Қалб хотиржамлигининг сири
Америка
Соғлиқ тадқиқотлари миллий марказида Давид Ларсон ва унинг гуруҳи
томонидан қилинган тадқиқотлар натижасига кўра, америкаликлар орасида
диндор ва эътиқодсиз кишилар ўртасида қилинган қиёсламалар натижасида
жуда ҳайратлантирувчи маълумотлар юзага чиққан.
Масалан, диндорлар умуман эътиқодсиз кишиларга
қараганда юрак касаллигига 60 фоиз кам учрар экан. Ўз жонига қасд қилиш
ҳодисалари диндорлар орасида умуман йўқ. Қон босимининг жиддий ва
хавфли кўринишлари ҳам кўп эмас; сигарет чекадиганлар ўртасида бу
даража 7 га 1 нисбатга тенг келади. Психологлар бунга ўхшаган
натижаларни "психологик таъсир" деб атайдилар. Эътиқодли кишининг
кайфияти кўтарилиб, бу ҳол соғлиққа фойда берар экан. Бу шарҳларнинг
ҳақли томони бўлиши мумкин, фақат мавзу янада чуқурроқ ўрганилганда
эътиборга молик яна бошка хусусиятлап юзага чиқмоқда. Аллоҳга бўлган
эътиқод бошқа қандайдир кайфият кўтарувчи хусусиятлардан таъсири анча
кучли, албатта. Харвард Медицина факултетидан Доктор Херберт Бенсоннинг
диний эътиқод ва вужуднинг соғлиғи ўртасидаги бошқа тадқиқотларида ҳам
диққатга сазовор натижалар юзага чиққан. Бенсон эътиқодсиз киши
бўлишига қарамасдан Аллоҳга бўлган эътиқод ва ибодатлар инсон соғлиғи
учун бетакрор даражада ижобий таъсир кўрсатади, деган фикрга келган.
Бенсон "бошқа ҳеч қандай эътиқод Аллоҳга бўлган эътиқод каби зеҳнга
ҳузур бермаган» деган натижага эришганини айтмоқда.
Яхши, нима учун имон ила инсон руҳи ва вужуди орасида бундай алоқа
мавжуд?... Тадқиқотчи Бенсон берган натижа ўз таъбири билан айтганда,
инсон вужуди ва зеҳнининг "Аллоҳга имон келтиришга мосланган"
эканлигидир...
Медицина дунёси аста-секин сеза бошлаган бу ҳақиқат Қуръонда "Хабарингиз бўлсин; қалблар фақатгина Аллоҳнинг зикри билан мутмаин бўлади
(ором олади)" (Раъд сураси, 28) ояти билан билдирилган сирдир. Аллоҳга
ишонган, Унга дуо қилган, Унга эътиқод қилган инсонларнинг бошқалардан
ҳам руҳий, ҳам жисмоний нуқтаи назардан яна ҳам соғлом эканликларининг
сабаби яратилишларига мос ҳаракат қилишларидадир. Инсоннинг яратилишига
тескари бўлган фалсафа ва тузумлар инсонларга доимо алам, ҳузун, дард
ва руҳий тушкунлик олиб келмоқда. Юқорида қисқача таъкидлаб
ўтганимиздек, замонавий тиб илми кашфиётлар соясида бу ҳақиқатни тан
олиш йўлидадир. Патрик Глйннинг ифодаси билан айтсак, "замонавий тиб
даволашнинг моддий йўлларидан ташқари бошқа йўллари ҳам мавжуд
эканлигини қабул қилишга қараб олга интилмоқда". Манба: www.Info.islom.uz
|