Чоршанба, 18.12.2024, 9:03:15

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Мақолалар | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
Сайт менюси
Бўлимлар
Сахобалар (РА) [2]
Янгиликлар [20]
Маколалар [19]
Ислом [10]
Yusuf (A.S)
Онлайн таржимон
Im Translator, Online translator, spell checker, virtual keyboard, cyrillic decoder
Tavsiya qiling
Oy to'lishi
CURRENT MOON
Bog'lanishlar
Поделиться социальных сетей
Mitti chat
SMS jo'nating
Yangilik va makola
[26.07.2012][Ислом]
Каъба ернинг маркази (0)
[01.06.2012][Ислом]
Фатх сураси (The Victory) - سورة الفتح (0)
[04.03.2012][Маколалар]
Такими будут наши халифы: Умар ибн Абдуль Азиз (0)
[02.01.2012][Маколалар]
Узбекистан: практический обзор и фотографии (0)
[06.10.2011][Маколалар]
20—30-йилларда жадид адабиёти (0)
Site map
So'rovnoma
Сизга кайси булимларимиз ёкади?
Всего ответов: 654
Baham ko'ring
Поделиться социальных сетей
Статистика

Хаммаси булиб сайтда: 18
Мехмонлар: 18
Фойдаланувчилар: 0
Siz haqingizda
Hush Kelibsiz
Mehmon
3.149.246.62
Главная » 2011 » Июль » 10 » Дукчи Эшон қўзғолони
7:55:39
Дукчи Эшон қўзғолони
1898 йил: Дукчи Эшон қўзғолони

Share |

     Пахтачиликнинг ривожланиши, ўлканинг Россиянинг хомашё манбаи ва тайёр маҳсулотлар бозорига айланиши айниқса Фарғона вилоятида халқни ҳар жиҳатдан оғир аҳволга солиб қўйди. Булар ҳақида аввалги саҳифаларда келтирилган маълумотлар ҳам далолат бериб турибди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, қўзғолонларда руҳоний ва бошқа юқори табақалар вакиллари қатнашдилар ва хайрихоҳлик билдирдилар. Бу табиий ҳол эди, албатта. Чунки ўлкада миллий давлатнинг тугатилиши, бойликларнинг бегоналар қўлига ўтиши ҳамда ғайридинларнинг зўравонлиги маҳаллий табақа доиралари норозилигини уйғотмасдан қуймасди.

Бундан чор ҳукуматига зур бериб хизмат қилаётган бир гуруҳ кимсапар мустаснодир. Рус ҳукумати даврида олий ва урта ҳокимият лавозимларидан, бойликлардан маҳрум этилган ҳамда ўз ватанига содиқ кишилар чет эл ҳукмронлигига қарши курашнинг тарафдорлари сифатида маидонга чиқдилар. Фарғона вилоятининг ҳарбий губернатори Чайковский водийдаги вазиятни шундай таърифлаган: «Буйсундирилганига қадар Фарғона мус-тақил давлат ҳисобланиб, ўзининг тарихи, ҳукмрон синфи ва бошқарув тузумига эга эди. Уларнинг йўқолганига ҳали чорак аср, янги шароитга мослашиш учун эса бир кшиининг умри ўтгани йўқ. Илгари ҳукмронлик қилган нуфузли табақаларнинг оддий кишиларга айланиш жараени жуда қийин ва аламли кечмоқца. Шунинг учун тасодифий ҳодисаларнинг юзага келишини назарда тутган ҳолда, туб аҳолини қаттиқ назорат остида тутиб туриш ҳали узоқ давом этади. Айниқса, мусулмон руҳонийларини ва мусулмон ўқув юртларининг вакилларини алоҳида назорат остида сақлаб туриш зарур. Чунки улар қонуний ташкилотлардан четда ўз ҳолига ташлаб қуйилганлиги учун доимий назорат қилиш имкони йўқ. Янги тартиб-қонунлар орқасида уларнинг фақат жамиятдаги мавқеига эмас, балки вақф ерларидан олинадиган даромадларининг қисқартирили-ши туфайли иқтисодий манфаатларига ҳам путур етказилди».

