Сешанба, 22.08.2017, 4:27:18

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Шайх Абдували кори Мирзаевнинг интервьюси - Форум | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Ислом Уламолари (Олимлар) ,Таникли одамлар » Шайх Абдували кори Мирзаевнинг интервьюси (Андижон вилояти телиевидениясига берган интервьюси)
Шайх Абдували кори Мирзаевнинг интервьюси
AbdulazizДата: Шанба, 25.01.2014, 7:46:39 | Сообщение # 1
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ


Суратда:
Абдували Қори Мирзаев

10.10.07 20:37
Абдували-қори Мирзаев: «Бизга Аллоҳнинг ўзи ёрдам беради!»
Uznews.net – Эътиборингизга 12 йилдан буён маҳкумликда азоб чекаётган таниқли ўзбек уламоси Абдували Мирзаевдан олинган интервьюни ҳавола этамиз. Ушбу интервью Ўзбекистонда мустақилликнинг илк шабадалари эса бошлаган 1989 йили Андижон вилоят телевидениеси мухбири томонидан олинган.

Интервью матни халқ орасида сақланиб қолган ва ҳозирда қўлдан қўлга ўтаётган видеоёзувдан кўчирилди. Диний олим билан суҳбатлашган журналист исми ҳам афсуски йўқолган. Интервью баъзи жузъий ва матний қисқартиришлар билан эълон қилинмоқда.

- Қори домла, биз вилоят ойнаи жаҳонига саҳифалар тайёрлаганимизда, дилимдан бир гап кечган эди, хаёллар ўтган эди. Лекин, "шу саволни беришим тўғрими, нотўғрими?" - деб ўйлаб қолар эдим. Агар рухсат берсангиз, шу савол билан Сизга мурожаат этсам. Мана шу жомеъ мадраса-масжиди ҳақида айрим шахсларда салбий, айрим кишиларда эса ижобий фикрлар юради. Сиз бу фикрларга қандай қарайсиз?

- Хўп, бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ва ъала Росулиллаҳ, амма баъд. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ассалому алайкум, азиз биродарлар, ота-оналар, опа-сингиллар. Мен ҳам Сиз шу саволни беришга тортиниб юрганингиздек, жавоб беришни хоҳламас эдим. Лекин, бунга мажбур бўлганимиздан кейин, жавоб берамиз. Бизнинг жомеъ мадраса-масжидига баъзилар ижобий қараши, баъзилар салбий қараши бу ҳаммамизга аниқ бир нарсадир. Лекин, бу қараш фақат жомеъ мадраса-масжидига эмас. Дунёда қайси бир ҳайъат бўлар экан, қайси бир ҳолат бўлар экан, балки қайси бир шахс бўлар экан, унга хайрихоҳ ва унга қарши кишилар албатта бўлади.

Ижобий қараган ва салбий қараганларни кишилар ўз ақллари билан текшириб, ўлчаб олишлари керак. Шу билан бирга, жомеъ мадраса-масжиди бошқа бир сайёрада жойлашган эмаски, уни кўриш қийин бўлса. Балки ўз оёқлари билан келиб, жомеъ мадраса-масжиди билан, аҳвол билан танишиб, ўзлари баҳо беришлари ниҳоятда яхши бўлади. Лекин шунга қарамасдан, мен баъзи бошқа масжид, мадрасаларга нисбатан бўлган фарқларини баён қилиб бермоқчиман.

Бизнинг жомеъ мадраса-масжидида хизмат қилиб турган, яъни шаръий хизматлардаги кишилар ўзларининг бу хизматларига маош олмайдилар. Масалан имом–хатиб, муаззин, ноиблар ва шу ердаги йигирма бир аъзо, мутаваллиётда ишловчилар ва хазиначимиз маош олмайдилар. Балки, ўзларида бор нарсани шу масжидга сарф қилиш билан фахрланадилар.

Мана, ўзингиз кўриб турибсиз, бу масжид–мадраса биноси халқдан минбардан туриб бирор чақа сўралмаган ҳолатда вужудга келди. Аллоҳ Субаҳанаҳу ва Таоло ўзи мадад берди. Чунки, халқимизнинг яшаётган аҳволи жуда бир оғир, қийинки, улар ҳозир ўзларидаги бор нарсани ўзларига бировга муҳтож бўлмасдан етказиб турса ҳам, катта гап деб биламан.

