Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм.
Ҳозирги
кунда Ўзбекистонда мусулмон бўлиб намоз ўқиб,озми кўпми илм ўрганишга
ҳаракат қилиб, лекин ҳеч қандай тазйиққа учрамай бемалол юрган одам
бўлмаса керак. Бўлса ҳам албатта ё милицияни доимий назоратида туради
ёки тинч намоз ўқиши учун милиция ходимларига ёки МХХ ходимларига пора
бериб жон сақлайди. Агар планга одам етмай қолса пул берганлар ҳам
террорчи, экстремист бўлиб кетавериши мумкин. Мен 2004 йил 8
май куни озодликка чиққач, яна суд ҳукми била 6 ой маъмурий назоратда
турдим.Яъни, шу олти ой ичида кечқуринги саккиздан то эрталабги
саккизгача уйдан чиқишим мумкин эмас эди. Яна жамоат жойларига бориш
маън қилинганди. Ва ҳафтада уч марта милиция нозири билан суҳбатлашиб
туришим керак эди. Шунда ўша милиция ходими “бизга тошкентдан шунча
одамни қамаш керак, деб буйруқ келади.Кейин биз ноилож қамашга
мажбурмиз” деганди. Мен ҳайрон бўлардим. Хўп кимдир нимадир қилса,
қамаса балки ўзларини қонунига яқинроқдир.Аммо ҳеч нарса қилмаган
одамларни қамашлик нимага керак экан?! Аслида эса Ички Ишлар
Вазирлигида ҳар йили қанча одамни қамашлик ёки қамоқдан чиқариш ҳақида
махсус режа бўлар экан.У режа МХХ томонидан берилиши эса аниқ Энди шу
режани бажариш учун баъзи бир жойларда хусусан мана бизни
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятларида диндорлар жуда кам. Биз тарафларда
Ислом буткул йўқолиб бўлган.Энди- энди пайдо бўлаётган кам сонли
намозхонлар эса ўша (гуштпланга) тайёр “гўшт” бўлаяпди. Энди
бошқа вилоятлар, Тошкент ва водий тарафларда намозхон диндорлар кўпроқ.
Шунинг учунми уларни бир марта қамасалар уч тўрт йил ўтириб “доно”
юртбошимиз “бағрикенглик” қилиб чиқаради. Кейин эса бошқаларни навбати
келади. Тўғри, кимки кўзга ташланиб қолган бўлса, уни яна иккинчи ё
учунчи “хотка”га юборишлари мумкин. Бизда эса намозхонлар йўқ. Яна
юқоридан 20 та террорчи топиб қамашга буйруқ келса, бизни мелисалар яна
уша эски намозхонларни қайта қамашга мажбур. Бунинг учун бирор нарса
қилишни кераги йўқ.Намоз ўқишни ўзи кифоя. Мен билан бирга
жазо ўтаган кўп биродарларни аксари яна қамалиб кетди.Мени ҳам
қамалишим аниқ эди.Аммо бу сафар Роббим мени қутқарди. Алхамдулиллоҳ!
Лекин бу қутурган итлар бу билан тинчимадилар. Укам Абутов Саидкамал
1973 йилда тугилган. Намозхон эди. Яна маҳалладаги беш-ўнта йигитлар
диний илми ҳам йўқ.1999 йил 16 февралдаги портлашдан кейин “Ҳизбут
таҳрир”ни қоғозини ташлаб яна наркотик модда ташлаб узоқ йилларга
озодликдан маҳрум этилиб, беш йил ўтириб амнистия билан чиққан эдилар.
У пайтларда мен ҳали жазоимни ўтаётгандим. Энди эса яна юқоридан
террорчи топишга буйруқ келганми, билмадим. Ўтган йилни ёзида бир шу
бизни кичкина шаҳар Тўрткўлдан қирқтача одам 159 модда 244 ва хаказолар
билан камалди. Шулар ичида укам Саидкамол хам бор .9 ой бўлди суддан
дарак йўқ. Нукусдаги СНБни ертуласида ётибдилар.Укамни 3 та вояга
етмаган фарзанди бор.Хотини ишламайди. Мана биздаги ҳуқуқ посбонларини
“адолати”. Қанча ота-оналарни ёш гўдакларни, қарияларни кўз ёшлари
оқди?!. Қанча оила бузулди?! Қанча болалар отасиз етим қолди?!Шуларни
қон қақшатиб бу малъун кимсаларни мартабаси кўтарилди.Унвонлари ошди.