Рус ҳукумати, биринчи навбатда, дин пешволарини энг хавфли душман ҳисоблаб, уларни имкони борича «бурчакка қисиб» қуйишга ҳаракат қилди. Руслар қозилик ва оқсоқоллик мансабидаги кишиларни ҳам «гаҳ деса қўлга қўнадиган» тарзда ушлаш учун арзимаган баҳоналар билан жазолаб турди. Масалан, вабо касали муносабати билан 25 қози ва муфти эски қабристонларни бузмасликни сўраб ариза ёзганларида, улардан бир нечаси лавозимларидан четлатилди. Шундан кейин бир гуруҳ нуфузли кишилар норозилик хати ёздилар. «Хонлар вақтида, — дейилган унда, — қозилар шариат қонунларини билганликлари учун мукофотланганлар. Аммо халойиқ қозиларнинг бекордан бекорга лавозим-ларидан бушатилганлигини билмайди. Чунки улар ҳеч қачон шариатга зид ишларни қилмаганлар».
Ҳарбий губернатор А.А. Абрамов қўзғолон кўтарилишидан қўрқиб, агар тартибсизликлар рўй берса, у вақтда қозилар Сибирга сургун этилажагини очиқдан-очиқ маълум қилади. Айни бир пайтда Қўқон уёздининг бошлиғи, агар дин пешволари тартибсизликларда қатнашсалар, мадрасаларнинг ёпилишини ва вақф ер-лари тамоман давлат ихтиерига ўтказилишини билдирди.

Қозиларнинг шикояти бўйича имзо чекканлардан 10 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Шу биргина шикоятга қарши кўрилган чора Қўқон халқининг норозилигини уйғотиб, оломон тўплана бошлади. Натижада хавфли вазият юзага келиб, қўзғолон чиқиши аен бўлиб қолди. Бундан чўчиб кетган губернатор қозиларни ва 8 нафар элликбошини қамоқдан озод этишга мажбур бўлди. Қози мулла Ашурни шикоятнинг ташаббусчиси сифатида Сибирга сургунга жўнатмоқчи эди, аммо вазиятнинг кескинлашиши оқибатида бекор қилинди.
Рус маъмуриятининг маҳаллий амалдорларга нисбатан зўравонлиги туфайли уларнинг орасидан халқ ғалаёнларига хайрихоҳлар чиққан эди. Чунончи, уларнинг айрим вакиллари 80-йиллари мустақилликни тиклаш учун курашаётган гуруҳларнинг қатнашчиларига меҳрибонлик курсатганлар. Масалан, 1885 йили Навқат бўлисининг бошлиғи Содиқ Қулматов ва Бозорқурғон бўлисининг катта оқсоқоли Мулла Калон Отанаев «қўзғолон қатнашчиларини беркитганлари» учун ўз вазифаларидан олинган. Маҳаллий маъмурият вакилларининг қўзғолончиларга хайрихоҳлигини вилоят ҳарбий губернатори ҳам таъкидлаган: «(Қўзғолон бошлиғи Дарвишхонни) қўлга тушира олмаганлигимизнинг сабаби аҳолининг ва маҳаллий маъмурият вакилларининг ёрдам қилмаётганликларидандир. Маҳаллий амалдорлар ўзларининг ҳаракатсизликларини ниқоблаш учун турли асоссиз баҳоналарни тарқатиш билан шуғулланмоқдалар».
Айниқса, хонлик вақтида мансаб ва имтиёзларга эга бўлган, лекин «руслар келганидан кейин улардан маҳрум этилган» кишилар чор ҳукуматига қарши турганлар.
Ўлка генерал-губернатори А.Вревскийнинг сўзига қараганда, улар осойишталик кунлари жим юрганлар, лекин янги солиқлар солинганда ёки ҳукумат қандайдир чораларни кўрмоқчи бўлган кёзларда аҳолини қўзғолон кўтаришга даъват этганлар.
Шундай қилиб, мустамлакачилик сиёсати бир томондан халқ ҳаетининг оғирлашишига, иккинчидан, маҳаллий юқори табақа вакилларининг манфаатларига зарба беришга олиб келган. Бу ҳол халққа ҳам, юқори табақа вакилларининг илғор қисмига ҳам умумий душ-ман — чоризмга қарши бирлашишга замин ҳозирлади. Бу ерда мустақиллик ва озодлик учун кураш туйғулари муҳим ўрин тутди, халқнинг барча тоифаларининг бир еқадан бош чиқаришига олиб келди.

