Чоршанба, 18.12.2024, 1:04:23

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Мақолалар | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
Сайт менюси
Бўлимлар
Сахобалар (РА) [2]
Янгиликлар [20]
Маколалар [19]
Ислом [10]
Yusuf (A.S)
Онлайн таржимон
Im Translator, Online translator, spell checker, virtual keyboard, cyrillic decoder
Tavsiya qiling
Oy to'lishi
CURRENT MOON
Bog'lanishlar
Поделиться социальных сетей
Mitti chat
SMS jo'nating
Yangilik va makola
[26.07.2012][Ислом]
Каъба ернинг маркази (0)
[01.06.2012][Ислом]
Фатх сураси (The Victory) - سورة الفتح (0)
[04.03.2012][Маколалар]
Такими будут наши халифы: Умар ибн Абдуль Азиз (0)
[02.01.2012][Маколалар]
Узбекистан: практический обзор и фотографии (0)
[06.10.2011][Маколалар]
20—30-йилларда жадид адабиёти (0)
Site map
So'rovnoma
Сизга кайси булимларимиз ёкади?
Всего ответов: 654
Baham ko'ring
Поделиться социальных сетей
Статистика

Хаммаси булиб сайтда: 5
Мехмонлар: 5
Фойдаланувчилар: 0
Siz haqingizda
Hush Kelibsiz
Mehmon
18.189.189.199
Главная » 2009 » Май » 17 » Хоҳлаган жойда яшаш ва бошпана сўраш ҳаққи.
4:14:17
Хоҳлаган жойда яшаш ва бошпана сўраш ҳаққи.

Хоҳлаган жойда яшаш ва бошпана сўраш ҳаққи.






Одам боласининг ўзи хоҳламаган жойда мажбуран яшаш у учун иқобдир. Хоҳлаган жойида яшаш эса ҳар бир одамнинг инсоний ҳаққидир. Биров кўрсатиб, белгилаб берган жойида яшаш махсус изнсиз бошқа томонга кета олмаслик эса, қамоқ ёки сургун бўлиши мумкин, холос. Баъзи бир тузумлар ва давлатлар ўз фуқароларини айни ўшандоқ яшашга мажбур этадилар. Ўз юртида бир жойдан иккинчи жойга, ҳатто иш сафари билан бир неча кунга борса ҳам, махсус идоралардан рухсат олиш, уларнинг рўйхатидан ўтишини мажбурий қиладилар.

Албатта, бундай ҳолларда чет элларда сафар қилиш ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Бу ишни, инсон ҳуқуқларини топтаган мустабид тузум ва давлатлар қилиши ҳаммага маълум. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи тузум ва давлатлар эса ўз халқларининг ушбу ҳақларини таъмин қилиш билан бирга, бошқаларни ҳам ўзларидан ўрнак олишга чақирадилар.
Ислом дини эса, бундан ўн беш аср илгари кишиларнинг хоҳлаган жойларида истиқомат қилишлари ва эркин сафар қилишлари ҳаққини таъмин этган. Балки ер юзининг турли жойларига бориб ризқи-рўз талаб қилишга, сафарларида кўрган нарсаларидан ибрат ва ваъз-насийҳат олишга тарғиб қилган.
Аллоҳ таоло «Мулк» сурасида: «У зот сизларга ерни бўйсундириб қўйди. Бас, у (ер)нинг елкаларида юриб, унинг ризқидан енглар», деган. (15 оят)
Ушбу оятдан Аллоҳ таоло ер юзини инсонлар манфаати учун барпо қилганини, инсон инсонга хизмат қиладиган этиб яратганини, инсон эса хоҳлаган жойига бориб, ўша хайротлардан манфаатланиш ҳақига эга эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Аввалги мусулмонлар бу маънони жуда яхши тушунганлар унга оғишмай амал қилганлар. Муфассир уламоларимиз буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Умарнинг, «Мен учун Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилаётиб ўлимдан кейинги энг афзал ўлим ер юзида ризқ талаб қилиб юриб ўлишдир», деган гапларини юқоридани оятнинг изоҳи сифатида келтирадилар.
Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: «Ер юзида юринглар, сўнгра ёлғонга чиқарувчиларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар солинглар», деган. (11 оят)
Бу ер юзининг турли жойларига боришга рухсат даражасидан ўтиб, тарғиб-ташвиқ қилиш даражасидаги гапдир.
Дарҳақиқат, аввалги мусулмонлар сиёсий ёки жуғрофий чегараларни билмаганлар. Хоҳлаган жойларига ва хоҳлаган мақсадларида сафар қилганлар, яшаганлар ёки турли ишлар билан машғул бўлганлар. Дунёдаги энг қадимий, энг гўзал саёҳатнома, сафарнома, халқлар тарихи, юртлар жуғрофиясига тегишли асарлар айнан мусулмон сайёҳлар, олимлар, тарихчи ва жуғрофиячилар томонидан битилгани ҳам фикримизнинг далилидир.