Шу зулмни кўриб билиб туриб “уламолар”, дин пешволари бу золим
хукуматни, золим подшони ҳаққига дуолар қилаяптилар. Одамларни ҳам
чалғитиб, “қамалганларни бари адашган ёмон одамлар, яхши намозхонларни
ҳукумат қамамайди”, деб фатво бераяптилар. Зулмни заҳри
танамдан кетди.Лекин алами ҳали юрагимдан кетмади. Энди шу золим
ҳукуматни зулмини имкон қадар бартараф этишга ҳаракат қилмасдан ётишга
имоним йўл қўймайди. Мен билган, таниган юзларча мўмин мусулмон
биродарлар имонда, ахлоқда юртни асл йигитлари турмаларда ётибди. Мен
танимагани эса минглаб, ўн минглаб бор. Хориждаги имон аҳллари уларга
нисбатан тинч-тотув, тўкин - сочин шароитда яшаяпдилар. Йиллаб қорним
туйиб, нон емаган вақтим бўлди. Мен Ўзбекистонда 8 ярим йил қамоқда
бўлдим. Очлик азобини нималигини биламан. Намозни имо ишора билан
ўқидик. Баъзилар умуман тарк этди. Айни дамда минглаб биродарлар шу
аҳволда ётибди. Мен яна шуни биламанки ўша жойда ўзи ўтириб
кўрмаган одам барибир у жойни даҳшатини, азобини ҳис қилолмайди.Энди
эса Европадаги мусулмон биродарларни ҳаетини кузатиб кўраяпманки,
Валлохи биз маишатпараст бўлиб кетганмиз биродарлар. Бу ердаги каби еб
ичиш дунёга берилиб охиратни унутган қавмлардан фарқи ҳам йўқ валлоҳу
аълам. Яна шуниси ажабки ҳамма ўзини тақводор, Аллоҳ йўлида жон беришга
тайёр ҳисоблайди. Юриш туришини текширсангиз буни акси кўринади.Бу
тақво дегани қуруқ гап бўлиб қолган. Биз қиёматда масъул бўламиз агар,
биздаги бугунги тўқчилик бизни чалғитса. Имони борларга хитобим шуки,
ўша ётган мазлумларни оғирини енгил қилиш учун ўзимизни охиратимиз учун
Аллоҳни олдида ҳужжат қилгудек бир иш, ҳаракат қилайлик. Мана 13 майда
Андижондаги қирғинни тўрт йиллиги муносабати билан тўпланиб майдонларга
чиқилар экан. Биз ҳам чиқиб дунё жамоатчилигини фикрини шу масалага
қаратайлик. Бу ҳам бир ҳаракатда, натижа Аллоҳдан. Ахир жимгина ўтирмай
нимадир қилайлик! Бу ҳаммага тегишли масаладир. Акрамий
биродарлар, сиёсатчилар ва ҳаказо. Шуни билингки жимлик розилик
аломатидир. Зулмга рози бўлганлар ҳам Золимдир. Ғоялар тарихи Инсон зоти яшар ернинг юзинда Одам Атодан то шу давргача. Кўпайиб, тарқалиб кетди ҳар томон, Етиб келди энди давр бизгача. Ҳар ерда ҳар хил халқ бўлдику пайдо, Тили, ранги-туси турли-тумандир. Бири-бирин тилин тушунмас ҳатто, Яшаш ,турмиш-тарзи ўхшамагандир. Бири-бири билан қанча асрлар Қилишар ўзаро жангу-жадаллар. Кўп халқлар йўқолиб кетди қирилиб, Яна қанча пайдо бўлди қаранглар. Хуллас, ҳар бир халқу, юрту давлатни Бўлган даврига хос қонуни–шоҳи. Ҳаммасида бўлган жиноят - жазо, Шунингдек, бўлгандир маъбуд илоҳи. Аслида оламни яратган Аллоҳ Жўнатган жуда кўп пайғамбарларни. Қилиб ҳақиқатдан уларни огоҳ, Ваҳий қилиб етказди хабарларни. Лозим эди барча одамизодга Ваҳийга мувофиқ келтирмоқ имон. Амал қилганида ҳақ эътиқодга Шубҳасиз бахтиёр бўларди инсон. Узоқ тарихлардан маълумдир бизга Қабул қилинмаган ҳақ йўлга даъват. Аллоҳни элчисин рад қилди халқлар, Рад килинди Ҳақдан келган ҳақиқат. Шубҳасиз ўша халқ ва миллатларни Васваса айлади албатта шайтон. Пайдо қилиб турли урф-одатларни, Шу