Жамият маънавий ҳаётининг асосий йўналтирувчи кучи бўлмиш ислом динининг камситилиши ва унинг моддий асосларининг чеклаб қўйилиши дин пешволарининг ҳам бош кўтаришига олиб келди. Асрлар мо-байнида ҳукм суриб келган ислом динининг «ғайридин» асирига айланиб қолиши қўзғолоннинг энт муҳим омилларидан бири бўлди. Айниқса, намоз вақгида рус императори номига мажбурий суратда хутба ўқитилиши ачинарли ҳол эди. Бинобарин, «ғазот» шиорининг юзага келиши табиий ҳолдир. Шу равишда ватан ва дин озодлиги учун кураш бир-бири билан узвий боғланиб, умуммиллат ҳаракати сифатида гавдаланади.
1898 йил қўзғолони Андижон уёздига қарашли Мингтепа, Тожик, Қашқар сингари қишлоқлардан бошланди. Бу жойларда Муҳаммадали Халфа Собир ўғли (1856—1898) энг обрўли дин пешвоси ҳисобланган. Ўнинг отаси пахтани чигитдан ажратадиган халажи ва йиг, яъни дуг, бешик ясайдиган ҳунар эгаси эди. Демак, Муҳаммадали ҳунарманд оиласида дунега келиб, вояга етган. У Дукчи Эшон деб аталган. Эшон деб номланишига шу сабаб бўлганки, у ўзининг истеъдоди ва серғайратлиги туфайли қишлоғидаги Султонхонтўра Эшонга шогирд тушиб, юксак диний унвонга сазовор бўлган. Дукчи Эшон мол-мулк тўгглашга берилмай, назр ва совғага келтирилган барча бойликларни қашшоқларга сарфлади. Чунончи, ҳар куни белгилаб қўйилган жойда юзлаб кишиларга тёкин овқат тайёрланган.
Дукчи Эшон рус ҳукумати томонидан олиб борилаётган мустамлакачилик сибсатини, миллий зулм ва диннинг сиқиб қўйилганлигининг жонли гувоҳи бўлди. У халқ дардини ва норозилигини яхши англаган ўз Ватанига содиқ киши эди. Умуман айтганда, Дукчи Эшон оғир сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий шароит орқасида бир парча еридан ҳам маҳрум этилган деҳқонлар, шаҳар камбағаллари учун умид ва ишонч рамзига айланган. Буни яхши англаган Дукчи Эшон халқнинг озодлик курашига бош-қош бўлишни ўз зиммасига олди. У она юртнинг мустақиллиги ва озодлигини тиклашни муқаддас бурч деб билди. У қўзғолон кўтариш учун айрим тайёргарлик ишларини амалга ошириб борди. Биринчи навбатда, «чақириқ қоғозлари» битилиб, ишончли жамоаларга тарқатилди. Бунда Фарғона вилоятида истиқомат қилаётган барча туб аҳоли вакиллари, хусусан, ўзбеклар, тожиклар ва қирғизлар Мингтепага таклиф этилди. Бундан ташқари, халққа қарата мурожаатнома қабўл қилиниб, мусулмонларни кофирлардан халос этиш Дукчи Эшон зиммасига тушганлиги билдирилган ва барча мусулмонлар ёрдамга чақирилган. Мурожаатномага қуйидаги нуфузли кишилар имзо чекканлар:

 

1. Мулла Аҳмад нойиб Мулла Мирза ўғли.
2. Ҳайитбой Тўқсабо.
3. Орзиқулбой Понсод.
4. Умарбек додхоҳ.
5. Ботир Мингбоши.
6. Соттибой Мирза.
7. Ботир Мингбоши Нормат ўғли.
8. Муҳаммад Иброҳим Тўқсабо.
9. Мулла Ғойибназар Ортиқ ўғли.
10. Алибек Додхоҳ ва бошқалар.

