| Siz haqingizda | |
| Hush Kelibsiz
Mehmon
18.116.40.168 | |
| | |
|
| | |
| Главная » 2009 » Май » 7 » Қомусий фронт “жангчи”ларининг мағлубияти
10:22:43 Қомусий фронт “жангчи”ларининг мағлубияти |
Ўтган якшанба болаликдан севган кўрсатувим “Нима? Қаерда? Қачон?” (“Что? Где? Когда?”) кўрсатувини томоша қилар эканман, телетомошабинларни қўллаб-қувватлаб, билимдонларнинг ақл-заковатига, айниқса Борис Бурданинг топқирлигига қойил қолдим. Ўйин жуда қизғин борди. Ўнинчи раундга келиб ҳисоб билимдонлар фойдасига 5:4 бўлган эди. Жамоа сардори Алексей Козлов бор истеъдодини намойиш қилар эди. Бироқ кейинги раундда юз берган ҳодиса назаримда кўпчиликда сўнмас таассурот қолдирди.
Интеллектуал беллашувга ўзбекистонлик Фарҳодбек Ортиқов Ислом тарихи бўйича савол бериб қўшилди. Аниқроғи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳаётлари бўйича савол берди. Билимдонлар бир дақиқа ичида мусулмонлар амирининг нима сабабдан дўсти Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг келиши муносабати билан бир шамни ўчириб бошқа шам ёққанининг сабабини топишлари керак эди.
Қомусий фронт “жангчи”лари тўғри жавоб бера олишмади. Улар айтган жавобга кўра, халифа янги шам ёқиш орқали кутилмаганда келган қадрли меҳмонига эҳтиром кўрсатган ва узоқ вақт суҳбатлашиш истагини билдирган.
Бошловчи билимдонларни тўғри жавобга қанчалик йўналтиришига қарамай улар ўз жавобларида қатъий туриб олдилар. Кейин Борис Крюк тўғри жавобни эълон қилди. Тўғри жавобга кўра, мўминлар амири дўстининг ташрифи сабабини билгач, давлат ҳисобидаги шамни ўчириб шахсий шамини ёққан ва қўл остидагиларнинг молини шахсий манфаат йўлида ишлатиш яхши эмаслигини тушунтирган.
Билимдонларнинг юзида ҳайрат ва тажжуб туйғуларини кўриш мумкин эди. Ниҳоятда таассуротланган Алексей Козлов “Нақадар гўзал!” дея олди холос.
Ўйин ниҳоясига етгач ҳомийлардан бири, Россиянинг йирик компанияси вакили тошкентлик мусулмоннинг саволини энг яхши деб тан олди ва билимдонлар устидан ғалаба қозониб 75000 рубль ютган ғолибга 50000 рубль мукофот қўшиб берди. Бу қарор барча томонидан мамнуният ила қабул қилинди. Залда “офарин!” садолари янгради.
Manba.
|
Категория: Янгиликлар |
Просмотров: 1601 |
Добавил: abdulloh
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
| | |
|
|