Иккинчидан, жомеъ мадраса-масжид ходимлари хурсандлик ёки ғамгинлик ҳолатларида бирон-бир жойга борсалар, ўзларига бир хос бир тугун кўтариб юрмайдилар. Ўлим маросими бўлса, жанозага шу жомеъ мадраса–масжидидан ким боришидан қатъий назар, жанозага ўтишга ҳеч қайсиси рағбат қилмайди. Чунки, Исломнинг баъзи қоидаларига биноан, шу майит эгасининг жанозага ўтиши таклиф қилинади.

Агар шу майитнинг эгаси талаб қилса, шу бизнинг жомеъ мадраса-масжиди имом–хатиби ва бошқа кишилар имомликка ўтишини таклиф қилса ё васият қилинган бўлса, имомга ўтадилар–да, бундан бирор-бир нарса фойдаланмайдилар. Бирон нарса олмайдилар. Ҳатто, баъзи тарафлардан "наҳотки шу жанозадан ҳам бирон-бир нарса олинмайдиган масжидлар ҳам бўлса". – деб эшитамиз. Бизларга нисбатан бу оддий бир нарса.

Никоҳ бўлган вақтларда ҳам жомеъ мадраса-масжидидан мусулмон кишилар, ҳар қандай киши никоҳ ўқиб бераверадилар. Бунга бир махсус бир тайинланган кишилар йўқ. Ўзи шариатда иккита гувоҳ асосида, бир ёш йигит ва қиз ўзлари турмуш қилаётган вақтда бир киши никоҳини ўқиб қўйса, буни вазифаси деб билмоқлик керак. Бу бир маош оладиган бир хизмат эмас.

Баъзи муҳтож бўлган кишиларга қўлимиздан келганича ёрдам берадиган баъзи бир кичкина корхоналар қурганмиз. Бу корхоналар маълум бир миқдорда масжидимизга ўзларининг маблағларидан топшириб турадилар. Бу маблағларни масжиднинг ободончилиги учун ишлатамиз. Масалан, бу ерда яхши гўштлар топилиши мумкин. Бошқа жойлардан албатта арзон нархда сотилади. Нонлар ҳам... ниҳоятда кўнгилдагидек нонлар топиш мумкин. Масжидимиз қошида учта ошхона ишлаб туради. Буларда ҳам биз Ислом шариатига мувофиқ овқатлар тайёрлаш шароитларини муҳайё қилганмиз.

Алҳамдулиллаҳ, мана Рўзаи Рамазон Шарифда турганимизни ҳам эслатиб ўтмоғим керак. Рамазони Шарифда ўттиз кун ўқувчи болаларга бепул ифтор ва саҳарлик уюштирганмиз. Келган меҳмонларга ҳам, мусофир кишиларга, яъни албатта, меҳмонларга ҳамма шундай қилади, бепул ифторлик, саҳарлик доим муҳайё қилинган.


O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
AbdulazizДата: Шанба, 25.01.2014, 7:46:56 | Сообщение # 2
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
- Қори домла, бу ерда ҳиммат қилиб маош олмасдан ишлашлари албатта таҳсинга сазовордир. Лекин улар ўз турмушларини яхшилашлари учун, яъни оилаларини боқиш учун маблағни қаерлардан олишади?

- Жуда яхши. Жуда яхши бу савол. Бу савол четда қолмаслиги керак эди. Масалан мен, ўзимдан бошлашни ўзимга мувофиқ кўраман. Ўзим масжидга ибодат қилиш учун, шу ерда намоз ўқиб бериш учун келган вақтимдан бошқа вақтда ўз касбим билан шуғулланаман. Бошқа биродарларимиз ҳам бу ерда намозни ўқишади-да, бўш вақтларида ўз касблари билан иш жойларида ишлаб, тирикчиликларини масжиддан топмайдилар. Ҳаммалари ўзларига хос бўлган касб билан тирикчилик қиладилар.

Масалан мен ўзимни ишхонамда, махсус жойимда уйимдаги касбим билан, деҳқончилик, бошқа касблар билан бемалол суратда ўзимга етарли маошни топаман. Бошқалар ҳам худди шундай. Балки мендан ҳам бошқалар бу масжидга ўзларидан ошган нарсани олиб келиб, сарф қиладилар.