Улар орасида бир қози ва унинг ердамчиси, икки бўлис бошлиғи, 7 қишлоқ оқсоқоли ва Қулин бўлиси-нинг уч нуфузли кишиси бор эди. Мурожаатномага жами 14 киши имзо чеккан. Чақириқ қоғозларидан ташқари, айрим режалар ҳам тузилган. Чунончи, қўзғолон ғалаба қилган тақдирда Дукчи Эшоннинг 14 ёшли жияни Абдулазиз хонлик тахтига ўтқазилиши лозим эди.
Дукчи Эшон атрофидаги ишончли кишилар Туркиянинг ёрдами ва мавқеидан фойдаланиш ниятида Султон Абдулҳамид II (1876—1909) номига хат юборадилар. Аммо бу хат ўз эгасига бориб етмайди. Дукчи Эшонга турк султонининг қалбаки жавоб хатини ва совғасини тақдим этганлар ва Дукчи Эшонни унинг асллигига ишонтиришган. Амалда Туркия билан алоқа ўрнатилмаган ва бунга имконият ҳам йўқ эди. 1898 йили «Рус инвалиди»нинг ёзишича, Абдулжалилхўжа деган киши Қашқардан келиб, Дукчи Эшонга гўе «турк султони томонидан юборилган хат ва тунни» топширган эмиш, лекин унинг ҳақиқатлиги тасдиқланмаган. Ўша йили 14 июнда Туркистон ҳарбий округининг штаб бошлиғи Н. Белявскийнинг билдиришича, «Турк султонидан ҳеч нарса олинмаган».
Абдужалилхужанинг Қашқарга борганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам тасдиқланмади. 1899 йили Россиянинг Қашқардаги бош консули Н.Петровский гарчанд Абдужалилхужа шахси билан таниш бўлса-да, лекин унинг Қашқарда топилмаганлигини Туркистон генерал-губернаторига билдирган.
Бундан ташқари, унинг Туркистон ҳарбий округи штаби бошлиғига юборган хатида шундай дейилган: «Дукчи Эшонга юборилган хат султон фармони эмас, балки хати иршоддир, яъни сўфийлик таълимоти буйича ўзини қутқаришнинг тўғри йўли кимга мерос бўлиб қолганлиги ҳақидаги гувоҳномадир. Ҳужжат, шубҳасиз, сохта, сабаби — Султон пайғамбар нойиби сифатида суфийликда бўла олмайди. Чунки сўфийлик билан муроса қилинади, лекин тан олинмайди. Султоннинг ҳеч кимдан, ҳеч қандай эшондан (муршиддан) хати иршод олган бўлиши мумкин эмас». Шу равишда хат ва совға Турк султонига тегишли эканлиги исботланмади. Бу масала билан шуғулланган бир муаллиф ҳам «қўзғолонда мусулмон давлатларининг вакилларини қатнашганлиги исботланмади», — деб ёзган.
1898 йили генерал-лейтенант Королков ўзининг ҳисоботида қўзғолоннинг сабабларига тўхтаб, Дукчи Эшоннинг Туркия билан алоқада бўлмаганлигини исботлади. У Туркиянинг ўлкадаги халққа таъсир этувчи кучини қуйидагича тасаввур этган: «Кейинги вақтларда ўлкада бирон мақсад ва ҳужжатга эга бўлмаган Туркия фуқаролари пайдо бўлди. Шунингдек, Туркиядан туркларнинг юнонлар устидан қозонган ғалабасини улуғловчи Константинопол китоблари келтирилмоқда. Ниҳоят, кўриниб турибдики, Дукчи Эшон исени кўтарилишида Константинополнинг таъсири туғридан-тўғри бўлмаган бўлса-да, лекин унга яқин доирада бўлган».
Бинобарин, қўзғолон Туркиянинг бевосита таъсири остида кўтарилганлиги ҳақидаги фикрлар тахминлардан иборат эди, холос. Аслида, олдинги саҳифаларда кўрсатилганидек, қўзғолон оғир шароитнинг маҳсули ҳисобланиши билан бирга, асрлар оша давом этиб келаётган ахлоқ-одобнинг издан чиқиб бориши ҳам сабаб бўлган. Бу хусусда И.