| Siz haqingizda | |
| Hush Kelibsiz
Mehmon
3.138.137.16 | |
| | |
|
| | |
| Главная » 2012 » Июль » 26 » Каъба ернинг маркази
8:01:18 Каъба ернинг маркази |
Каъба ернинг маркази
Мусулмонлар нима учун намозни Каъбага юзланиб ўқишлари ва нимага Маккаи мукаррама Ер юзининг энг муқаддас шаҳри деб аталиши ҳаммани қизиқтирса керак. Таниқли олим Залул Нажжор Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳадисларида Макка ернинг маркази экани айтилганини ёзади. Мисрлик мутахассис, Қоҳира университети доктори, жуғрофия профессори Ҳусайн Камолиддин ҳам ушбу фикрни ривожлантириб, вулқон ҳаракати билан пайдо бўлган уммондаги биринчи қуруқлик айнан Каъба турган жойга тўғри келишини таъкидлаган. Узоқ изланишлар давомида Макка ва Каъба қуруқликнинг маркази экани илмий исботланди. Зеро, қитъаларнинг яхлит харитасини кўриб, бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Бу илмий тадқиқот натижаси 1977 йил ноябрида расман эълон қилинган. Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирги Араб ярим ороли ҳудудларида қадимги Гондвана қитъаси жойлашган экан. Бу вақт полиозой даврига тўғри келади. Гондвана мезозой даврида ҳам ўз ҳолатини сақлаб қолган. Бундан тахминан 180 миллион йил олдин, мезозой даврининг иккинчи ярмида жуда кучли зилзилалар натижасида Гондвана бўлакларга бўлиниб кетган ва у ҳозиргидек шаклга келган. Ҳусайн Камолиддин ёзишича, айнан Макканинг Каъба турган жойида ернинг магнит маркази мавжуд. Олимнинг бундай фикрга келишига Ернинг магнит қутби ўзгарса ҳам Каъбадаги магнит қутби доимий бир жойда туриши сабаб бўлган. Буни олим ернинг турли қисмларидаги йўналишлар Каъбага (қиблага) йўналганидан аниқлаган. Ҳайратга тушган олимнинг ҳисобича, бу йўналишлар Маккага, яъни Каъбага олиб борувчи магнит чизиқлари билан тўғри келган. Бундан ташқари, доктор Камолиддиннинг фикрига кўра, Ернинг магнитли меридиани ҳозир қабул қилинганидек, Гринвич (Англия)дан эмас, балки Маккадан ўтган. Гринвич меридиани магнит қутбининг алмашинуви жараёнида ўзгаради. Каъбадан ўтадиган меридиан эса ўз жойида қолади. Зеро, ернинг магнит ўқи айнан Байтуллоҳдан ўтади. Ажабланарлиси шуки, инсон танасида ҳам магнит меридианлари мавжуд бўлиб, улар Ернинг магнит қутби билан уйғун келиш-келмаслигига қараб инсон танасига фойдали ёки зарарли таъсир ўтказади. Намознинг Каъбага юзланиб ўқилиши бу ҳодисаларга боғлиқ бўлса керак. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) қаерда бўлишлари ва нима иш қилишларидан қатъи назар, иложи борича, Каъба тарафга қараб турганлар. Даъватларни ҳам, Аллоҳга илтижони ҳам Каъбага қараб қилганлар, ҳатто ухлашда шу тарафга юзланиб ётганлар. Олимлар тахминича, ҳожилар Каъбани соат ўқига терс йўналишда тавоф қилишлари уларнинг коинот ҳаракатидаги иштирокини акс эттиради. Чунки энг кичик зарра — электрондан тортиб улкан галактикагача ҳамма нарса шундай ҳаракат қилади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳадисларига кўра, ҳаж амалларини бажарган зиёратчи, янги туғилган чақалоқдек, бутун гуноҳларидан фориғ бўлади. Олимлар ана шу ҳадисга боғлиқ яна бир фикрни илгари суришяпти. Уларнинг фикрича, ҳожи Каъбани тавоф этган (Ер ўқи атрофида айланган) вақтда ёмон ўйлар унинг қалбини тарк этар экан.
Нозима АЗЛАРОВА
|
Категория: Ислом |
Просмотров: 10164 |
Добавил: Abdulaziz
| Рейтинг: 3.7/9 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
| | |
|
|