намозидан сўнг Ҳазрат Эшон, ҳалқа қилдилар. Мен сураи «Таборак»ни қироат қилдим. Бу яхши натижа берди. Намоздан сўнг бир одам: - «қироат қилғон қори ким?» деб сўради. – «Мен» деб жавоб бердим. – «Юринг, Ҳазрати Эшон талаб қилаётирлар» деб, мени «Чиллахона»га олиб кирди. Ҳазратни зиёрат қилдим. Ҳазрати Эшон мени аҳволимни сўрадилар: - «Нима учун Бухорога келдингиз?». Мен: - «Ўқуғони келдим» дедим. – «қори муаттармисиз?» деб сўрадилар. Мен: - «қориман» деб жавоб бердим. – «Сураи «Музаммил»ни ўқиб беринг» дедилар. Мен ўқуб бердим. Ҳазрат кўп таҳсин қилдилар. Ҳазрат кичкина ўғулларини чақириб олиб келдилар. Ўғуллариға тавсия қилиб айтдиларки: - «Бу ўртоғингни ҳужрада бирга олиб боргин, бу ҳам «Шарҳи Жомий» ўқур экан». Яна менга айтдиларки: - «Ҳар кеча саҳар вақтида сизни сўфи уйқудан уйғотади, таҳорат қилиб мени олдимга чиқиб, сураи «Музаммил»ни тиловат қилиб берасиз», дедилар. Шу билан ҳар кеча саҳар таҳажжуд намози вақтида мени сўфи ўйғотиб олиб чиқар эди. Кундузи Эшонжон билан дарсга борар эрдим. Шул тариқа уч ой давом этди. Кейин менга бу жойда истиқомат қилиш қийин бўлу қолди. Шунинг учунки, Эшонжоннинг ҳужрасиға меҳмонлар кўп келар экан, менга дарсларимға машғул бўлишимға монеъ бўлуб қолди. Кейин Ҳазрати Эшондан руҳсат олиб доҳмалариға бориб, ўша ерда истиқомат қилдим, агарчи Эшонжоннинг ҳужрасида маишатим яхши эди. Истиқомат учун ҳам ҳеч нарсани кераги йўқ эди. Бовужуд шундоғ бўлсада, ўқушум яхши бўлмағони учун, гўрхонага кўчуб кетдим.

Эмди сиботимда таҳсилға кифоя қиладурғон ҳеч нарса йўқлиғи сабабидан қийналиб қолдим, лекин Парвордигорға таваккал қилдим, - «Ризқни Худо беради» деб истиқомат қила бердим. Бир кун дарсдан келиб турғон ҳолимда бир нонвойнинг дўконини олдидан ўтдим. Нонвой мени яақириб қўлимға икки дона нон берди Ўша куни оч эдим. Бу одамни дилиға Парварлигор фазл карами бирла ҳар куни менга иккита нон бериб турушиға илҳом қилди. Бу нонвой айтдики: - «Сиз ҳар куни мана шу ердан ўтуб иккита нон олинг», деди. Шу билан менга сабаби ризқ пайдо бўлди. Толиби илмларда бир қоида бор эди. Дарс бошлаш олдидан, ҳа бир кишиға солиқ солиб, пул тўплаб, мударрис домлаға дастурхон қилиб бормоқ одат эди. Шарҳи Муллодан марфуотни тамом қилиб, Мансуботни бошлаш учун пул керак бўлди. Мени зиммамға уч сўм солиқ тушди. Менда пул йўқ. Булмаса дарсға келишимға рухсат йўқ деб мени мажбур қилишди. Мен дарсдан чиқиб, ниҳоятда ғамгин бўлуб, кўзларимдан ёш оқиб, камбағалчиликдан Парвардигорға дилимда нола қилиб, ҳужрага кириб кетиб турган эдим, бошим ерға эгиғон ҳолда, ногоҳ тошни орасида бир нарса кўзимға ялтираб кўрунди. Олиб қарасам, хотунларни қўлидантушғон узук экан. Мен умрумда бу хилда узукни биринчи кўрушим. Муниқийматини ҳам билмайман. Дилимға калдики, агар бу узукни сотсам уч сўмға олса, тушғон солиқдан қутулар эрдим. Йўлимдан қайтиб, Лаби Ҳовуз Девонбегидвн узукфурушларга Кавказ халқидан бўлар эди. Шул жойға олиб келдим. Узукни кўрсатдим. қўлимдан олиб кўруб: - «қанчаға сотасиз деб сўради?»ман бу узукни қийматини билмағон сабабдан: - «Ўзингиз бир нарса қилиб бераберинг» дедим. Ул одам айтдики: - «Йигирма сўм бераман» деди. Мен йигирма сўмни эшитиб, ниҳоят даражада ҳайрон бўлуб қолдим – «Йўқ сотмайман», «Узугимни беринг» дедим. Ул айтди: - «Ўттиз сўм бераман, сотинг муни» деди. Мен яна: - «Сотмайман» деб узукни қўлидан олдим. Яна бир узукфуруш бул ҳолдин хабардор бўлуб, мени чақириб узукни кўрмоқни истади: - «қанча қилди?» деб сўради. Ман айтдим: - «Ўттуз сўм қилди», дедим. «Сотмадим» дедим. Бу одам айтдики: - «бундоғ бўлса, ман қирқ сўм бераман» деди. Мен: - «Сотмайман» дедим. қўлидан узукни олиб жўнаб қолдим. Яна чақириб: - «Эллик сўм бераман» деди. Хулосаи калом шулки, узукни нарҳи ошиб бориб,саксон сўмға борди. Шундан ошмади. Бу нимадан бўлғониға ўзим ҳам ҳайронман. Кейин маълум бўлдики., узукни ҳалқаси тиллодан экан кўзи олмосдан экан. Охири саксон сўмга сотдим. Ҳул вақтдаги менинг хурсандлиғим бениҳоя эди. Бир йиллик истиқоматни маишатини Парвардигор менға ато қилди. Шу билан солиқни тўладим. Шерикларимни ҳам зиёфат қилдим. Бир кун шерикларим мени ҳолимға таажжуб қилишиб: - «Сан бирор ердан ўғурлик қилдингму?» деб сўрар эди. Бухоронинг ҳавоси ёз мавсумида ниҳоятла иссиқ бўлар эди. Мадрасаларда дарс тўхтар эди. Толиби илмлар салқин жойларға чиқиб кетар эди. Ман ҳам қўқондға жўнаб кетдим. Ҳовлимизға келдим. Ота-оанларни зиёрат қилибкўрушуб, бир ой уйда турдум. Лекин шу даврда биринчи жаҳон уруши бўлуб турғон эди. Ҳукумат рабочиклар учун халқға бир беш уйдан бир кишини талаб қилишар эди. Дадамиз менга айтдиларки: - «Тезлик билан Бухороға қайтиб кет, чунки элликбоши сенинг ҳам номингни ёзибди». Мен яна Бухороға қараб жўнадим. Лекин ҳозир Бухорода дарс йўқ. Шерикларимдан тўрт киши Балх шаҳридағи Мозори Шарифға бормоқни қасд қилғон эканлар. Мен ҳам шулар билан бормоқни истадим. Ҳазрати Эшоннинг ҳузурларига кириб шу мақсадимни айтдим. Ҳазрати Эшон айтдиларки: - «Мозори Саҳида бизни муридлар бор, ўзи аҳли давлат одам. Бир омонат бераман, шу одамға олиб бориб берасиз. Ул одам сизни кўп ҳурмат қилади, жой беради» деб бир рисолаи форси Анфос номли ва кулоҳ дўппи омонат бердилар. Мозори Шарифға жўнадик. Аму дарёдан кема билан ўтуб, эшак кира қилиб, Мозори Саҳига бордик. Мозорда зиёрат қилиб бўлғондин кейин, шул мозорда ётиб қолдим. Шерикларим мендан ажраб кетди. Кундузи мозорни айланиб юргон эдим, бир болахонадан қори болаларни овози чиқиб турубди. Болахонага чиқдим. Бир мўйсафид домла ўтирган эканлар, йигирма чоғлик қори болалар қуръон ўқуб ўтирган эканлар. қори мендан сўрадилар: - «Сиз қаердан келдингиз?» деб. Мен айтдим: - «Бухородан келдим». – «қоримисиз?» деб сўрадилар. Мен: - «қориман» деб жавоб бердим. – «Бутун ҳифз қилғонмисиз?» деб сўрадилар. Мен: - «Мураттибман, бутун ҳифз қилғонман» деб жавоб бердим. қори домла айтдилар: - «Сураи Марямни бошдан қироат қилинг?» Мен бир саҳифа қироат қилиб бердим. қори домла менинг қироатимға кўп таҳсин айтдилар. Кейин айтдиларки: - «Сизга мана шу мозордан бир ҳужра олиб бераман, иккита қори болани хизматингизға қўяман, икки маҳал овқат олиб келиб беради, эрта билан чой-нон, ҳаммасини муҳайё қилади. Сизнинг вазифангиз шулки, мен ўз ишимға борганимда ўрнимда ўтираиб қори болаларға сабоқ берасиз». Мен айтдим: - «Мен ўқувчи толиби илмман, дарсим нима бўлади?» Кейин қори домла айтдилар: - «Бу мозорда дарс айтгувчи машҳур зот борлар. Шу зотға сизни топширамиз. Дарсингиз ҳам давом этади».


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.