билан тўсилди ҳақиқий иймон. Яккаю-ягона Аллоҳни қўйиб Ибодат қилдилар сохта “илоҳга”. Ҳар турли шакллар, хилма-хил тошлар Ёки сиғиндилар хукмрон шоҳга. Тарихдан маълумдир пайғамбарларни Рад қилган қавмлар бўлдилар ҳалок. Аллоҳнинг суннати шудир доимо, Ҳалокатга учрар ҳар мужрим нопок. Хуллас, ўтиб тарих, йиллар, асрлар, Бўлдилар пайгамбар ҳазрати ИСО. У зот яҳудларнинг қавмидан эди, Пайғамбари эди ҳазрати Мусо. ИСО пайғамбарни мўъжиза билан Отасиз халқ қилди қодир ХУДОйим. У зотни шаънида то ҳанузгача Бўҳтонлар қилишар яҳудлар доим. Фитналар қилдилар Ҳақ Расулига, Қасд этдилар ҳатто “ўлдирамиз” деб. У зотни самога кўтарди Аллоҳ Булар даъво қилар “ўлдирганмиз” деб. Сабаби Исога ўхшаб кўринди Кўзларига бошқа бир яҳуд мараз. Уни тутиб хочга михлади булар, “Ўлдирдик” дейишга, шу ишдир ғараз. Хулласи тарқалди кўп фитна - фасод, Турли хил гуруҳга ажралди охир. Ҳар гуруҳ ўз фикрин тарқатди ҳар ён, Бўлди “насоро” номли дин зоҳир. Тарихда Рум бўлган, бугун Европа халқлари, бу динни қилдилар қабул. Юнонлардан келган бутпарастликдан Уларга афзалрок кўринганда бул. Аслида тўғридир бу дин эътиқод, Ваҳий қилингандир “Инжил” самодан. Фитналар даврида бузулди “Инжил”, Кейингилар қайта ёзди ҳаводан. Ўзлари ёзиб “бу ваҳий”, дедилар, Ҳақиқат ичига қўшилди ботил. Шу ёлғон туфайли фошдир залолат, Гўёки сув ичида заҳри қотил. Бугун насоролар қилар эътиқод, “Исони Худонинг ўғли эди” деб. Шу ақида фошдир бутун жаҳонга. Ишонишар шунга,”тўғри эди”, деб. Бу динку тарқалди Европа бўйлаб, Турли халқ-элатлар миллат ичида. Буни қила олмай қабул баъзилар. Муртад бўлдилар тез фурсат ичида. “Файласуф” дейишар, юнонча номи, Яъни “одамларни ақллироғи”. “Донишманд” дейишар ва ёки “ҳаким”. Хуллас, зиёлирок фикр чироғи. Черков аҳли чеклаш учун мавқесин, Сири фош бўлмайин қолсин деб ниҳон. Бир-бир тутиб олиб файласуфларни Куйдирди, ёндирди, қирди беомон. Черков ақидаси ботиллигини Англаган халқда ҳам йўқ эди чора. Ташкил топди махфий гуруҳ, ташкилот. Черков уни излаш билан оввора. Бу гуруҳ тарқалди Оврупо бўйлаб. Қочдилар жон сақлаб пападан - РИМдан. Кўплари парижга, кўплар лундунга. Бирин-кетин ҳижрат, қилдилар зимдан. Борган жойларида,бу муҳожирлар. Тарқатди черковга карши фикрни. Пинҳона даъватлар қилишар эди, Мақсадга қаратиб уйни-зикрни. Парижда бу даъват тез топди ривож, Уни қабул қилди кўп машҳур зотлар. Агарчи яширин эди ташкилот, Бор эди, анча куч, имкониятлар. Улар ақидасин асоси асли, Ташкил топди, мутлак худосизликдан. Улар рад қилишди барча динларни, Қўрқмайин Тангрига ҳам осийликдан. Улар тарғиб этди инсониятга Мутлак худосизлик хаёт тарзини. Тарғиб этиб халкқи тўла хурликка Бир-бир тушунтирар эди, арзини. Дейишарди “инсон тўла ҳақлидир Нимани хоҳласа, шуни қилишга”. Юнонлардан қолган бу эътиқодни Ҳаракат қилдилар халқлар билишга. Улар ақидаси келиб чиққанди Гўё ақлий ўлчов тафаккуридан. Ақлидан чиқариб қонунни улар Бебаҳра қолдилар иймон нуридан. Бу йўл билан улар қилдилар бекор Ҳаётдаги мавжуд ахлоқ мезонин. Уларда йўқ эди иймоний туйғу Ҳавога алмаштирдилар иймонин. Албатта эркиндир