Жума, 19.04.2024, 6:12:17

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Мақолалар | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
Сайт менюси
Бўлимлар
Сахобалар (РА) [2]
Янгиликлар [20]
Маколалар [19]
Ислом [10]
Yusuf (A.S)
Онлайн таржимон
Im Translator, Online translator, spell checker, virtual keyboard, cyrillic decoder
Tavsiya qiling
Oy to'lishi
CURRENT MOON
Bog'lanishlar
Поделиться социальных сетей
Mitti chat
SMS jo'nating
Yangilik va makola
[26.07.2012][Ислом]
Каъба ернинг маркази (0)
[01.06.2012][Ислом]
Фатх сураси (The Victory) - سورة الفتح (0)
[04.03.2012][Маколалар]
Такими будут наши халифы: Умар ибн Абдуль Азиз (0)
[02.01.2012][Маколалар]
Узбекистан: практический обзор и фотографии (0)
[06.10.2011][Маколалар]
20—30-йилларда жадид адабиёти (0)
Site map
So'rovnoma
Сиз хозир кайси давлатдасиз?
Всего ответов: 2142
Baham ko'ring
Поделиться социальных сетей
Статистика

Хаммаси булиб сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0
Siz haqingizda
Hush Kelibsiz
Mehmon
3.139.86.56
Главная » 2011 » Июль » 10 » Араб бахори ёки диктаторларнинг кулаши.
11:00:59
Араб бахори ёки диктаторларнинг кулаши.
Араб бахори ёки диктаторларнинг кулаши.

Барча одамлар эркин, қадрқиммат ва ҳуқуқларда тенг бўлиб туғиладилар. Улар ақл ва виждон соҳибидирлар ва бирбирларига биродарларча муомала қилишлари зарур.( Инсон хукуклари Умумжахон деклорациясидан.)

  Араб давлатларидаги вокеалар бутун дунёни ларзага келтирди.

Каттият. Ишонч. Бирдамлик. Ушбу факторлар кузғaлган халкларни бошкарди ва рухлантирди. Араб дунёси камбагалликка , диктатурага, коррупцияга ва адолатсизликка карши оёкка турди.

  Инкилобнинг бошланишига Тунисдаги тулкин сабаб булди, бунинг натижасида президент Зин эль-Абидин Бен Али (1987 йилдан бери бошкарувда булган) агдарилди.

Кузгалоннинг биринчи акциялари Тунисда 24 декабр 2010 йилда , бир одам омма олдида узини узи ёкиб юборганлиги билан бошланди. Шундан сунг ишсизлик ва коррупцияга карши оммавий митинг булиб утди. 3 кундан сунг профсоюзлар бу митинга кушилишди, манифестчиларга карши полиция ишга тушди. 13 январда тартибсизликлар хар жойда бошланди, полиция митингчиларга карши   ук узди. 14 январ куни Президент Зин эль-Абидин Бен Али давлатни тарк этди, хукумат харбийлар кулига утди. Конституцияга мувофик вактинчалик президент булиб Тунис Парламенти раиси булди. Бундан сунг норозилик акцияси давом этди, мухолифат бошкарувдаги хукуматни тамоман кетишини талаб килди. 27 январ куни мухолифат талаби кондирилди.  Инкилоб дунё  хамжамиятда кенг резонанс олди, узининг акс садосини берди. Бир катор араб давлатларида реформаларни талаб килган шунга ухшаш норозиликлар  бошланди.

   Миср.  Тунисдаги сингари инкилоб тулкини студентнинг узини узи ёкиб юбориши билан бошланди. Бу 17-январ куни Кохирада булди. Шу вокеадан сунг шахар буйлаб тартибсизликлар бошланди. 25 январ куни Суэце шахрида Нафрат куни деб номланган акция эълон килинди. Одамлар турмуш даражани, маошни, ижтимоий химояни усишини талаб килишди. 27 январь куни тартибсизликлар бошка катта шахарларга хам таркалди. Хукумат намойишчиларга карши полицияни ташлайди, шунингдек интернетни ва бир канча вактга мобиль алокаларни учириб куяди. 29 январь  Х. Муборак (1981 йилдан бери бошкарувда булган  ) хукуматни таркатиб юборишга мажбур булади ва  узининг 30 йил бошкаруви давомида биринчи бор вице–президентни тайинлайди, бирок тартибсизликлар факат авж олиб борарди.  Одамлар Муборакни зудлик билан истефога чикишини талаб килишар эди. 30 январь куни сайехларни оммавий эвакуация килиш бошланди, мухолифат турмани штурм билан олади, махбуслар озод килинади. Норозиликлар тинмайди, Муборак тарафдорлари, армия ва мухолифат уртасида тукнашувлар бошланади.

  11 феврал, иккинчи оммавий норозилик тулкини ва АКШ ва ЕИ босимидан сунг президент Х.Муборак истефога кетади. Хукумат тез кунда уни янги демократик хукуматга топширишга тайёр булган харбийлар кулига утади.

Яман.  Яман оммавий норозиликлар камровида колган араб дунёсининг учинчи давлати булди. Намойишчилар Яман президенти Али Абдулла Салих (1978 йилдан бери бошкарувда) ни зудлик билан  истеъфосини, реформалар утказишни талаб килди.27 январь куни пойтахт Санеда норозилик кучаяди.

