Бирлашган Араб Амирликларининг «ал-Ҳилол» банки
Қозоғистонда иккита филиалини очадиган бўлди. Қозоғистонда исломий
банкнинг филиалларини очиш тўғрисида икки мамлакат ўртасидаги битим энг
юқори даражада имзоланди.
«Биз ушбу Осиё мамлакатининг ўз ҳудудида Исломий
банк очиш ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз», - дейди «ал-Ҳилол» банки
директорлар кенгашининг раиси Аҳмад ал-Мазруий. Унинг айтишича,
кредитлаш бўйича банкнинг ҳеч қандай муаммоси йўқ ва молиявий инқироз
бу банкка ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Банк ўз фаолиятини янада
кенгайтиришни, 2010 йилда Форс кўрфази, Миср ва Урдунда ўз
бўлинмаларини ташкил қилишни режалаширмоқда.
Низом сармояси 100 миллион дирҳамдан (900 млн рубл)
ортиқ бўлган Исломий банклар 2009 йилнинг иккинчи ярмида, Қозоғистон
пойтахти Остонада ҳамда Олмаота шаҳрида очилади, деб хабар беради
«Русский дом» («Гальф ньюз» газетаси маълумотлари асосида)
http://info.islom.uz/content/view/1722/999/