Сообщение отредактировал abdulloh - Чоршанба, 19.08.2009, 9:39:03
 
abdullohДата: Чоршанба, 19.08.2009, 9:40:49 | Сообщение # 3
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline

ХУЛОСА ШУЛКИ, МЕНГА БИР ҲУЖРАНИ очиб берди, икки қори болани муқаррар қилди. Улар менга овқатлар олиб келар эди. Ман қори домлани ўринларида гоҳқгоҳ бир жойға кетиб қолсалар қори болаларға таълим берар эрдим. Мени қори домла олиб бориб, машҳур домла (Ҳазрати муборак номлари Мирмуҳаммад Равс Саидзода) деб аталаркан. Шу домлаға топшурдилар. қози домла мендан сўрадилар: - «Бухорода нима дарсдан ўқуғонсиз?» деб. Мен: - То Шарҳи Муллоға қадар дарсларни ўқуганман» дедим. Мендан Кофияни мадҳаси исмдан имтиҳон қилиб кўрдилар. Мен ҳеч саволлариға жавоб беролмадим. Яна мендан илму Сарфдан савол қилдилар. Мунга ҳам жавоб беролмадим. Кейин «Эълолия қилғонмисан сарвларни» деди. Мен: - «Йўқ» деб жавоб бердим. қози домла айтдиларки: - «Ҳамма ўқуғон дарсларингиз бекор экан, бошдан ўқийсан. Ундан кейин мен сенга Мўзини, Занжони ўқитарман». Мени аъми қорини олдига юбордилар. Йигирма тўрт боб Мўзини эълол қилиш керак экан. Бир жамоа Сарфни ўқувчиларға менишерик қилиб қўйди. Эълол тожикча бўлар экан. Ман тожикчани камроқ билар эдим. Мен ниҳоят даражада қийналдим. Дафтарға ёзуб юруб ўқуғон дарсимни ёд қилар эдим. Олти ойда эълол қилиб тамом қилдим. Мен кўб ўз ҳолимдан таъсирланиб, Шарҳи Муллоғача ўқуғон бўлсамда, яна қайтиб мубтадийлар қаторида бошдан тушдим. Уч йил қилғон таҳсил ҳаммаси бекор бўлди. Эълолни тамом қилғондан кейин қози домланинг олдилариға келдим. қози домла қилиб кўрдилар: - «Яхши» деб баҳо бердилар. қози домла олдиларида Мўзини бошладим, андек вақтда Мўзини тамомқилдим. Кейин Занжони ўқудум, уни тамомқилиб, Марроҳил Арвоҳ ўқудум. Бир тарафдин Авомил ўқудум таркиби била ўқуб тамом қилдим, Ҳаракотўқудум. Кейин Ҳидоятул Наҳв ўқудум. Кейин Кофия ўқудум. Бир йилда шуларни ўқуб тамом қилиб, Шарҳи Мулло бошладим. Менинг бу ўқушум энди бошқача эрди. Дарсларни яхши тушунар эдим. Яхши фаҳмлаб ўқур эдим. Шу билан бирға Мантиқни Исоғувчи Мезонул Мантиқ, Мирқотил Мезонил Мантиқни, Шарҳи бадийи Мезон, Таҳзиб шарҳи билан Шамсия, қутбия, Суллам шарҳи билан, Бедил Шарҳи билан. Мирзо Бедилни қози домланинг ҳузурларида тамом ўқудум. Дарс нима эканиға энди тушундим. Шу вақтларда дадамиз мени истаб Бухороға келғон эканлар. Бухородан Мозори Шарифға борганимни эшитиб, Мозори Шарифға келдилар.

Энди бу орада Мирзо Муҳаммад қосимбойни топиб, Ҳазрати Эшоннинг омонатларини топшурдим. Мирзо Муҳаммад қосим хоннинг ўзининг солғон масжиди бор экан. Шу масжиднинг ҳужраларидан бировини менга бериб: - «Шу ерда истиқомат қилинг»- деди. – «Сизнинг тамоми заруриятларингиз бизнинг зиммамизда» - деди. Мозордан кўчуб, масжиднинг ҳужрасида истиқомат қилдим. Дадамиз келғонларида ушбу масжидда истиқомат қилар эдим. Мана шу йил ўн еттинчи йил бўлуб, инқилоб боши экан. Дададмиз менинг ҳолимни кўруб, хурсанд бўлуб: -«Мен сени олиб кетмоқ учун келдим. Энди кўрсам бу жойда тинч дарс ўқуб турубсан экан. Эмди мен сени олиб кетмайман. Шу ерда истиқомат қилаверасан»- дедилар. Мени ташлаб кетдилар, холос. Хуллас, икки йил Мозори Шарифда истиқомат қилдим. Рамазон ойларида Мозори Шарифда хатмға ўтдим. қози домламизнинг талаблари билан ҳовлиларида хатм қилдилар. Унда ҳам хатмға ўтдим. қози домламиз кўб шогирд қилмас эдилар. Шогирдлари 6-7 дан ошмас эди. Уларнинг ичларида муттадийси мен эдим. Бошқалар ҳаммалари Шарҳи Аъқоид ўқур эрдилар. қози домланинг шогирдларнинг ичларида бир афғон толиби илм бор эдилар. Машҳур Мулло Фақир деб аталар эдилар. Ўзи Шарҳи Аъқоид ўқур эди ва ажойиб тарки дунё жозибалик художўй зот эдилар. қози домламиз бу толиби илмни ниҳоятда ҳурмат қилар эдилар. Бир ажойиб вилоятға етғон зот эдилар. Кундузи дарсға келиб, дарс ўқуб бўлуб, кечси қабристонда ётар эдилар. Бу зотнинг сифатларини айтиб тамом қилиб бўлмайди. қози домламизға бир ҳодиса бўлуб қолди. У ҳам бўлса, Афғонистондан Бухоро томонға сургун бўлдилар, давлат томонидан. Шу ҳолда ҳамма талабаларға рухсат бердилар, магар уч кишиқа рухсат бермадилар. Бири Мулло Фақир: -«Мени бирла борасан» -дедилар. Менга рухсат бермадилар. Бухороға кетишга мажбур бўлдик. қози домламизнинг фарзандлари йўқ эди. Бир ўғиллари олим бўлуб, илмни тамом қилгандан сўнг ўн саккиз ёшида вафот қилган эканлар. Шу боланинг фироқида онаси ҳам вафот қилғондан кейин қози домла бир аёлни олдилар. Бундин ҳали бола бўлмағон. Шу аёлларини бирға олиб, у аёлнинг укаси қайнағалари бирла бизлар икки киши бешта отға минғон ҳолда Аму дарёдин ўтуб қаршиға келдик. қаршида бир уч кун туруб, Бухороға келдик. Ҳазрати Баҳоваддинни зиёрат қилиб, хотунларини бир шайхнинг уйиға қўйиб қози домламиз, мулло Фақир, мен уч киши Бухороға келдик. Бухорода Афғонистондан келиб қолғон бир киши, шу одамнинг ҳовлисида меҳмон бўлдик. Бу одам маддоҳлик қилар экан. Лаби Ҳовуз, Девонбегида сўз қилар экан. Ўтган толиби илмларға хабар бериб: - «Бир алломаи замон Афғонистондан келғон, ҳар ким дарс ўқуса, бизнинг уйға борсунлар» деб. Андек вақтда қози домла машғур бўлуб кетдилар. Амир Бухоронинг бир вазирлар бор эканлар. Мир Салим деган. қози домлаға мухдис бўлуб, бир ҳовлиға тушурди. қози домла аёлларини олиб келиб шу ҳовлида истиқомат қилдилар. Жамоа-жамоа бўлуб талабалар дарс бошладилар. қози домла тўрт ой Бухорода дарс айтганларида сўнг ёз бўлуб, Бухъоро иссиқ бўлуб кетди. Шунда мулло Фақир қози домладан руҳсат олиб, яна Афғонистонға қайтиб кетди. қози домла Бухоронинг ҳавоси иссиғи ёқмай, иситма касали бўлуб қолдалар.

Тошкентдан келғон савдогар бойлар қози домлани Тошкентға таклиф қилди. қози домла мени олиб Тошкентға кетдик. Аёллари Бухорода қолди. Тошкентнинг ҳавоси ёқиб, касалдан тузук бўлуб қолди. Ҳалиги таклиф қилғон бойлар қози домладан илтимос қилишди. Тошкентда турунг дейишди. Кўкалдош мадрасасида дарс айтишға муқаррар бўлдилар. Кейин ҳовли топиб бердилар. Аёлларини ҳам олиб келдилар. Шу вақт Афғонистон подшоси ўлдурулуб, ўрниға боласи Омонуллоҳ деган ўғли подшоҳ бўлди. Бу подшоҳ Совет ҳукумати билан битим тузуб, консул юборди. Тошкентға консул қози домлани чақириб, подшоҳнинг фармонини берди. қози домлани қайтиб Афғонистонға подшоҳ талаб қилди. Консул айтди: - «Сизға йўл ҳаражоти берамиз, қайтиб Афғонистонға борасиз». Шу билан қози домла хотунларини қайноғалари билан қолдириб, мениолиб икки отға миниб Кобулға жўнадик. қобулға борғондан кейин қози домлани подшоҳ ҳузурига чақириб, Жалолобод шаҳриға «қози» қилиб юборди. Мен бирла қози домла Жалолобод шаҳриға келдик. Кобулда тургон вақтимизда қози домлани отлари бор эди. Саройға бойлағон. Ман минғон отни сотдик. қози домла минғон отни қолдирдик. Бир кун шу турғон саройға Мулло Фақир кириб келди. қози домлани зиёрат қилди. қози домладан илтимос қилдики: - «Мени турғон қишлоқда ҳам ҳашак сероб, қорини ҳам олиб, отини ҳам олиб қишлоқға борсам, бир ой олиб турсам, от ҳам яхши семириб қолар эди». қози домла: - «Хўп» деб руҳсат бердилар. Кобол шаҳридан, бир ўттиз километр ташқарида, тоғнинг ичида «Сабз» деган қишлоқ экан. Шу қишлоқда бир ой турдик. Обу ҳавоси жуда яхши экан, салқин, тоғдан сув тушади, ниҳоятда совуқ, тутлар пишғон вақти экан. Мулло Фақир масжидда ибодан қилиб ўтирар экан. қишлоқ халқи бола-чақаси билан мухлис экан. Бир ойдан кейин қайтиб Кобулға келдик. Мулло Фақир яна хайрбод қилиб ажраб қолди. қози домла Жалолободға қози бўлғонидан кейин йўлда бир қишлоқда Нақиб Соҳиб деган бир Пир бор экан. Ўзлари араб Боғдадданкелғон эканлар. қози домла Нақиб Соҳибни зиёрат қилмоқ учун шу қишлоқға келдилар. Пир боғларида ўтирган эканлар. Бу Пирға подшоҳ ҳам мурид экан. Кириб зиёрат қилдик. қози домла Нақиб Соҳиб билан арабча сўзлашдилар. Бир соат суҳбат қилдилар. Кейин рухсат олиб Жалолободға жўнадик. қишлоқ аҳлининг ҳикоя қилишича бу зот «Соҳиби Каромат» эканлар. Жалолободда қози домламизға давлат тарафидан ҳовли берилди. қози домламиз кундузи маҳкамаға борар кечқурун мен овқат тайёрлаб турар эдим. Эрта била менинг дарсимни айтиб маҳкамага кетардилар. Шу тариқада тўрт ойдан кейин қози домланинг аёллари ҳам