Мана бошқа мамлакатларда ҳам шунинг гувоҳи бўлдик, шуни айтиб ўтишимиз керак. Бир масжиднинг имомидан "ким бўлиб ишлайсиз?" деб сўрасангиз, "бу масжидни имоми бўлиб ишлайман" дейдиган кишиларни кам топасиз. Бир корхонада муҳандис ёинки бошқа бир табиб. Шулар ўзларининг шариат илмларини мустаҳкам эгаллаганлари сабабли, масжид имом хатиблари бўлиб тайинланган. Бу ердан маош олмайдиганларни кўрдик. Чунки, улар диний вазифани ўзларига бир касб қилиб, пул топиб тирикчиликларини ўтказадиган вазифа деб билмайдилар. Масжидларимизда шундай кишиларимиз бўлишлари керакки, улар ўзларини иш жойларида ишлаб, кишиларга намозларини ўқиб берадиган олим кишилар бўлса, қайси одам олим бўлса шу одамга имомликни ўтказиб беришимиз керак.

- Қори домла, Сизнинг суҳбатингиздан шуни англаб етдикки, Сиз хорижий сафарларда ҳам тез–тез бўлиб турар экансиз. Шундай экан, биз, яъни юқоридаги саволга қайтишни жоиз деб топдик. Шу хорижда яшаётган ватандошларимиз, мусулмон оламидаги қатор турли миллатга мансуб бўлган кишилар мана шу жомеъ мадраса-масжиди ҳақидаги салбий фикрлардан мустасноми?

- Мен хорижий мамлакатларга сафаримни биринчи Ҳиндистондан бошладим. Ҳиндистонда Низомиддин марказида бўлдим. Низомиддин маркази дунёдаги ҳамма мусулмонларга ўз бағрини очиши билан фарқ қилиб туради. Дунёнинг ҳамма қитъасидан Ҳиндистондаги Низомиддин марказига мусулмонлар келади. Шу Низомиддин марказига биринчи меҳмон бўлиб борганим уларнинг ҳаммасини қувонтирди. Шу билан мен дунёнинг ҳамма мусулмонлари билан танишдим. Навбат билан уламолар ҳаммалари билан маълум бир соатда учрашувлар ўтказдик.

Бериги ҳар хил касбдаги кишилар билан. Улар бизнинг масжидимизга маълум бир меҳмонлар келиб кетгани сабабли хабардор бўлишлари билан мени таклиф қилишган эди. Ана уларнинг бу бизнинг жомеъ мадраса-масжидига бўлган муҳаббатини ўз тиллари билан ифодалаган сўзларидан билишимиз мумкин. Ҳатто баъзилари, жомеъ мадраса-масжидида жума намозини ўқигандан кейин ўз тиллари билан, мана бу ердаги мусулмонлар бунга гувоҳ, "Мен шу жамоатни дунёнинг икки жойида кўрдим. Дунёнинг жомеъларини кўрганман. Мен Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинадаги масжидларида шундай кўп жамоани кўрдим. Иккинчи Андижон жомеъ мадраса-масжидида кўрдим", деб ўзидаги хурсандликни ифодалади.

Бу меҳмонлардан буни эшитиш натижасида бизнинг жомеъ мадраса-масжиди ҳар доим меҳмондан холи бўлмайди. Кишилар, шу ердаги толиби илмлар бемалол сўраяптилар. Мен улардан "бу ерни қандай билдинглар?" деб сўрасам, "борган кишилар тарафидан масжиднинг довруғини эшитаяпмиз" деб хурсанд бўлаяптилар.

- Қори домла, мана Сиз жаҳоннинг қатор мусулмон давлатларида бўлиб қайтибсиз. Сизнинг бу саёҳатингиз фақат сайру саёҳат ёки зиёратдан иборатми ёки бўлмаса мана шу масжид ишини ривожлантириш биланми? Бу йил таҳсил олаётган муллаваччаларнинг хорижга чиқиб ўқишларини, бошқа ишлар билан шуғулланишларини ҳам йўлга қўйишми?

- Албатта, биз биринчидан шу борилган хорижий мамлакатларга ихтиёримиз билан бормадик. Таклиф билан бордик. Ҳиндистонга мана айтиб ўтганимдек, Низомиддин марказидаги уламолар таклифи билан бордим. Дубайга бўлса, у ердаги Ҳурий Хил корхонасининг пешволари таклифига биноан ва Судан ҳукуматига бўлса, Жаҳон халқлари дўстлик ҳайъатининг таклифига биноан бордик.