инсон ҳаётда, Танлашга у ёки бу эътиқодни. Лекин Яратганни айламоқ инкор Улкан хатосидур одамизодни. Агар Яратганни тан олса инсон Тан олиш ҳам лозим УНИ китобин. Келтирмоқ ҳам керак Расулга имон, Қабул этмоқ керак Тангри хитобин. Ақлига суянган бу файласуфлар Икки тоифага ажралди охир. Бири инкор қилди мутлақ Худони, Бири эса “бор” деб тан олди охир. Лекин тан олгани, олмагани ҳам Бир нарса устида бўлди иттифоқ. “Ҳаёт қонунларин ўзимиз ўйлаб. Қабул қилишликка ҳақлимиз мутлақ”. Шу билан қилишди қонунлар ижод, Динни ажратдилар мутлақ ҳаётдан. Дедилар: “черковнинг иши руҳият, Таълим бериш эрур одоб-ахлоқдан”. Дейишди: “дунёда ҳақлидур инсон, Эгалик қилишга молу-дунёга. Ҳақлидур ўз фикрин гапиришга ҳам, Мумкинмас бу учун тортмоқ жазога”!. Хуллас, бу тоифа охири бориб, Қиролин агғариб қилди инқилоб. Лекин кўпга бормай, қулади яна, Мухолиф кучларга беролмади тоб. “Париж коммунаси” дейишар буни, Улар “республика” қилганди пайдо. Бу яккаҳокимлик қироллик эмас, “Халқ тузган ҳукумат” аталар гўё. Асоси - юнонлар давридан қолган, Бу юнон тилида, демократия, Маъноси, яъни “халқ ҳокимияти”, Шу номда аталар минглаб партия. Лундун тарафларга кетганлари ҳам. Ўз фикрин тарқатиб улгурди халққа. Қиролни ағдариб ташлолмасада Черков тушган эди тўла тузоққа. Халклар хоҳишига қарши боролмай Черков ҳам тақдирга тан берди охир. Воз кечиб дунёвий ҳукмронликдан Руҳий доирага чекинди охир. Лекин бу тарафда худосизликмас Руҳий бир диндорлик хукмрон эди. Булар бу ҳаётда мутлақо динсиз, Эркин яшайдиган бир инсон эди. Ажиб бир йўналиш, йўл бўлди пайдо,. Протестант дея аталди номи. Булар худосизмас католик ҳаммас, Гўёки икковин бирдек давоми. Худо борлигига ишонар яъни, Лекин дунёсида нафси ҳукмрон. Дин улар наздида руҳий нарсадир, Дунёвий ишида эркиндир инсон. Католик мазҳабин тарк этди яна. Хафа бўлсада гар римдаги ПАПА. Праваслав деб номланган янги. Мазхаб пайдо қилди шарқий Европа. Константинопол, ҳозир Истамбул, Маркази бўлганди янги мазҳабни. Шу даврдан ғарб ва шарқий Европа Миндилар адоват отли маркабни. Чиқди дин таъсири халқдан тобора, Унга қолдирдилар руҳий оламни. Ўзлари ҳаётда чиқариб қонун, Бўйсундирди шунга барча одамни. Париж даҳрийлари сочган уруғлар Русияда униб чиқди кейинрок. Инқилоб қилди немис ва франсузлар Протестантизм тарқалди кўпроқ. Рус даҳрийлари ҳам қилиб инқилоб Ағдарди тахтидан ўрус подшони. Булар ҳам кучайиб забт этди охир Шарқий Европа Ўрта Осиёни. Лекин ғарбий европада ҳали ҳам Қироллик кўп қолган.ўтирар тахтда. Лекин бу шунчаки номига фақат, Давлатни у бошқармайди албатта. Давлатни бошқарар энди бош вазир. Вазирни сайлайди парламент деган. Парламентга аъзо сайлашади халқ, Шу билан гўё халқ бошқарар экан. . Қирол ёки подшоҳ ё император Бошқарса дейилар бу монархия. Ёки бошқарса бир нуфузли гуруҳ. У ҳолда аталар бу -анархия. Ўшалар чиқарар турли қонунлар, Гўё халқ номидан.