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.
 
abdullohДата: Чоршанба, 19.08.2009, 9:42:21 | Сообщение # 4
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
Шу тариқада тўрт ойдан кейин қози домланинг аёллари ҳам подшоҳнинг харажоти билан Тошкентдан етиб келдилар. қози домламизнинг хос ҳузурларида мендан бошқа ўқувчи йўқ. қози домламиз шундоғ адолатлик қози бўлдиларки, иккинчи Абу Юсуф десак бўлар эди. Адолатлари шу даражада эдики, мен бир кун бозорға бориб, қози домланинг отлариға беш-ўн боғ беда олдим. Бирон ҳаммол бўлса, кўтартириб олиб кетаман деб турғон эдим. Бир одам келиб: - «Мен олиб боруб бераман» деб бедани кўтариб бормоқчи бўлди. – «Неча пул оласиз?» десам, - «Йўқ, қози домлаға хизмат қиламиз» деб, бедани ьекорга обормрқчи бўлди. Бедани кўтартириб, ҳовлиға олиб келдим. Бедани ерға қўйиб турудик, қози домла чиқдилар. Кўруб, чақириб олдилариға: - «Неча пулға баҳо қилдинг». Мен айтдим: - «Бу одам бекорға олиб бораман» деди. қози домланинг котиблари турган эди. Сўрадиларки: - «Бозордан ҳрвлиғача кўтариб келғон бедаға қанча ижара берилади?» Котиб айтдики: - «Икки танга бўлади», деди. Менга айтдилар: - «Икки танга тўла» дедилар. Мен икки танга бердим, ул одам олмади. Котибға айтдилар: - «Ур дедилар икки тарсаки, урдилар, олмайсанми? Ол пулни иккинчи бул кўчада қадамингни қўймайсан, агар қадамингни қўйсанг, сени қамаб қўяман». Мен ҳайрон қолдим. Ул одам: - «Хўп» деб икки тангани олиб жўнаб қолди. Кейин мен ҳайрон бўлдимки, бу одам яхшилик қилса жазо берилди, сабаби, бу одамнинг маҳкамада жанжали кетияпти. Бу шунинг учун алоқа қилмоқ учун бедангни кўтариб лоиб келғон бу ерға. қози домла маҳкамаға боратурғонларида олдиларида икки аскар йўлдаги одамларни: - «У ёққа тур, бу ёққа тур», деб кетар эди. Маҳкамаға қози ўтуб кетгунча, кўчада машина, араба тўхтайди. қозининг ҳайбати бу ерда кўрунуб туради. Кийимлари, бошларидаги кийимлари ҳаммасибошқача кўрунуб турар эди. Бу Жалолобод шаҳрида энг юқори турғон амалдор ниоб – тўртта қози бўлар эди. Энг юқори қози бизнинг қози эдилар. Рамазон ойи келди. Ноиб соъларнинг ўртасида хатм бошланди. қози домламизни хатмға таклиф қилиб, қоғоз келди. қози домла менга айтдилар: - «Сен ҳам мени бирла боргин, хатмни томошо қилиб келасан». Ўрданинг дарвозасининг тагига келғонда қози домлани ичкариға рухсат берди. Менга рухсат бермади. Тўхтатиб қўйди, чунки менда чақирув қоғози йўқ эди. қози домла лашкарға айтдилар: - «Менинг кавшимни ушлаб турадурғон хизматкорим бўладур» дедилар. Ичкариға кирдим. Ўрданинг ўртасида масжид бор экан. Масжидда намоз ўқуғувчилар ҳаммаси улуғ одамлар. Хулоса шулки, хатмға ўтуб турғон қори ниҳоятда хом экан. Ўтуб туруб кўп хато қилар экан. Орқасида сомеъ йўқ. Ман луқма беришға мажбур бўлдим. Бир тасбеҳда кўп ерда хато қилди. Ман луқма бердим. Тасбеҳ тамом бўлғондин кейин шаҳарнинг ҳокими мени таклиф қилди. Биллоҳ, то охири хатмни тамом қилдим. Хатмда турғонлар кўп хурсанд бўлуб, рози бўлушди.
ҚОЗИ ДОМЛАМИЗ БУ ШАҲАРДА УЧ ЙИЛ қози мансабида туруб вафот этдилар. Менга васият қилиб айтдиларки: - «Мени ерға дафн қилғондан кейин, менга бир хатми Каломуллоҳ қилиб, савобини бағишлагайсан, қолғон илмни Ҳиндистонға боруб, тамом қилғил». Мен васиятлариға биноан, қози домламиз марҳум бўлғондин кейин бир хатми Каломуллоҳ қилиб, руҳлариға бағишлаб. Ҳиндистонға жўнаб кетдим.

