| Siz haqingizda | |
| Hush Kelibsiz
Mehmon
13.58.80.48 | |
| | |
|
| | |
| Главная » 2009 » Апрель » 12 » Қозонда ҳалол маҳсулотларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш цехи ишга туш
8:17:35 Қозонда ҳалол маҳсулотларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш цехи ишга туш |
Қозон шаҳрида шаръий талаблар асосида сўйилган гўшт
маҳсулотларини қайта ишлашга ва ҳалол озиқ-овқатлар ишлаб чиқаришга
ихтисослашган цех ишга тушмоқда.
«Халяль–продукт» МЧЖ бош директори Ильдар
Губайдуллиннинг айтишича, ушбу цехда ишлаб чиқарилган ҳалол
озиқ-овқатлар савдоси «Халяль–продукт» фирма дўкони орқали амалга
оширилади, деб хабар беради «Татар-информ» ахборот агентлиги. Унинг
сўзларига кўра, цех ўз фаолиятини бошлаб, маҳсулот чиқаришни бошлади.
Унинг расмий очилиш маросими апрель ойида бўлиб ўтади. Ильдар
Губайдуллиннинг маълум қилишича, цехда 50 хилдан ортиқ гўшт
маҳсулотлари – колбасалар, тансиқ таомлар ва ярим тайёр гўшт
маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Татаристон Республикаси Мусулмонлар
диний идораси қошидаги «Ҳалол» стандарти бўйича қўмита ушбу корхонада
тайёрланаётган маҳсулотларнинг Ислом талабларига тўла жавоб беришини
тасдиқлади. «Ҳалол» стандарти бўйича қўмитадан олинган маълумотларга
кўра, ҳозирги кунда тегишли сертификатни олиш учун ҳужжатлар
расмийлаштирилмоқда. Татаристон Республикаси МДИ матбуот хизматига
маълум бўлишича, бу - бугунги кунда Татаристонда фақат ҳалол маҳсулот
ишлаб чиқаришга тўлиқ ихтисослашган ягона корхонадир. Manba: http://info.islom.uz/content/view/1723/999/
|
Категория: Ислом |
Просмотров: 2085 |
Добавил: muxlis
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
| | |
|
|