Инқироз пайтида бирорта исломий банк касод бўлмади
Молиявий
инқироз Исломий банклар учун янги имкониятлар очиб бермоқда, дейилади
Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабининг (LSE) янги докладида.
Бугун чоп этилган тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, исломий
банклар анъанавий молиявий тузилмалардан фарқли равишда молиявий
инқироздан ҳеч қандай талафот кўрмаган бўлиб, бу инвесторларни исломий
банкларга янада кўпроқ жалб қилади.
Дунё миқёсида ҳукуматлар миқёсида ҳам, оддий
фуқаролар ўртасида ҳам исломий банкларга бўлган ишонч тобора ортиб
бормоқда. «Инқироз бошлангандан буён бирорта исломий банк касод бўлмади
ва давлат томонидан ёрдам сўрамади», деб таъкидлайди LSEнинг Кувайт
тараққиёт дастури бўйича докладининг муаллифи профессор Уилсон.
Исломий банклар гўё ҳозирги молиявий инқироздан
тўсиб қўйилгандек, чунки анъанавий тузилмалардан фарқли равишда, улар
банклараро бозордан қарз олмайдилар, аксинча, уларнинг маблағлари ўз
депозитларидан келиб тушади, деб ёзади «IslamNews» ўзининг «AmeInfo»дан
олган маълумотлари асосида.
Шунингдек, улар қарз мажбуриятлари билан таъминланган «ўта заҳарли»
облигацияларни ҳам сақламайдилар, чунки уларда қатъий белгиланган
фоизларга кўра тўловлар амалга ошириладиган қимматбаҳо қоғозларни
сақлаб туриш ман қилинган.
Муқобил воситаларни қидираётган молиячилар исломий
банкларга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқдалар. «Асосий сабаблардан бири
шуки, исломий банкларнинг raison d´être (право на существование - яшаш
ҳуқуқи) – молиявий амалиётлардаги диний таълимотларга асосланган
аҳлоқдир», - дейди лондонлик таҳлилчи. Манба: info.islom.uz
|