Дунёнинг энг яхши меъморлари Макканинг ташқи кўринишини ўзгартиришади
Саудия Арабистонининг қироллик оиласи Маккадаги ал-Харам масжидини ва
унга унга тегишли ҳудудни қайта қуриш ҳамда унга бир вақтда 3 миллион
ҳожилар сиғиши мўлжалланган режани эълон қилди.
Видео лавҳада Маккадаги Ал Харам масжидининг қайта
қуриш лойиҳаси тасвирланган. Лавҳада икки қаватли алоҳида бўлимларга
бўлинган намозхона болахона айвони тарзида кўриниб туради. Танловда 13
та меъморлар лойиҳалари билан кўриб чиқилди, уларнинг ичида машҳур
меъморлардан Заха Хадид, Норман Фостер, Фабер Маунселлар бор.
Аввалроқ умум аҳборот воситалари Ал Харам масжидини қайта қурилишини
эълон қилиб, унинг шартлари вақтинча махфий сақланаётганини айтган
эдилар. Бундай лойиҳа, албатта, энг йирик дунё лойиҳаларидандир. Шунга
ўхшаш лойиҳани танловнинг ғолиби Foster&Partners фирмаси Макка ва
Мадина шаҳарларини боғловчи янги темир йул бекатларининг кўринишларини
ишлаб чиқиш билан давом эттирмоқда.
Фабер Маунселл эса ҳозирги кунда ўзининг лойиҳа видео тақдимини
ниҳояламоқда. Ва шу ойнинг охирида унинг тақдимотини ўтказиш арафасида.
Ал Харам масжидининг қайта қурилиши Қўҳна Макка шаҳрининг қайта қуриш
лойиҳасининг бир қисми бўлиб, унинг қиймати 12 млрд. доллар деб
баҳоланмоқда. Яна шу худудда 5 та бошқа Иншоотлар ҳам қурилади.
Айни пайтда шаҳарда бир қанча осмонўпар бинолар қурилиши кетмоқда.
Дунёдаги бинолар ичида ўзининг баландлиги бўйича иккинчи ўринда
турадиган "Абрадж ал-Байт" мажмуасининг қурилиши Мисрнинг Dar
Al-Handasan компанияси томонидан олиб бориляпти. Ва бир вақтнинг ўзида
шу компания ҳам ўзининг Ал-Харам масжидини қайта қуриш лойиҳаси устида
иш олиб бормоқда.
|