Ажмир деган шаҳарға боруб, бир мадрасаи Усмонияға дохил бўлдим. Мени мадрасаға қабул қилиб олдилар. Хулосаи калом шулки, саккиз йил шул мадрасада дарс этдим. Дарс урду тилда бўлар экан. _____ билғунча бир йил қийналдим бу орада ўзумни мамлакатимдан бир ҳеч қандай хат мактуб ололмадим. Дадам бирла Мозори Шрифда кўрушғонимча 15 йил бўлди. Мадрасада саккиз йил ўқуб турғон ҳолатимда бир ажойиб воқеа рўй берди. Воқеа шундан иборат эдики, шу кун мадрасаға бориб ўқушумни дилим истамас эди. Бир кун мени озод қилиб қўйса-да, хоҳалаған жойимға бориб саёҳат қилиб келсам. Дилим шуни истар. Мадрасани бошлиғиға ариза ёздим: - «Бу кун менинг тобим йўқ, мени ўқушдан озод қилсаларинг» деб илтимос қилдим. Мадрасанинг табибининг олдиға мени муолажа қилиш учун юбордилар. Табиб кўруб айтдики: - «Сизда ҳеч қандай касал ўйқ, энди сизға рухсат бераман, бир кун шаҳарни томошо қилинг». Менга ижозатнома бердилар. Ман мадрасадан чиқиб қаёққа боришим керак экан, ўзум ҳам билмайман. Кўчада айланиб, истансаға бордим. Афғонистон чегарасидан калғон поезд тўхтаб турғон экан. Дилимға келдики, мабодо мамлакатимиздан Ҳажға боғувчидардан биронтасини учратаманми деб, поездға чиқдим вагонларни текшириб кўрдум ва бир вагонда уч киши ўтургон экан. Уларни кўрғон замон ўзбеклиғини билдим.- «Оталар, қаердан келдингизлар?» деб сўрадим. Улар мени ўзбекча гапиришимдан ҳайрон бўлди, чунки менинг либосларим Ҳиндистон либоси эди. У ҳожилардан бири: - «Сан ўзбекмисан?» деб сўради. – «Ўзбекман» дедим. – «Бу ерда нима қилиб юрасан?» деди. Мен: - «Мадрасада ўқийман», деб жавоб бердим. – «Ўзбекистоннинг қайси шаҳридан бўласан?» деб сўради. Мен: - «Қўқонлик бўламан» дедим. У одам айтди: - «Мен ҳам Қўқонликман», деди. – «Қўқонднинг қайси қишлоғидан бўласан?» деб сўради. Мен айтдим: - «Уч кўприкға яқин Чорбоғ қишлоғидан бўламан». Ул одам айтди: - «Кимнинг ўғли бўласан?» ман айтдим: - «Мулло Рустам домланинг ўғиллари бўламан» дедим. Бул одам бир сайҳа тортиб: - «Йўқолғон ўғлумни топтим» деб менга ёпишди. Мени қучоғлаб турган ҳолда хушдан кетди. Мен ўзумнинг дадамни танимасдан турғон эканман. 15 йил илгари кўрғонимда дадамнинг соқоллариға оқ кирғони йўқ эди. Энди соқоллари оқариб, бетоб бўлиб, заиф бўлуб қолғон эканлар. Ҳеч танимадим. Шу вақтда поезд юрушға бошлади. Мен тезлик билан дадамни пастға олиб тушдум. Булар уч киши Ҳажға кетатурғон эканлар. Поезд билетлари Бомбей шаҳриға олинғон экан. Ҳожилар Бомбейға тўпланиб, параходға билет олиб ҳажға жўнайдилар. Дадамнинг шериклари поездда йиғлаб кетабердилар. Мен дадамни олиб мадрасаға келдим. Мударрисларимиз ҳайрон бўлуб: - «Сенга илгари хабар келганмиди?» дедилар. Ман айтдим: - «Йўқ ҳеч қандай хабарсиз чиқдим». Поезддаги «қудрати илоҳияға» таажжуб қолдилар. Дадам айтдиларки: - «Ман қидириб, Мозори Шарифға келдим, сени билғонлар айтдилар: - «Уни Ҳиндистон тарафидан топарсиз». Мени умидим узулиб, бу катта шаҳардан қандай топаман. Худоға нола қилиб тиладим: - «Худоё, ўғлумни менга еткурғил. Мени бу дуойим мақбул бўлғон экан, сени мажбур қилиб, менинг олдимға олиб чиқиб қўйди». Дадам: - «Шу давр ичида нима қилиб юрдинг?» деб хафалик изҳор қилди. Мен айтдим: - «Илм таҳсилида юрдум, шу бу йил охирги йилим», дедим. Дадам айтдилар: - «Сан ҳали ҳам ўқуб юрубсанми? Сени шерикларинг мударрис бўлуб дарс айтишиб ётипти. Энди маслаҳат шулки, тезлик била мадрасадан жавоб ол. Мени Ҳажга олиб бор.
Мундин бир йил илгари бир ажойиб воқеа рўй берган эди. Мулло Фақир алайҳир-раҳма нохос мадрасаға кириб келдилар. Ман ул кишини зиёрат қилдим. Хужрамға олиб келдим, чой дамладим, утурғуздим. Ман хайрон бўлдимки, мани бу ерда эканимни бу зот қаердан билди экан деб. Мулло Фақир менга айтдики: - «Мадрасанинг бир тарафида мавлоно Муҳийиддин Жайший мозорлари бор. Мозорнинг мутаваллиси билан танишмусан?». Ман айтдим: - «Яхши танишман». – «Андоғ бўлса, чиллахонанинг калидини берсун. Мен қирқ кун чиллаға ўтураман». Мен мозорнинг мутаваллисидан илтимос қилиб, калидни олиб бердим. Чиллахонаға кириб кетдилар. Менга айтдимки: - «Энди мени олдимға кирма. Мен ўзум чиллани тамом қилиб, сенинг олдингға бораман». Тўрт-беш кундан кейин мозорнинг мутаваллиси менга келиб айтдики: - «Бу қандоғ одам. эди,.чиллахонадан ҳеч чиқмайди, овқат олиб келсак, эшикни очмайди. Бу одам ҳаёт борму, йўқму, билмай қолдик?». Бу сўзни эшитиб мени ҳам кайфиятим қочди. Чиллахонани тофтоф қилиб, мулло Фақир деб садои қилдим, овоз бермасдан эшикни ёруғидан бир хат узатди. Хатни ўқуб қарасам, ёзубдурки: - «Нимаға мени олдимға келасан. Мен сенга келма деб айтудим. Бу мутаваллиға ҳам айтғил: - «Иккинчи келмасун.».Шу билан қирқ кун тамом бўлди. Мулло Фақир чиллахонадан чиқди. Ажойиб ҳайъат билан, кўзлари қизарғон, юзлари қизарғон. Менга айтдики: - «Энди мен кетдим». Мен сўрадим: - «Қаёққа борасиз?». Айтдилар: - «Байтуллоҳға». Ман сўрадим: - «Сиз билан яна кўришамизми?» Айтдилар: - «Худо хоҳласа, Байтуллоҳда». Ман бу сўзга ҳайрон бўлуб қолдим. Менинг хаёлимда ҳажга бориш йўқ.


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.


Сообщение отредактировал abdulloh - Чоршанба, 19.08.2009, 9:43:31
 
abdullohДата: Чоршанба, 19.08.2009, 9:44:10 | Сообщение # 5
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
Шундан тўрт ой ўтғондин кейин дадам келдилар, дадам айтдилар: - «Энди ўқушни бас қилсанг, мени ҳажға олиб борсанг». Мен айтдим: - «Менда ҳеч бир шаъи дунёлик важҳидан йўқ, ҳаж безоди роҳила бўлмайди, сизда бирор нарса борму икки кишининг сарфиға етарлик». Дадам белидан камарни ечиб, ичида бир юз ўн дона «Николай»нинг тиллосини тўкдилар. «Икковимизнинг харожотимизға етадими?» деб сўрадилар. Мен айтдим: - «Ортиб ҳам қолади». Мен ҳайрон қолдимки, дадамиз камбағал одам эрдилар, бу қадар пулни қайдан топди экан. Охир сўрадим, дадам айтдиларки:-«Уйдан шу ҳолда чиқдим, зодироҳила ҳам икки дона зоғора нон эди. Уни ҳам онанг қўшни уйдан қарзга олиб чиқғон эди. Ва ҳам ўзумни тобим йўқ, асо била йўл юраман. Шу аҳвол била уйдан чиқиб қиблаға қараб дуо қилдимки:-«Худоё, мени иккинчи шу жойға қайтариб келтирмағил». Шул аҳволға пиёда юруб, ҳар бир қишлоқға келиб, масжидда ётар эдим. Одамлар илмимни ҳурмат қилиб, ками беш зодироҳила берар эдилар. Шу аҳвол била Бухороға келдим. Масжидға тушуб, тўрт-беш кун истиқомат қилдим. Шеробод халқи кўб ихлосллк экан. Мендан илтимос қилишди:-«Бизнинг масжидимизға имом бўлинг, сизнинг номингизга саҳрода буғдой экиб берамиз. Ҳосилини жамъ қилиб, сотиб сизға хажга зоди роҳила тўблаб берамиз. Менга ҳам маъқул бўлди. Уч йил ушбу масжидда имом бўлуб қолдим. Ҳалқ менга буғдой экиб, ҳосилини сотиб, пулини берар эдалар. Ўзлари ҳам буғдойларидан ушур тўплаб менга берар эдилар, то менга зоди роҳила жамъ бўлуб, шу қадар маблағни тўплаб бердилар. Мени Аму дарёдин ўткариб қўйдилар. Мен бир эшакни сотиб олиб, шу била Афғонистондан ўтуб Яшовул шаҳриға келдим. Бу ерда эшагимни сотиб бу рафиқларим билан ҳожихонада бирлашиб, поездга билет олдик, билетимиз Бомбей шаҳрига эди. Парвардигор менинг кеча ва кундуз талаб қилғон дуойимни мустажоб қилиб, бу истансада сени топтим. Энди то ўлгунумча мен сандин жудо бўлмайман. Ҳажға мени олиб борғил». Хулосаи калом шулки, ушбу йилда хатмикитоб қилғон бўлар эрдим. Бу муяссар бўлмади. Дадамнинг хизматларига Ҳажга боришға мажбур бўлдим. Устозларим ҳам маъқул кўруб, рухсат бердилар. Шу била мадрасани талабалари бизни истансаға олиб чиқиб поездға ўткуруб, фотиҳа бериб, қайтдилар. Бомбейға етиб келдик. Ҳожихонада дадамнигн рафиқлари хануз турган эканлар. Бизни келгондин сўнг параход сафарға тайёр бўлди. Билет олиб Маккага жўнадик. Ман домлала била видоълашган вақтимда мадрасанинг бош мударрислари Мавлоно Ахмад Али менга бир рисола хадия қилғон эдилар. Рисоланинг номи «Раҳбарул Ҳаж», ўзлари тасниф қилғон канлар. Менга тавсия қилиб буюрдиларки:-«Бу рисоланинг ичида ҳар бир нарса ёзилғон, шунга амал қилинг». Бомбей шаҳрига келганда бу рисолани олиб қарадим. Рисолада ёзибдурларки: -«Бомбей шаҳридан параходға тушар олдидан ҳожиларға лизим шуки, олти метр узунликда бир арқон олсинлар, бир пақир олсинлар, кейин лимондан қилинғон консервадан неча миқдорда олсинлар. Сотиб олсиналр яня қора чойға одатланғон одамлар қора чой олсинлар, чунки Арабистонда топилмайди». Ман бунга амал қилиб, бу нарсаларни магазиндан сотиб олдим. параходға чиқиш олдидан дўхтурларнинг муоянасидан ўтмоқ лозим экан. Ҳожи агар касал бўлса, параходга рухсат бермас экан. Дадамни дам қисар касалликлари бор эди. Баъзилар айтдилар: -«Дадангга дўхтурлар ижозат бермайди». Мен ҳожихона ходимлари била малаҳат қилдим. Улар айтдилар: -«Сан дўхтурдан ўтушда дадангдан муқаддам тургин-да, даданга навбат келғонда ўн рупия пулни дўхтурнинг қўлига бергин-да, дўхтурдан илтимос қилғинда, шу билан даданга руҳсат беради. Мени ўрду тилини билишим катта фойда қилди. Дўхтурға беш сўмлик «Николай» тиллисини қўлига бердим. Ўрду тилида дўхтурдан ижозат сўрадим. Дадам учун дўхтур руҳсат берди. Параходға чиқдик, рисолани олиб қарадим. Бу жойда нима лозим бўлади. Ёзибдурки, иложи борича юқоридан жой олинг, чунки, параходни пастдаги уйлари кўп бесарамжон бўлади. Шундоғ ҳодисаларда лимонни ағкесиб, оғзиға солиб, сўриб туриш керак.