Жони, моли, эътиқоди, оиласи ва ҳақ-ҳуқуқлари хавф-хатар остида қолган ҳар-бир инсон ўзи учун бошпана топиш имконига эга бўлиши керак. Ислом дини ҳар бир зулмга, тазйиққа учраган инсон учун бу ҳақни берган.
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: «Агар мушриклардан бирортаси сендан паноҳ талаб қилса, унга то Аллоҳнинг каломини эшитгунча паноҳ бер. Сўнгра уни омонлик жойига етказ», деган.
Ушбу оятга биноан нафақат аҳли китоблар балки, бутпараст мушрикларга ҳам омонлик, бошпана берилган.
Мусулмонлар бу борада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мўминларнинг қонлари баробардир, уларнинг энг кичиги ўз зиммасига олган аҳд ҳам ҳаммаларига ўтади. Улар ўзларидан бошқаларга қарши бир қўлдирлар»-деган ҳадиси шарифларида ҳам амал қилганлар.
Шунга биноан ким бўлишидан қатъий назар қайси бир мусулмон кимга бошпана ва омонлик аҳди берса, ўша аҳдга вафо қилиш ҳамма мусулмонларга лозим бўлиб қолган. Мазкур аҳд берувчи киши бировнинг қули бўлиши ҳам вазиятни ўзгартирмаган.
Улкан саҳобий ва музаффар фотиҳ Абу Убайда ибн Жарроҳ фатҳ ишлари билан Ироққа борганларида бир юртнинг аҳолиси ўзларига мусулмонлар томонидан омонлик берилганини даъво қилдилар. Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар бир қул киши уларга омонлик аҳдини берган экан.
Шунда у киши халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга «Бир қул Ироқда бир юрт аҳлига омонлик аҳди берган экан», деб мактуб ёзиб нима қилиш кераклигини сўрадилар.
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қисқа ва аниқ жавоб келди. Унда: «Албатта, Аллоҳ аҳдга вафо қилишни улуғлаган. Вафо қилмагунингизча вафодор бўлмассиз»-дейилган эди.
Мусулмонлар ҳалиги қул биродорларининг берган аҳдига амал қилдилар ва мазкур юрт аҳолисининг омонлигини таъминладилар. Ўша қул мусулмон ҳоким ҳам эмасди, бировга омонлик аҳди бериш иши топширилган шахс ҳам эмасди, фақат оддий мусулмон эди.
Ҳозиргача гапираётган гапларимиз бошпанага ва омонликка муҳтож бўлган, Исломга тобеъ бўлмаган, бошқа диндаги кишиларга таъллуқлидир.
Агар мусулмон киши тазйиқ ва зулмга учраб, ҳаёти, саломатлиги, ҳуррияти ва бошқа ҳақ-ҳуқуқлари хавф-хатар остида қолса, тинч-омон жойга кўчиб ўтиш унинг учун лозим бўлиб қолади. Буни Исломда ҳижрат, дейилади. Ўша мазлум мусулмонга ёрдам бериш эса бошқа барча мусулмонлар зиммасига юкланади.
Хавф хатар остида туриб ҳижрат қилмай, фитнага учраган мусулмон гуноҳкор бўлади.
Уларга қиёмат куни таҳдид ила: «Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди, ҳижрат қилсаларингиз бўлмасмиди?!»-дейилади. (Нисо 97)
Ҳар бир мусулмон юрт ва унинг аҳолиси муҳожирларни қулоч очиб кутиб олишлари ва уларга лозим бўлган барча ёрдамларни беришлари керак бўлади.
Аллоҳ таоло муҳожирларга ёрдам берган ансорийларни Қуръони каримнинг «Ҳашр» сурасида қуйидагича мадҳ этган:
«У(муҳожир)лардан аввал бу диёрида жойлашган ва иймонга ихлос қилганлар, ўзларига ҳижрат қилиб келганларни севурлар ва уларга берилган нарсаларга ҳасад туймаслар. Гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ютувчилардир». (9-оят).
Юқорида зикр қилинган маънолар ҳозирги замон инсон ҳуқуқлари ҳужжатларида қуйидагича ифодаланган:
-Ҳар бир киши, бир давлат ҳудудида эркин кўчиб юриш ва яшаш жойини ихтиёр қилиш ҳаққига эга.
-Ҳар бир киши хоҳлаган юртни, жумладан, ўз юртини тарк этиб кетиши ёки қайтиб келиш ҳаққига эга.
-Ҳар бир киши тазйиқдан қочиб бошқа юртларда бошпана топиш ёки бошпана топишга ҳаракат қилиш ҳаққига эга.

 
Manba: info.islom.uz

Категория: Маколалар | Просмотров: 1814 | Добавил: Abdulaziz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа

Кидириш
Quroni Karim
Qurondan 33 duo
Афзал Рафиков
Курон тиловоти

Bulutli sarlavha
Соатимиз
SMS жунатиниг
Forum yangiliklari
  • 100% взлом почтына заказ (33)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • Rasmlar
    Copyright MyCorp © 2024