Бу ерда хусусан, яқиндаги Судан сафаримизда таълим вазирликларида, ҳамма жомеъларда бўлиб, улар билан шу бизнинг Андижон вилоятидан, хусусан, Ўзбекистон жумҳуриятидан хорижий мамлакатларга талабалар чиқариш ҳақида жуда ҳам мустаҳкам бир муҳокамалар юрди. Ундан ташқари бизнинг вилоятларда, қувайтлик биродарларимиз халқимиздаги ихлосни кўриб, "Сизлар бутун бошқа ажнабий шаҳарларга борар экансизлар. Яхшироқ касб топиш учун ўзимизнинг мусулмон биродарлар биз тарафга борсалар. Мана биз бу нарсаларни йўлга қўйсак" деб, буларни талаб қилаяптилар.

Лекин, бизлардаги маҳаллий ҳукуматларнинг баъзи ишларни мустақил суратда ҳал қила олмаслиги, ҳозиргача давом этиши бу ишларимизни секинлаштираяпти. Биз талабаларни жўнатган бўлар эдик, ишчиларни жўнатган бўлар эдик. Ҳаж сафарларини ҳам мустақил равишда йўлга қўйишимиз мумкин эди. Қандай чиройлики, бировга юк бўлмасдан Андижон вилоятининг ўзидан, шуни вилоят раҳбарлари фикрласалар, Ҳажга жўнатилса, ҳеч қандай оворагарчиликсиз талабалар жўнатилса. Хорижий мамлакатлар билан алоқа қилувчи кишилар маҳкам, мукаммал иш қилсалар, бу ишлар ниҳоятда осон бўлган бўлар эди. Албатта, бизнинг салоҳиятимиз жомеъ мадраса-масжиди ишларини ва мусулмонларнинг бошқа ишларини ривожлантириш учун бўлганидан, албатта, бу аниқ гап энди.

Uznews.net

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&cid=3&nid=1151


O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
AbdulazizДата: Шанба, 25.01.2014, 7:49:13 | Сообщение # 3
Super Master
Группа: Администраторы
Сообщений: 231
Статус: Offline
Религия

На фото: Абдували-кори Мирзаев

10.10.07 16:12
Абдували-кори Мирзаев: «Нам помогает сам Аллах!»
Uznews.net - Предлагаем вашему вниманию интервью с известным узбекским богословом Абдували-кори Мирзаевым, уже 12 лет томящимся в неволе. Это интервью было взято у него корреспондентом Андижанского областного телевидения в 1989 году, когда разговоры о независимости Узбекистана только начинались.

Текст данного интервью списан с видеокассеты, которая сохранилась у частных лиц и все эти годы передавалась из рук в руки. Имя журналиста, беседовавшего с религиозным ученым, к сожалению, утеряно. Интервью публикуется с некоторыми небольшими сокращениями.

- Кори-домла, мнения наших граждан о Центральной мечети Андижана неоднородны: кто-то относится к ней положительно, а кто-то отрицательно. Что вы думаете по этому поводу?

- То, что люди относятся к нашей мечети-медресе по-разному, является всем известным фактом. Но это противоречие не касается только лишь мечети. Во всем мире по отношению к любому явлению всегда существует резко противоположные точки зрения. Поэтому было бы хорошо, если бы сомневающиеся люди сами пришли в нашу мечеть-медресе и получили объективное представление о нашей деятельности.

Должен отметить, служащие Центральной мечети, выполняющие религиозные обряды, не получают зарплату. Например, совершенно бескорыстно работают имам-хатиб, муэдзин (человек, призывающий к молитве), наибы (заместители имама), сотрудники мутаваллията (школы) и бухгалтер. Наоборот, они гордятся тем, что используют свои знания для своей службы.

Как вы сами видите, здание нашей мечети-медресе было приведено в хорошее состояние без материальной помощи народа или властей. Нам помог сам Аллах. Так как нынешнее положение нашего народа достаточно тяжелое, трудное, я считаю, будет очень хорошо, если люди смогут тратить свои сбережения на себя, обходясь без помощи других.

Во-вторых, во время обрядовых мероприятий, например, похорон наши сотрудники не принимают вознаграждений. Мы часто слышим разговоры о том, что «неужели существуют мечети, работники которых работают бескорыстно?» Но для нас это является обычным делом.

И во время религиозной церемонии бракосочетания – Никоха, согласно законам Шариата, любой наш сотрудник может в присутствии двух свидетелей осуществить эту церемонию, и это является его долгом, не являясь работой, за которую человек получает зарплату.