Ман рабочикларнинг бригада бошлиғини топиб, қўлиға пеш рупия бердиим-да, яхши жойда жой топиб беришини илтимос қилдим. Дадамга яхши жой олиб бериб, роҳат билан ётқузуб қўйдум. ҳақиқатда ҳам патсдан жой олган кишилар кўб қийналдилар. Ман лимон сўриш орқасида бошим ҳам айнағони йўқ. Дадам ҳам яхш холдалар. Одамлар мендан илтимос қилар эдиларки, лимондан бир парча кесиб берсангиз. Мен бир парча лимонни бир рупиядан сотғони турдум. Боши айланғон одамлар шу лимондан олиб, бош оғриқдан қутулдилар. Икки катта банкада лимон касерва олғон эдим, ҳаммасини одамлар талашиб олдилар. Мен афсус қилдимки, кўп олсам бўлар экан. Параходда одатан ширин сувни ичмоқ учун очуруд билан берадилар. Таҳорат қилишға сув йўқ менинг арқоним билан пақирим намоз ўқувчиларга катта фойда берди. Пасдан шўр сувни тортиб олиб, таҳорат қилиб, намоз ўқушар эрдилар. Хулосаи калом, ўн тўрт кун параходда юрдуқ.. Жаддаи мудоракға келдик. Миқотдан ғусл қилиб, Ҳажға эҳром боғладик. Байтуллоҳға ҳар икки киши бир туяни кира қилдик. Йўлда бир кеча тунаб, эртасиға Байтуллоҳға етиб келдик. Байтуллоҳнинг зиёрати учун одатға ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос далиллари бўлар экан. Байтуллоҳни Макка шаҳриға киравериш олдидан ҳожилар олдидан истиғфор бўлишиб, далиллар сўрашур экан:-«Қайси шаҳардан келдингиз?» деб. Қўқонд шаҳрининг далили бизнинг туямизни етаклаб, ўз жойига олиб борди. Бизни ҳожихонадан бир ой олиб, ушбу ерға жойлади. Кейин бизни Байтуллоҳға олиб кириб, тавофи қадум қилдирди, далилнинг ўзи олдимизда юриб, овози баланд билан ўқуйдурғон дуоларни айтиб турар экан. Дадамнинг тоблари йўқлиғи орқасида, орқамға кўтариб олиб Байтуллоҳни етти мартаба айланиб тавоф қилдирдим. Сафо ва Марвани тавоф қилишда бир эшак кира қилиб, дадамни миндириб, етти мартаба бунда ҳам тавоф қилдирдим. Кейин эҳромдан чиқдик, чунки ҳали Ҳажға Арафот тоғиға боруш учун ҳожихона кароватда ёткузуб қўйғонман. Ўн беш кун бор эди. Дадамнинг тоблари йўқ, ўзим беш вақтда Байтуллоҳда намозни жамоат билан ўқуб, Байтуллоҳни тавоф қилиб, бир чеккада ўтуруб Қуръон тиловат қилиб турғонимда бир киши орқамдан келиб, мени елкамдан ушлаб:-«Қори бобо, келдингизму?» деди. Мен қарасам ўша Ҳиндистонда кўрушғонча Мулло Фақир алайҳир-раҳма эканлар. Бу зотнинг кароматлари зоҳир бўлдики, менга айтдилар:-«Байтуллоҳда кўришамиз» деб. Менга айтдиларки:-«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғулғон жойларини зиёрат қилдингизму?». Мен айтдим:-«Мен билмайман». Айтдиларки:-«Мени била юр». Мени бошлаб Байтуллоҳдан олиб чиқиб, бир ҳовличаға олиб кирдилар. – «Мана шу ҳовлида, мана шу жойда Расулуллоҳ туғулғонлар». Уйнинг эшигини очиб мени ичкариға олиб кирдилар. Бу уйнинг ичида олти киши халқа қилиб ўтурубтилар. Ҳар қайсилари бошқа рангдаги одамлар. Баъзилари қора юзлик ҳабашлардан. Баъзилари сариқ юзлик. Баъзиларининг сочлари узун билаклариға тушади. Мулло Фақир менга айтдилар:-«Буларни зиёрат қил» деб. Ман ҳаммаларини зиёрат қилдим. Кейин мени бошлаб ташқарига олиб чиқиб кетдилар. Ташқарида бир уйнинг ичида бўйронинг устида ўтирдик. Менга ўз қўллари била чой дамлаб, яхши кўк чойни ичиб бўлғондин кейин мени дилимдан ўтди: -«Шу чойдин бир дамлам илтимос қилиб оламан». Шу ҳолда қўлтуғларидан бир юмалоқ чойни олиб қўлимға бердилар. Мендан: -«Ким била бирға келдинг?» – деб сўрадилар. Ман дадамизни келғонини ҳикоя қлдим. Айтдилар:-«Мени ҳожихонаға олиб боринг, қиблагоҳни зиёрат қилайлик», дедилар. Ман ҳожихонага олиб келдим. Қиблагоҳ билан кўришдилар. 15 кундан кейин Арафотға эҳром бойладик. Шу била Арафот тоғиға келиб, куну била бу жойда бўлуб, кечқурун қайтиб Муздалифға келдик. Бу ерда бир кеча бўлуб эртасиға Миноға келдик. Минода ҳаж аҳкомларини бажариб, уч кун туриб қурбонлик қилдик. Кейин Байтуллоҳга келиб тавоф зиёрат қилдик. Кейин Мадинага бордик. Расулуллоҳнинг равзаларини зиёрат қилдик. Қайтиб Маккаға келдик. Дадамнинг касалликлари зиёда бўлуб қолди. Болнисага ётқуздим. 15 кун болнисада турдилар. Касалликлари тузук бўлмади. Болнисадан ҳожихонага қайтариб олиб келдик. Дадам менга айтдилар: -«Мен Худодан тилаган эдим, мени ўлумим шу муқаддас жойда бўлсун» деб. – «Умидим шулки, менинг дуойим мустажоб бўлғондур. Ман вафот бўлғондин сўнг бир хатми Каломуллоҳ қилиб, менга бағишлаб, кейин тўғри мамлакатға борғил. Онангни ҳам кўруб, дуоларини олғил», деб васият қилдилар. Дадам вафот бўлдилар. Кўп мени дуо қилдилар.

Кейин айтғонлариға мувофиқ ҳожихонада ҳожиларға бир кун худойи қилиб бердим. Хатми Каломуллоҳ қилиб дадамизға савобини бағишлаб, шундан кейин қайтиб Ҳиндистонға келдим. Яна мадрасада қолғон дарсни ўқушға бошладим. Мударрисларимиз талабалар била жамъ бўлиб хатми Каломуллоҳ қилиҳиб дадамизға дуойи фотиҳа қилдилар. Мулло Фақир алайҳир-роҳмадан ажоойиб кароматлармушоҳида қилдим. Илгари келғонларидамозорда қирқ кун чиллада ўтурдилар. Халталарида бир килоча қовурилғон нуход бор эди. Шундан бошқа доди роҳила йўқ эди. Бу зот қирк кун чиллада ўтурдилар, нима едилар, қандай қилдалар, оби таҳорати қодоқ бўлди?-хеч ким билмади. Чиллахонадан чиқиб, ман била видолашдилар. Мен сўрадим:-«Яна қай ерда кўрушамиз?» Жавоб бердилар: -«Байтуллоҳда кўрушамиз». Ҳақиқатда шундоғ бўлди. кетғонларидан сўнг мадрасадаустозларимиз сўрадилар: -«Қаёққа кетдилар», деб. Мен воқеани айтдим. Устозлар мендан хафа бўлуб айтдилар:-«Нима учун бизға хабар қилмадинг? Биз у зотни зиёрат қилар эдик. Сан ўзунг бирор вазифа олдингми, йўқми?». -«Йўқ» дедим. Устозлар айтдилар: -«Сан ниҳоятда ғафлатда қолибсан. Нима учун ул зотдан вазифа олмадинг?». Мен афсус қилиб, ҳақиқатда ғафлатда қолдим.


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.
 
abdullohДата: Чоршанба, 19.08.2009, 9:44:55 | Сообщение # 6
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
Шул воқеадан кейин 15 кун ўтди. Бир нотаниш одам Мадрасага келиб, менинг номимни олиб сўраб турибди, мен келиб:-«Нима демоқчисиз, мен ўша одам», дедим. Ёнбошидан бир тасбеҳни олиб деди:-«мана бу сизга омонат Мулло Фақир бердилар. Шу тасбеҳ била ҳар қуни намози бомдоддан сўнг юз мартаба :-«Ё Ваҳҳоб»ни вазифа қилар экансиз, мени юбордилар». Мен сўрадим:-«Ул зот қай жойларда?» деб. айтди:-«бул киши Карочи шаҳридабир бузрукворнингчиллахонасида чиллада ўтурубдурлар». Бу ердаги бизни афсус қилиб, вазифа олмоғинимиз ул зотға кашф бўлубдур. Хулоса шулки, бу зот ўз даврида «Қутбларидан бўлиб, шу била бул зотни яна кўриш муяссар бўлмади, лекин ҳозирги вақтда 2 йил муқаддам радио орқали Афғонистондан ул зотни вафот қилганлар деб хабар қилди. Бу ҳам ул зотнинг кароматларидан менга. Ҳақиқатан ҳам, жаноб Расулуллоҳнинг таваллуд бўлғон жойларида, Ҳаж мавсумида етти иқлимдан келғон «қутб»лар жамъ бўлар эканлар. Ўша ҳовлида олти кишининг ўтирғонини кўрдум. Шуларнинг еттинчиси Мулло Фақир эканлар.