1 феврал куни президент  миллатга чикиш килди, унда 2013 йилдаги кейинги муддатга сайланишдан воз кечишлигини , шунингдек хукуматни углига топширмасликни ишонтирди. Карама каршилик бугунги кунгача давом этмокда.

  Норозилик акциялари бошка давлатларга хам таркади. 1-январ – Алжир.

Одамлар озик овкат нархининг кимматлашишига карши норозилик билдиришди. 22 январ – Иорданияда. 28 январда намойишчилар мамлакатнинг куплаб шахарларида  юриш килдилар. 1 феврал мамлакат кироли Абдулла хукуматни таркатиб юборди ва янгисини тасдиклади.

  14 феврал Бахрайнда тартибсизликлар бошланди.  Одамлар турмуш шароитини яхшилашни, шунингдек хукумат истеъфосини талаб килишди. Намойишчиларга карши армия ишга солинди. АКШнинг босимидан сунг Бахрайн меросхур шахзодаси армияни уртадан олишга рози булди ва мухолифат билан музокаралар олиб боришни бошлаб юборди.

    15 феврал полиция ва Ливия хукумати ракиблари уртасида тукнашувлар бошланди. Намойишчилар Кадаффий ва хукуматнинг истеъфоси талабини олдига сурдилар. 18-19 феврал кунлари армия ва намойишчилар уртасида жанглар бошланиб кетди. Намойишчиларга карши йирик калибрдаги куроллар оркали ут очилди. Мамлакатда интернет учирилди. Полиция мухолифат томонга утди, купгина армия кисмлари Кадаффий буйругига итоат этишдан бош тортди. Экспертлар Кадаффийнинг такдири деярли хал килинди, деб хисоблашди.

      Араб инкилоблари бошка халкларнинг кузгалишларига туртки булиши мумкин. Диккатга сазовор жойи харакатлар интернет оркали бошкарилди. Намойишчилар кураши то галабагача борди – намойишчилар хукуматни ён босишини кабул килмадилар ва уни тула тукис узгаришини талаб килдилар. Яна бир фактор – акциянинг аник лидерлари ва ташкилотчилари йук. Одамлар узлари узларини ташкил килишди.

   Араб улкаларидаги вокеларни шархлашда халк оммасини марказий ролини тан олмасдан туриб уни шархлаш бефойдадир. Бу харакатнинг бошидан охиригача характлантирувчи куч – Халк булди. Давлат аппаратидаги кучли зулм зуравонлик инкилоб булмаслигига кафолат эмас. Диктаторлик ёки тоталитар режими халкка узининг хис туйгуларини сиёсий система доираси оркали ифода этишга имкон бермайди. Шунинг учун хам норозилик чикишлар куккисдан пайдо булиши мумкин.

  Харбий куч эски режимнинг асосий фундаменти хисобланади.  Лекин хар кандай армия хам жамиятнинг акси ва у омманинг таъсирига тушади.  Когозда у шавфкатсиз куч.  Бирок армия хам одамлардан ташкил топган булиб, хар кандай ижтимоий катлам ва институтлар каби у хам босим таъсирига тушади. Качонки хакикат пайти келганда  (юзага чикканда), Муборак хам, Бин Али хам  халкка карши армияни ишлата олмадилар.

    Араб улкаларидаги инкилоблар жахон хамжамияти олкишига сазовор булди.  Йирик ривожланган давлатлар АКШ, Европа Иттифоки давлатлари ва бутун халкаро хамжамият бу кутилмаган инкилобларга ижобий бахо бермокда. Нихоят узок йиллар давом этиб келган диктаторлик режимлари кулашни бошлади. Халк бу каби режимларга узининг токатсиз эканлигини намоён кила бошлади.  Хозирги илм фан, техника ва коммуникация ривожлангарн бир даврда давлатлардаги хар бир узгаришлар четда колиб кетмайди.  Давлатлардаги диктаторларнинг олиб бораётган сиёсати ва хар кандай кирдикорлари дунё хамжамияти олдида намоён булиб бормокда.   Шунинг учун йирик ривожланган давлатлар, халкаро ташкилотлар  баъзи далатларни  качонки халк узининг хис туйгу ва хохиш иродасини намойиш килиб чикканда унга карши куч ишлатмасликни талаб килмокда. Зеро хар бир инсон кайси давлат фукароси булмасин, ирки, миллати, дини ва сиёсий дунёкарашидан катъий назар Инсон Хукуклари Умумжахон Деклорациясида белгиланган хукук ва эркинликларга эгадир. Унга берилган бу хукук ва эркинликлардан  хеч ким тусишга хакли эмасдир.

 

А.Ё.

>
Категория: Маколалар | Просмотров: 3591 | Добавил: ozod | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа

Кидириш
Quroni Karim
Qurondan 33 duo
Афзал Рафиков
Курон тиловоти

Bulutli sarlavha
Соатимиз
SMS жунатиниг
Forum yangiliklari
  • 100% взлом почтына заказ (33)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • Rasmlar
    Copyright MyCorp © 2024