10 йил ичида АҚШ ҳарбий амалиётлари Agence
France-Press Браун университетининг тадқиқотларига асосланиб айтишича,
2001 йилнинг 11 сентябридан сўнг АҚШнинг ҳарбий операциялари 225 минг
одамнинг ўлимига сабаб бўлиб, бунга 3,7 трлн доллар сарф қилинган экан.
Нетой Кроуфорд ва Кэтрин Лутц бошчилигидаги ўтказилган бу тадқиқотлар
Ироқ, Афғонистон ва Покистондаги контртеррористик кампанияларни
ўрганилишига асосланган, деб хабар қилади РИА «Новости».
Ушбу урушда ҳалок бўлганлар сони 225 минг киши бўлиб, 365 минга яқин
кишилар эса турли хил жароҳатларни олишган, дейди тадқиқотчилар.
Жабр кўрганларнинг энг кўпи тинч аҳоли фуқаролари бўлиб, улар сони 172
мингдан ошиқ. (125 минг ироқликлар, 56 минг покистонликлар ва 12 минг
афғонистонликлар)
Ҳалок бўлган жангариларнинг сони эса 20 мингдан 51 мингача экан.
АҚШ 6 мингга яқин ҳарбийларини йўқотган, иттифоқчилари эса 1,2 минг,
ироқликлар 9,9 минг, Покистон 3,5 минг, афғонлар эса 8,8 минг
ҳарбийларини йўқотган.
Шахсий муҳофаза фирмалари 2,3 минг ходимларидан айрилган.
АҚШнинг урушлари 168 журналист ва 266 гуманитар ташкилотларининг вакилларининг ёстиғини қуритган.
"Терроризмга қарши уруш” натижасида 7,8 миллион "қочқинлар” ўзларининг доимий яшаб турган жойларидан кўчишга мажбур бўлган.
|