Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шарофиддин ибн
Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий аш-Шофеъий Ислом
оламининг мўътабар олимларидан саналади.
Кунялари - Абу Закариё, лақаблари Муҳиддин. Аммо
Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки
дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож
эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» - динни тирилтирувчи деган маънони
англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст
тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.
Имом Нававий ҳижратнинг 631
йили муҳаррам ойида Дамашқдаги Наво шаҳрида дунёга келдилар.
Ёшликларидаёқ Қуръонни ёд ол
...
Давомини укинг »