1956 йилда шахсга сиғиниш фош қилингач, қатағон қилинган кўпгина одамлар оқланди. Улар қаторида атоқли адиб Абдулла Қодирий ҳам бор эди. Орадан кўп ўтмай, унинг "Ўткан кунлар" ва "Меҳробдан чаён" романлари қайта нашр қилинди. Кейин одатдагидек романларга тақризлар битилди, адиб тўғрисида мақолалар эълон қилинди, китоблар ёзилди, диссертациялар ҳимоя қилинди. Ишлар бир маромда кетаётганида бир масала кўндаланг бўлди-ю, унинг атрофида қиз-ғин баҳс қўзғолди — Абдулла Қодирий романлари қайси ижодий метод асосида ёзилган? Уларни социалистик реализм методига мансуб деб бўладими? Саво
... Давомини укинг »