Хулосаи калом шулки, мен яна мадрасада бир йил ўқуб, хатми китоб қилиб, мадраса тарафидан рухсат олиб, дадамнинг васиятлариға биноанўз мамлакатимға қайтиб кетмоқчи бўлдум. Лекин мамлакатға келиш учун катта маблағ керак, менда бу нарса йўқ. қандоғ кетишимға ҳайрон бўлуб турғон эдим, шаҳарда бир аҳли давлат киши, ўзи катта магазининг хўжайини, мозорда мен хатми қуръон қилғонимда иқтидо қилиб турғон экан. Шу одам менинг сафар қилишимни эшитибқанча маблағ бўлишини мендан сўраб қолди. Мен айтдим:-«Ҳиндистон рупийсиға беш рупия керак». Шул ҳолда киссадан беш рупия чиқариб берди. Йўлнинг харожатидан ҳам хотиржам бўлдик. Мадрасадан шоҳодатнома олиб, одамлар билан видолашиб жўнадим. Шерикларимиздан қашқарлик иккита толиби илм, булр ҳам жўнади. Булар менга маслаҳат бериб айтдилар:-«Биз била бирға қашқарға борғил. Агар қашқарда турушни хоҳласанг, бирор мадрасаға мударрис бўлуб қоласан. Хоҳламасанг қашқардан уйинға кетсанг ҳам бўлади». Менҳам маъбул бўлуб, булар билан Кашмирға келдим. Кашмирда бир қашқарийлар уйида турдик. Булар кетар вақтларида чегаранинг бошлиғиға учраб, ижозатнома олиб йўлға чиқмоқчи бўлдилар. Менга навбат келғонда ул ҳоким мендан сўради: - «Сан қайси ердансан?» Ман тўғрисини айтдим: - «Ман Русия Туркистонға қарашли қўқонд шаҳриданман» Бу ҳоким айтди: - «Сан Ҳиндистонға қайси йўл билан келғонсан?» Ман айтдим: - «Афғонитсон йўли билан келғонман». «Андоғ бўлса, ўша йўл билан кетасан, сенға қашқар йўлиға руҳсат йўқ». Шу билан шерикларим қашқарға жўнаб кетди, мени қолдириб қўйди. Ман Кашмирдан қайтиб Пешовар шаҳриға келдим. Бу жойдан Афғонистонга ўтуб қобулға келдим.

Пешовардан машина қатнар экан. Қобулға машинаға кира қилиб Жалолоблдга келдик. Бу Жалолобод шаҳрида мундин ўн йил илгари қози домламиз хизматларида турғон эдим, дилимдан ўтдики: - «Агар машина бирор соаттурғонда қози домланинг қабрларини бир зиёрат қилар эдим. Аммо маълум эмаски, машина турадими, йўқми. Бу жойда бир воқеа бўлуб қолди. Бу ҳам бўлса, қози домламизнинг кароматлари эди. Машина бузулиб қолди, шофер айтдики: - «Машина бир соатсиз тузук бўлмайди, ким хоҳласа шаҳарни томоша қилиб келсун».

Мен хурсанд бўлуб, қози домламиз ётғон гўристонға жўнадим. Лекин қози домламизнинг қабрларидан ҳеч нишона йўқ эди. Бошқа қабрлардан имтиёз қилиб бўлмас эди. Мўйсафид гўрков қози домлани дафн қилиш вақтида таниғон эдим. Ҳовлисидан чақирдим, чиқди. Ман кўрушуб ўзумни танитдим. Ман айтдим: - «қози домламизнинг қабрини кўрсатингиз». Олиб келиб кўрсатди. Ман бир катта тошни бошларига нишона қилиб қўйдум. қуръон ўқуб савобини бағишладим. Гўрковнинг қўлиға тўрт рупия пул бердим. Айтдим: - «Гўрнинг тепасини лой қилиб суваб қўйсангиз!» - «Хўп» деб қабул қилди. Шунинг билан ҳайрлашиб машинанинг олдига келдим. Бу шаҳарда таниш одамларим кўп эрди. Эмди уларни кўрай десам вақт танг эди. Машина тузук бўлуб қобулға жўнадик. қобулда Намангондан келиб қолғон одам бор экан. Шу одамнинг ҳовлисида ўн беш кун туруб карвонлар билан бир отни кира қилиб Мозори Шарифга жўнадим. Илгари Мозори Шарифда истиқомат қилғонимда Мирзо Муҳаммад қосимхон бойнинг уйлариға келдим. Мирзо Муҳаммад қосимхонни ўзлариниАфғонистон ҳукумати бошқа жойга сургун қилғон экан. Ул бойнинг қариндошларида кўрдум. Совет ҳукуматининг консули бор экан. Бу консулдан ижозанома олиш керак экан. Консулхонаға келиб учрадим. Мамлакатға қайтиб кетишимни айтдим. Мендан сўроқ қилди. қачон чиқғоним ҳақида маълумотлар олиб, бир варақға ёзиб олди. Кейин айтди: - «Московга хабар берамиз, сизни қўқонддан текшириб, кейин ижозатнома келади, кейин ижозатнома берамиз, 15 кунда бўлади». Шу била 15 кун бу ерда турдум. 15 кундан кейин консул чақиртирди: «Ижозатнома келди» деди. Кейин Мозори Шарифдан Термизға келдим. Термизда мени кутиб олди давлат одами. Бу ерда, - Мозори Шарифда турғонимда бир киши ўзи намангонлик, Афғонистонға ўтиб келди. Ўзи илмлик киши экан. Менинг шаҳодатномамни кўруб, манга айтди: - Бу шаҳодатномани юбоманг, у тарафға кераги ҳам йўқ. Шу ерға омонат қолдиринг», деди. Шу била шаҳодатномани ҳовли эгасиға бир қутичаға солуб омонот қўйиб қўйдум. Термизнинг сиёсий идорасиға олиб келибдокументни текшириб кўруб, менга рухсат берди. Поездға тушуб тўғри қўқондға келдим. қўқондға келиб, ўз ҳовлимға келгонимдан сўнг, менга маълум бўлдики, волидамиз дадамизнинг вафотларидан бир йил илгари вафот этғон эканлар. Мадрасада турғонимда бир туш кўрғон эдим. Шу тушнинг таъбиридан волидамизнинг вафотлари маълум бўлғон эди. Бу тушим шундан иборат эдики: Бизнинг ҳовлимизнинг рўбарасидакатта қабристон бор эди. Шу ўртасида бир катта дарахт бор эди. Тушумда ғовлида турубман ҳеч ким йўқ. Онамни чақирсам, қабрнинг ўртасидагидарахтнинг тагида: - «Ман бу жойдаман», деб жавоб берди. Ҳозир бу ҳовлида укамиз бола-ақалик бўлуб истиқомат қилар экан. Мен айтдим: - «Волидамизнинг қабрини кўрсатган, мен боруб зиёрат қилайин». Укам олиб боруб қабристоннинг ўртсидаги дарахтнинг тагини кўрсатди. Ман волидамдан 17 ёшда жудо бўлғон эканман. Шундан кейин ман кўролмадим, ман келғонимга пушаймон едим. Дилимда волидамға хизмат қилолмағонлигимнинг хасрати то қиёмат қолди. Бу жойда гўё ман мусофирға ўхшаб қолдим. Менинг ёшим шу вақтда ўттуз бешдан ошғон. Хотун олғоним йўқ. Ман кетиб турғон вақтимда волидамизнинг дадалари улуғ киши эдилар, ҳаёт эдилар. Амаки, тоғалар бор эди. Икки сингил келғунимча ҳаммаси оламдан кетғон. Энди бу кичкина ҳовлида иккита укам истиқомат қилмоқда. Каттаси бола-чақалик, кичкинаси ҳали хотун олмоғон. Менга бу қишлоқда туруш ниҳоятда оғир кўринар эди. Укаларнинг турмушлари менинг табиатимга тўғри келмас эди. Қўқонд шаҳрида ман талим олғон устозларимизнинг таклифиға биноан шаҳарда турмоқни истадим. Бу мелодий санағага тўққизинчи йилга тўғри келган эди. Шаҳарда қизил меҳнат маҳалласида бир масжидга муқтадо қилиб қўйдилар. Менинг истиқоматим масжиднинг ҳужрасида бўлди. Ул вақтда масжидда муқтадолар, яъни имомлар бор эдилар. Кейин бу имомларга оғир солиқлар солиниб, булар имомчиликни ташлаб кетди. Масжидлар солиғларни тўламаганлиги орқасидан горкомхознинг ихтиёриға ўтиб кетди. Ул даврда сиёсатниг тақозоси шу эрди. Ман ҳануз тааллуқ қилмағон эдим. Шу маҳалда бир эри ўлган бева қолган хотун менга хизмат қиламан деб толиба бўлуб шунға уйланишға мажбур бўлдум. Ул вақтда одамлар мена ўхшаган бесару сомон, ҳолиси йўқ, турар жойи йўқ одамға бермас эдилар. Мен шу хотуннинг уйида туришға қарор қилдим. Бу хотуннинг аввалги эридан бир қиз, бир ўғул фарзанди бор экан. Менга ҳам Худо бир ўғул берди. Шу билан фарзандимиз учта бўлди. Бул даврда руҳоний одамларга ўз жойлари танг бўлуб, ҳар тарафга кўчиб кетар эди. Ҳар бир миллатнинг душмани ўз жинсидан бўлади. Мени ҳам ўзумни жинсимдан душманлар пайдо бўлуб, қамоқға тушишга сабаб бўлди. Лекин бу қамоқ менга давоим этмади. Текшириш орқасида менга рухсат берди. Шул даврда бир киши бирор ишға машғул бўлиши лозим эди. Ман ҳам пилла пунктиға ишга кирдим. Шу пунктда икки йил ишладим. Бироқ қурама халқидан ёру ошнолар ҳам бор эди. Мени Оҳангарон райони Аблиғ деган жойиға кўчуруб олиб кетдилар. Бу ўттиз учинчи мулодий йиллар эди. Мамлакатда очарчилик бўлуб, одамлар тириклик учун ҳар тарафга ўзларини урар эдилар. Мен ҳам шул сабабдин Оҳангарон районига кўчуб келишга мажбур бўлдим, чунки ул жойда ҳам халқ ғаллакор эдилар. Тириклик осон бўлар дебумид қилдим. Аблиғда бировнинг ҳовлисида омонат ўтурдум. Ғалла экиш учун ҳаммага план берар эдилар. Мен ҳам планни олиб ғалла экишга қарор қилдим. Бор ошнолар ёрдам қилиб ғалла экишиб берди. Уруғлик буғдойни ҳам қарз беришди. Шу билан буғдой пишиб, буғдойни ўрмоқ учун яна ҳашар қилишиб, буғдойни ўруб, янчишиб берди. Ҳукуматнинг планини тўладим, лекин бу жойда ҳам ўз жинсимиздан муллолар менга душманлик қилиб: - «Мени қочқинчи», деб қоралай беришди. Хулосаи калом, бу ерда икки йил турганимдан кейин, маҳаллий ҳукумат мени: - «Бу жойдан кетинг», деди. Охир мажбур бўлуб, бу жойдан кўчуб Тошкентга қарашли «Оқ йўл» деган жойида омонат турдум. Колхозда пахтачилик бригадасидатабелчи бўлуб ишладим. Иккинчи йили колхоз раиси қўқонлик экан, менга ёрдам қилиб, колхознинг ошхонасига кассирлик ишхонасиға қўйди. Бу вазифада бир йил ишладим. Яна бу жойда ҳам менинг ўзимнинг жинсимдан душманлар пайдо бўлуб: - «Бу руҳоний мулло» деб, ҳам «Хорижий давлатларда юрган» деб қаматиб юборди. Шу билан уч йилга кесилиб, қамалиб кетдим. Свердловский областига маҳбусларнинг лагерларида қарағай кесиш загатовкасида ишладим. Бир йилдан сўнг Туғда деган шаҳарга итоб қилди. Ул шаҳарда ишғол заводида ишладим. Бизнинг вазифамиз қарағай ёғочдан поездларнинг тагиға қўядиган ишпал тайёрлаш эди. Бу заводда яхши ишлаганим учун менга мукофот берди.