халк қилар қабул. Шу халқ ҳисобига яшар ҳукумат, Шу халқни номидан гапирар буткул. Халқ номидан бўлар мукофотлар ҳам, Судда халқ номидан ўқилар ҳукм. Ҳамма нарса бўлар шу халқ номидан, Ҳеч ким тушунмайди, бу “халқ” ўзи ким?!. Ҳазрати Исони туғилган пайтдан Одамлар тарихни санаб бошлади. Ўша пайтдан буён ўтиб шунча йил. Учунчи минг йилга қараб бошладик. Шу йигирма аср ё икки минг йил. Ичида бўлгандир шунча сур - сурон. Бугун сиз билан биз яшаётирмиз, Тарихимизда шу ҳолат намоён. Фойдадан холимас ўйланиб кўрсак Киммиз? Ким бўлгандир ота-боболар. Ўтмишда қайси халқ ким бўлган асли? Қайдан чиққан бу кунги можаролар. Дунёда яшайди ҳар турли халқлар, Давлатлар, миллатлар, кичкина катта. Ҳар бирида бордир қонун, бошқарув, Ўзига хос ҳаёт тарзи - албатта. Оврупо халқлари тарихдан маълум, Кўп халқларни талаб қилган истило. Қадамлари етган жойларда барча. Ўз турмиш тарзларин қилдилар ифшо. Бугун осиёда, африкада ҳам Қайси юртда қай халқ ўтмаган бўлсин. Узоқ тарихлардан шу бугунгача Оврупо қадами етмаган бўлсин. Хуллас, бирор қитъа омон қолганмас, Бу бутун дунёвий истилолардан. Ҳатто океан орти ҳиндулари ҳам. Омон қолган эмас - бу балолардан. Америкаликлар барчаси асли . Овруполикларнинг зурриётидир. Албатта ҳиндулар бундан мустасно, Мана шулар тарих -маълумотидир. Шунинг учун бугун бутун дунёда Ҳукмрон уларнинг йўл эътиқоди. Тузилган оламий ташкилотлар ҳам. Шуларники суриштирсанг - исноди. Шаҳвоний нафсига қул бўлган барча . Оврупо халқлари топдилар ривож. Бошқа миллатларга устозлик қилиб, Қабул қилаяпди барча - на илож?!. Энди ер юзида қолмади бирор Уларга баробар моддий жиҳатдан. Уларнинг йўлидан афзалроқ йўл йўқ. Фақат ислом йўли ва шариатдан. Чунки, ер юзида ягона мавжуд. Тўғри самовий дин фақат исломдур. Яҳуд ва насоро динлари мансух, Уни тўғри дейиш бугун ҳаромдир. Бошка барча йўллар ботилу бекор. Дунёси ободу - руҳи уликдир. Нажот исломдадир - инсониятга, Инсон - руҳ ва жасад бирла тирикдир. Улар истамайди албатта ислом Уларни устига ғолиб бўлишни. Ҳаракат қилишар борича имкон, Бизни уриштириб фитна қилишни. Улар эришяпди ниятига ҳам. Йўқолди исломий бирлик, ҳаловат. Мусулмон миллатлар бирлашолмас ҳеч, Тугамас ўртада турли адоват. Улуғ миллат, азиз ватан деган сўз Мутлақо исломий шиор эмасдир. Бундай ғояларга умр сарф қилиш Мўъминга- умуман даркор эмасдир. Булар чалғитади ҳақиқий- улуг Максаддан. - яъни ҳақ ризолигидан.. Булар бари иблис тузоғи эрур, Тўсар ҳақ йўлини барполигидан. Биз яшаётган юрт Ўзбекистондир. Ҳаттоки номи ҳам ғайри исломий. Бу юртда хукмрон бугун шайтондир, Исломдан бехабар - халки ҳам омий. Лекин ислом дини фақат бизнимас Бошқа халқларни ҳам дини йўлидир. Агар ислом билан яшайлик десак, Ўзбекистон деган ном нотуғридир. Билмайман, келажак қандай бўлади, Бир нима қилишга ақлим етмайди. Лекин мен куфрга рози эмасман, Ўйлаганим билан ўйим битмайди. Қодир бўлганимча қилиб ибодат, Яшайман бу ҳақда чекмай -ташвиш ғам. Тоқатдан ташқари нарсадан эмас Қодир бўлганидан сўралар одам. Эй, роббим, кечиргил хато нуқсоним, Нажоту нусрат бер мусулмонларга!. Саломат сақлагил ўзинг иймоним, Кифоя қил ўзинг- шу ёмонларга!!. Ўзинга таваккул қилдим ё роббий. Ўзинг ўнглагайсан аҳволимизни!. Бизни ислоҳимиз ўзинга осон, Ислоҳ этгил тезроқ бу ҳолимизни!!. 2008 йил.
Manba.
|