Для того, чтобы как-то помочь нуждающимся прихожанам, мы создали несколько малых предприятий, перечисляющих часть своей прибыли в нашу мечеть. Эти средства мы используем для ее благоустройства. К примеру, у нас всегда можно недорого купить свежее мясо и лепешки. При мечети функционируют три столовые, где нами созданы все условия для приготовления пищи по законам Шариата.

Сейчас проходит священный месяц Рамадан. В течение тридцати дней Рамадана мы организуем бесплатные утренние (сахарлик) и вечерние (ифтар) трапезы для школьников.

- Кори-домла, конечно, бескорыстность ваших служащих заслуживает всяческой похвалы, но где они берут средства для нужд своих семей?

- Очень хороший вопрос. Я считаю уместным ответить на него на собственном примере. Я прихожу в мечеть лишь для совершения религиозного обряда - чтения намаза, а все остальное время занимаюсь своим основным делом, приносящим мне доход. Также и другие наши братья, совершив намаз, отправляются работать по своей основной профессии, поскольку мечеть не является для них источником дохода.

Например, я занимаюсь сельским хозяйством, и заработанных денег мне вполне хватает на собственную жизнь и на то, чтобы, как и другие братья, излишки приносить в мечеть.

Должен отметить, такая практика существует и в других странах. Если вы за рубежом спросите у имамов какой-нибудь мечети о том, кем они работают, немногие из них ответят, что работа имамом данной мечети – их основное занятие. Один по профессии может оказаться инженером, другой – доктором. Они назначены имам-хатибами мечетей, так как крепко овладели знаниями Шариата.

- Кори-домла, из беседы с вами я понял, что вы часто ездите в заграничные поездки. Интересно узнать, с какой целью: как путешественник или с целью дальнейшего развития мечети? Возможно ли отправить на учебу за границу студентов нашего медресе?

- Разумеется, мы ездим за границу не туристами, а по приглашению. В Индию - по приглашению улема Центра Низамиддина, в Дубаи – руководства предприятия «Хурий Хил», в Судане побывали по приглашению Коллегии Дружбы народов мира.

Во время недавнего посещения Судана, в числе многих мечетей мы посетили Министерство просвещения, где шел разговор и об отправке к ним на учебу студентов из Узбекистана, в частности, из Андижанской области.

Кроме того, подобное приглашение на учебу мы получили и от наших братьев из Кувейта. Однако, из-за того, что узбекские власти не могут самостоятельно решить некоторые вопросы, наши дела в этом направлении продвигаются очень медленно.

Было бы здорово, если бы руководство Андижанской области помогло нам организовать поездки студентов на учебу и верующих – для совершения хаджа в Мекку без всяких проволочек. Вся процедура могла бы стать намного упрощенной, если бы ответственные за связи с зарубежными странами лица выполняли свою работу безупречно.

- Как относятся наши сограждане-мусульмане, проживающие за границей к Центральной мечети Андижана?

- Моя первая зарубежная поездка была в Индию. Там я посетил Центр Низамиддина, который отличается тем, что его двери открыты для мусульман всего мира – его посещают мусульмане со всех континентов, в том числе, и наши соотечественники. Они были рады узнать, что я их земляк.

Более того, узнав, что я служу в Центральной мечети Андижана, они обрадовались вдвойне, поскольку знают о нашей мечети не понаслышке. «На своем веку я видел много мечетей, но такую праведную общину я в своей жизни видел лишь дважды - в мечети пророка Расулуллаха Соллаллоху Алайхи Васаллама в Медине и в Центральной мечети-медресе Андижана», - делился своими впечатлениями один из наших земляков.

Наша мечеть-медресе всегда бывает полна прихожанами. И когда я спрашиваю у них - «Откуда вы узнали о нашей мечети?», они радостно отвечают: «О славе этой мечети нам рассказывает люди, которые побывали здесь».

Uznews.net


O'zbekiston - inhsa Alloh kelajagi buyuk davlat!

 
Форум » Islomiy Bo'lim / Исломий булим » Ислом Уламолари (Олимлар) ,Таникли одамлар » Шайх Абдували кори Мирзаевнинг интервьюси (Андижон вилояти телиевидениясига берган интервьюси)
Страница 1 из 11
Поиск:

Copyright MyCorp © 2017