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.
 
abdullohДата: Чоршанба, 19.08.2009, 9:46:55 | Сообщение # 7
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline

Хулосаи калом шулки, уч йил муддати тамом бўлди. Бу ердан қутулуб, қўқонд шаҳриға ўз юртимға қайтиб келдим, чунки бола чақам ҳам колхоздан расчёт олиб қўқонд шаҳриға келқон экан. Ман шаҳарга келғондан сўнг яна ишлаш керак эди. Ёғ заводға ишға кирдим. Бу заводда ишлаб турғон вақтим қ41-йилдан – 43-йилгача) иккинчи жаҳон уруши бошланган эди. Уруш ҳам охирларга бориб қолғон эди. Ёшим кичик бўлуб тушғон паспуртум орқасида мени заводдан армияга олди. қозоғистоннинг Семипалатинский деган шаҳриға. Армиялар сафида хизмат қилдим. Ёз мавсуми корхозларда эркак одамлар фуронтиға олиниб, хотунлар қолғон эди. Буғдойларни йиғиштирадиган эркалар йўқ. Шунинг учун армиядан бизни колхознинг ишиға юборди. Ёз мавсумида колхозда буғдой ўрдик, ҳайвонларға хашак жамғардик. Куз вақтида ишлар тамом бўлғондан сўнг биз қайтиб яна шаҳарға келдик. Шундан кейин бизнинг батальонимизни фуронтға юборди. Немислар шул даврда Белоруссияда, Минск шаҳри атрофида уруш бўлуб турғон эди. Биз мана шу жойға тўғри поезд билан келдик. Уруш ниҳоят даражада қизғин бўлуб турғон эди. Келғон баробарда немиснинг ҳужумига учрадик. Ўлғонлар ўлди, қолғонлар ярадор бўлди. Ман ҳам қўлимдан яраланиб госпиталға қайтарилдим. Смольинск шаҳриға олиб келиб ётқизилдим. Бир ҳафтадан сўнг ярадорларни поездға юклаб Московға олиб келди. Московға яқин Дулё шаҳрида госпиталда ётдим. Бир ойдан сўнг яна поездға солиб Новосибирскға олиб келди. У ерда Маринск деган шаҳарда госпиталда даволади. қўлимни икки мартаба операсия қилди. Бу жойда тўрт ой ётдим. қўлум тузук бўлди. Шундан кейин комиссия қилиб мени Кемерова шаҳриға трудовой лагерға юборди. Бу жойда беш юзта қўй қўлимга топшурулди. Хулосаи калом шулки, бу заводнинг қўйини икки йил боқдим. қўй боқишнинг ажойиб хосиятлари бор экан. Мана шу сабабдин ҳам пайғамбарлар ҳам ўз даврида қўй боқғон эканлар. қўй боқғон киши ҳалим бўлуб, раҳимдил бўлмоқнинг таъсирини бағишлар экан. Ман ҳам шу қўй боқғон ҳолимда йиллар қуръонни ташлаб қўйиб, эсимдан кўтарилиб, паришон бўлуб, шундай ҳолға шумғон эдим. Лекин бу чўпонлик менга Худонинг бир улуғ неъмати бўлди. қайта бошдан қуръонни такрор қилиб, яна эски ҳолимға айланиб ёд қилиб олдим. Эрта билан қўйни ҳайдаб қарағаўзорнинг ичида юрар эдим. Оғзимда калом илоҳийяни такрорлар эдим. Ҳар кун ўн беш порадан ўқиб икки кунда бир хатим қилар эдим. Менга бу Худонинг марҳамати бўлди. қўйларни на фақат ўт гиёҳлар билан боқар эдим, балки охир манга олиб бориб арпаларни едирар эдим. Ниҳоятда семириб қолғон, иккитадан қўзилар туғуб кўпайган эди. Одатда Русия қўйлари тузга ниҳоятда ўч бўлади. Булар тузни яхши кўради. Ман ҳамиша буларға давлатнинг берган тузига қарамасдан магазиндан туз сотуб олиб қўйларға берар эдим. Мени қўйлар орқамдан эргашар эди. Одатда чўпон қўлида калтак билан қўйни орқасидан юрса-да, ман қўйни олдида юрар эдим. қўйлар мени орқамдан эргашиб юрар эди. Бир кун воқеа бўлди. Тўқайни ичида қўйларимни бир салқин жойға ётқизиб дам олиб турган эдим, бир полковник бир ити олдида қўлида милтиқ, дарахтлар орасидан чиқиб қолди. қўйлар итидан қўрқуб, ҳаммаси ўрнидан туруб бир тарафға қочишға ҳаракат қилди. У полковник билдики, қўйлар итдан қўрқушди. Итни ёт деди. Ити ётди. Ўзи олдимға келди. Мендан сўради: - «Бу қўйлар қайси ташкилотға қарайди?». Ман айтдим: - «363-заводға қарайди». Мендан сўради: -«Завод директорини танийсанми?». Ман айтдим: - «Йўқ». Айтди: - «Ман зоводнинг директори бўламан», деди. – «Қўйларни қандай қилиб кўрсам бўлади?». Ман айтдим: - «Қўйларни чақирсам келади». Сиз мен билан турунг, кейин кўрасиз, бу қўйлар менин қўлимдан туз еб ўрганган. Чўнтагимдан бир юмалоқ туз олиб, қўйларға кўлимни кўтариб чақирдим. Қўйлар ҳаммаси менинг атрафомни ўраб олди. Директор қўйларни думбасини текшириб кўрди, қўйлар ҳаммаси семиз, қўзилар ҳам соғлом. – «Қўйингиз нечта?» деди. Ман айтдим: - «Менга топширган вақтда 500 эди. Ҳозир 700га борди». Ён дафтариға ёзиб олди ва айтди: -«Ман сизни чақиртираман, борасиз». Шу вақтдан 15 кун ўтгандан сўнг бригадамиз келиб айтди: -«Сени заводга чақиртираяпти». Бизни бу турган жойимиздан шаҳар 40 километр келиб, отдел кадрға учрадим. Ул менга айтдики: - «Кечқурун клубда мажлис бўлади, шу мажлисға кирасан?». Кечқурун клубға кирдим. Мажлисға ҳамма йиғилди. қарасам юқори саҳнада заводнинг катталари ўтирубтилар, полковникни ҳам шуларнинг ичида кўрдим. Заводда яхши ишлаганларни номи билан чақирди. Шул қаторда мени ҳам чақирди, бордим, саҳнага чиқди. Полковник мажлис аҳлига айтди: - «Бу одамға қаранглар, ўзи ўзбек экан. Армиядан қайтиб бизни ихтиёримизда эди. Биз муни заводнинг қўйларини боқишга қўйдик. Қўйларни яхши тарбиялаган, ҳамма қўйлар семиз, соғлом, саккиз юзга кўпайган. Қўйларни чақирса, итоат қилиб олдиға югуриб келади. Мундақа чўпонни кўрганим йўқ эди. Мунга завод тарафидан мукофот бериш керак экан». Шу билан менга яхши пальто, ёмғурда киядиган фош, 50 сўм пул билан раҳматнома мукофот берди. Ман айтдим, бу орада менга ойликни ҳам зиёд қилиб берди.

Бир кун бир воқеа рўй берди. Одатда туш вақтида қўйларни дам олдирар эдим. қўйлар ҳам ётар эди, мен ҳам бир чеккада ўхлар эдим. Қаттиқ ўхлаб қолиб билмайман, қўйлар ўрнидан туруб тўқайға кириб кетибди. Ўрнимдан туриб ҳар қадар ахтардим, топмадим. Бригадирга таъйинладим. Бригадир сигир боқар учовимиз уч кун қарадик, қўй йўқ. Тўқайларни қидирмаган жойимиз қолмади. Бригадир ниҳоят даражада паришон бўлди, заводға хабар қилишни билмадик. Кўчадан шаҳар томонға ўтғон одамдан сўрар эдик. Бир урус хотун шаҳарға жўнаётиб хабар бердики: - «Бу жойдин 3 километр узоқлиқда бир колхозда» деди. Ул колхозда 300 мол бор эди. Унинг чўпони айтдики: - «Бир тўда қўйлар қўшилди. Ман уч кундан бери ҳайдайман, эгаси чиқмади». Бригадиримиз паришон бўлди: - «Ул кўп қўйлардин қандай қилиб ажратиб оламиз?». Ман айтдим: - «Ман ажратиб оламан, сан паришон бўлма». Эрта билан туруб у колхозга боруб чўпоннинг уйини топтим. Чўпонға айтдим воқеани. Ул чўпон бир қари урус экан, манга айтди: - «Энди қандай қилиб ажратасан менинг қўйимдан, менинг қўйимни қўлоғида нишонаси бор. Битта-битта текшириш керак», деди. Мен айтдим: - «Қўйларни қўйхонадан хайдаб чиқгин, ман ўзум ажратиб оламан». У айтди: - «Ўзинг қандай ажратасан?». Ман айтдим: - «Чақирсам келади».


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.
 
abdullohДата: Чоршанба, 19.08.2009, 9:47:51 | Сообщение # 8
Master
Группа: Проверенные
Сообщений: 167
Статус: Offline
Ҳайрон бўлди. Чўпон ҳамма қўйларни майдонға ҳайдаб чиқди. Ман бир баланд ерда туруб, қўлимни кўтариб чақирдим: - «Ма, Ма» деб. Бир катта она қўй бор эди. У югурганича келди. Уни куруб бошқа қўйлар ҳам югуруб келиб менинг атрофимда тўпланди. У чўпон ҳайрон бўлиб айтди: - «Ман ўн йилдан бери чўпонлик қиламан, сендақа чўпонни кўрганим йўқ». Ман қўйларни олдиға тушдум, қўйлар орқамдан эргашиб чиқди, ҳаммаси чиқди. Эртасиға бригадир билан қўйхонанинг эшигини очиб битта-битта санаб чиқдик, биронтаси ҳам қолғони йўқ. Бригадир айтди: - «Сени бу қилғон ишингга яна мукофот бериш керак».

ЗАВОД ТАРАФИДАН БИЗЛАРҒА ер бермоқчи бўлди картошка учун. Менга ҳам бир озғина ерни ҳайдатиб, бир қоп картошка берди. Картошка экдик. Ҳар кун ишдан бўшаган вақтда картошкани чопиб, яхши меҳнат қилар эдим. Бошқаларнинг картошкасидан менинг картошкам икки баробар ҳосилли бўлди. Бир қопдан йигирма қоп картошка олдим. Шу билан тириклигимиз сут, картошка. Заводни 80 сигири бор. Ҳар кун бир коса сут беради. Сутға картошкани қайнатиб ичиб, шу билан юрдик. Хуллас,уч йил шу жойда ишладим. Кейин уруш тамом бўлиб, 46 – йил ҳаммаға рухсат бўлди. Мен ҳам Қўқонд шаҳриға қайтиб келдим. Кейин қайтиб ёғ заводда ишладим. 47-йили Душанбаға саёҳат қилиб келғон эдим, бу орада масжидлар очилиб, рухсат бўлғон экан. Душанбада дин назороти: - «Кўчуб келинг, биз сизға ўхшаш одамларға мунтазирмиз», деди. Рамазонда келғон эдим. Хатмларға ҳаммасиға иштирок этдим. Мени назорат диния тарафидан мозори Мавлоно Яъқуб Чархийга мутавалли қилиб қўйдилар. Мен мутараддуд бўлуб бу ерда туруш қасдида келғоним йўқ эди. Бола-чақаларим Қўқондда қолғон, ҳайрон бўлуб ташвиш тортмаслик фикрида истихора қилдим. Хавфимда бир мўйсафид биздек киши бир оқ отни олиб келиб менга миндирдилар. Бу ерта билан бу хавфимдан қаноатланиб, Ҳазрати Бузрукворнинг башоратларидан хурсанд бўлуб турмоққа қарор қилдим. Бола-чақаларни кўчуруб олиб келишға қарор қилдим. Шу билан ҳозирги ўтирган ҳовлимни сотиб олдим. Мозорда бир йил турганимдан сўнг мени назорат диния шаҳарға олиб келиб Ҳожи Яъқуб масжидига имом хатиб муқаррар қилди. Бу масжидда ҳам икки йил имом бўлуб турдум. Бу ерда ҳам менга душманлар пайдо бўлуб, нотўғри туҳматлар билан мени яна қаматдилар. Судда гувоҳлик бериб мени ҳақимга давлатга душман деб гувоҳлик бердилар. Шу билан оғир сурук бериб мени қамадилар. Қозоғистонга итоб қилдилар. Ул жойда лагерда ишлаб туруб Москваға ариза бердим. Аризада «Мен ҳеч жиноят қилғоним йўқ. Мен нотўғри суд бўлдум» деб ёздим. Мени Москвадан комиссия келиб текширди. Текширувдан кейин мени офошлади. Тўрт йилу олти ой қамоқда турдум. Шундан кейин озод бўлуб Душанбага келдим. Мени нотўғри суд қилғонлар ишдан олиниб, мен ҳақиқий бегуноҳлигим шитоб бўлди. Кейин академияға мени ишга олди. Икки йил академияда арабий китобларни форсий тилиға таржима қилиш вазифасида ишладим. Кейин кўзларим операсия бўлуб китобга ярамайди деб дўхтурлар справка берди. Мени маҳбус бўлғонимдан кейин китобларим мусодара бўлуб фуронтдан олғон документларим китобларнинг ичида йўқ бўлуб кетибди. Давлат фуронтға борғонларни қадрлаб уларға кўп имтиёзлар бергани сабабидан мен ҳам ҳаракат қилиб балнисанинг берган документини копиясини олдириб келдим.
Хулосаи калом шулки, ҳозир Иккинчи группа инвалиди бўлуб, 97 сўм пенсия муқаррар бўлуб ўз жойимда роҳат билан яшамоқдаман.

ЛУҒАТ
Илми сарф – Сўз турлари.
Илму наҳв – Гап турлари.
Шарҳи Мулло ёки Шарҳи Жомиъ – Абдураҳмон Жомийнинг Жомиъ китобларини Сарф ва Наҳв бўйича кенгайтирилиши.
Мансубот – Исм ва феълларнинг насф ўринлари. Насф яъни исм ва феълнинг охири (а) ўқилиши.
Эълолия – Сўзларни турлашликтўғрисидаги фан.
Мароҳил Арвоҳ – Сарф илмига оид китобнинг номи.
Мўзи – Китобнинг номи (грамматикага оид).
Занжони - Китобнинг номи (грамматикага оид).
Авомил – китобнинг номи (Исм ва феълнинг ҳолатларини текширувчи юз омил).
Мезонул Мантиқ - Мантиқ илмига оид китобнинг номи.
Мирқотил Мезонил Мантиқ - Мантиқ илмига олиб чиқувчи китобнинг номи.
Шарҳи бадийи Мезон – Бадиий мезон китобининг шарҳи (кенгайтирилгани).
Таҳзиб – Китобнинг номи (Маъноси: поклаш).
Шамсия – Мантиқ илмига оид китобнинг номи.
қутбия – Китоб номи.
Суллам – Мантиқ илмига оид китобнинг номи.
Фарзи айн – Ҳар бир кишига юкланган Фарз амаллар баёни (Китоб).
Фиқиҳ майдони – Фарз илмига оид китоб.
Мухтасар – Фиқҳ илмига оид китобнинг номи.

Манба: UzIslam.com


Қаламим шоввоз бўл, касб-коринг кўрсат,
тарихим парданг оч, рухсоринг кўрсат.
эртак, афсоналар меъдага тегди,
Ҳақиқат ошкор эт, асроринг кўрсат.


Сообщение отредактировал abdulloh - Чоршанба, 19.08.2009, 9:54:10
 
javlon22Дата: Душанба, 28.09.2009, 9:41:37 | Сообщение # 9
Yangilardan
Группа: Foydalanuvchi
Сообщений: 2
Статус: Offline
olloh rozi bo'lsin
 
ozodДата: Чоршанба, 06.01.2010, 7:07:46 | Сообщение # 10
Командир
Группа: Проверенные
Сообщений: 30
Статус: Offline
Ha, Olloh rozi bo'lsin

У каждого есть право на свободы
 
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Ислом Уламолари (Олимлар) ,Таникли одамлар » Мулла Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024