И. Королковнинг ҳисоботида келтирилган, Дукчи Эшоннинг терговда айтган сўзлари диққатга сазовордир. «Мадали Эшоннинг ўзининг сўзича, — дейилган ҳисоботда, — уни халқнинг одоб-ахлоқи бузилаётганлиги ҳамиша тинчсизлантириб келган. Гарчи бундай ҳол Қўқон хонлигининг кейинги йилларида бошланган бўлса-да, лекин бунинг учун у худонинг амри билан ҳалокатга учради. Руслар ўлкани урушиб олганидан кейин эса аҳвол янада ёмонлашди. Одоб-ахлоқнинг бузилиши фоҳишалик, ичкиликбозлик, қиморбозлик ва оила заифлашишининг кучайишида ўз аксини топди. Умуман, одамлар орасида шариат талаб-ларига зид ишлар қилиш зўраймоқда. Гарчанд рус маъмурияти халқ билан хушмуомала бўлса-да, лекин закот ва вақф ташкилотларини йўқотди ва Маккага ҳажга боришни тақиқлади. Айни бир пайтда у халқ таълим-тарбиясига эътибор бермади. Эшон бу номаъқулчиликни гўё турк султонига ёзиб, ундан ўртага тушишни ва ҳаётни шариат асосида юргизишни Рус давлатидан сўрашини илтимос этган эмиш. Бу билан Эшон рус давлатини худонинг қаҳр-ғазабидан холи қилмоқчи бўлган эмиш».
Афтидан, терговчи рус маъмурияти вакилларини марказий ҳукумат олдида қўзғолон учун жавобгарликдан қутқазиш ва унинг сиёсий йўналишини бўяш мақсади-да Эшоннинг сўзларига маъмуриятни мақтовчи сўзларни киритган. Буни Эшоннинг рус тилини билмаслиги туфайли қилиш ҳеч гап эмас эди. Тергов ҳужжатларида ҳам Дукчи Эшоннинг «халқ рус ҳукумати томонидан ҳеч қандай сиқувларни кўрмади, норозиликнинг танҳо сабаби вақф ерларининг давлат қўлига ўтишида», деган кўрсатмаси мавжуд. Ваҳоланки, қўзғолончилар Дукчи Эшон бошчилигида кофирлар ҳукмронлигини ағда-ришни англатувчи «ғазот» шиори билан ҳаракат қилган эдилар. Бу ҳақда ҳарбий прокурор Долинскийнинг Дукчи Эшон хусусидаги қораловчи фикри ҳам далолат беради: «Дукчи Эшон улкада рус ҳукмронлигини ағдариш мақсадида қишлоқ ва шаҳар аҳолисини қурол билан бош кўтаришга отлантирди».
А. Эгамназаровнинг Мусо Туркистонийнинг асаридан олган маълумотига кўра, 1898 йил 16 майда кечқурун бир минг киши қатнашувида кенгаш ўтказилиб, Дукчи Эшон халққа қарата мурожаат қилган: «Эй, муҳтарам мусулмонлар! Эй, биродарлар! Ҳаммангизга маълумки, юртимиз мусулмон юрти, эл мусулмон, халқ мусулмон, шариатнинг ҳукми жорий, амри нофиз эди. Ҳукуматни Оллоҳ таоло ўзи биладур, кофирларни мусаллат қилди, юртимизга урус келди. Худоерхон ўрнига Кауфман, Умархон тахтига Черняев утирди. Фарғона хонлиги ерида Масков хонлиги — оқ подшо ҳукмрон бўлди. Урус Ватанимизни истило этди, сўнгра тилимизга истило қилди. Аста-секин динимизга истило қилмоққа бошлади. Биласизларки, мусулмонларнинг ахлоқи бузилди. Уруснинг келганига 30 йил тўлмай, мусулмонлар рибога айланди, ҳалол-ҳаромни фарқ қилмас бўлди. Қози-ларимиз бўйнига бут тақадиган бўлди. Хулоса (шулки), шариатимиз хор, мусулмончилик ғариб бўлди. Ҳуррия-тимиз ғойиб будди, истиқлолимиз маҳв бўлди, ўзимиз ўтмас, сўзимиз кесмас бўлдик.
Эй воҳ...
Оқ подшонинг номидан янги фармон келди, Николайни, яъни бир ўруснинг номини жума намоз хутбасида хутбага қушиб ўқилсин, деб, ва яна кўчирма сиёсати ила Ватанимизга мужикларни ерлаштирди, ҳар тарафни тўнғиззор қилди. Қубони Федченко, Марғилонни Горчаков, Симни Искобилиф, Бағдодни Серова, Конибодомни Милников деб, ҳамма шаҳарлари-мизга бирор ўрус генералининг исмини тақди. Ҳар шаҳарда, ҳар қишлоқца бутхоналарнинг қўнғироғининг жаранг-журунг овози кўпайди. Банка деган бир рибохона қурилди, динимизда йўқ судхўрлик, ҳаромлик ривож топди. Ҳамманинг ҳапқуми бўлғонди, ҳар шаҳарда янги шаҳар деган фисқхона қилди, фисқнинг ҳамма нави ҳозирланди. Мусулмонларни йўлдан оздирди. Ак-сар мусулмонлар янги шаҳардаги ичкилик дўконлари-га, ошхоналарга, қиморхоналарга муштарий бўлди, фоҳишахоналарга ўрганди, мусулмонларнинг ахлоқи бузилди».
Мазкур Ватанга содиқлик туйғулари билан суғорилган сатрлар шу даражада асосли ва ерқин равишда ифода этилганки, изоҳлашга ҳожат йўқ. Улар қўзғолондан асосий мақсад Ватан ва дин озодлитини таъминлашдан иборат бўлганлигини яққол кўрсатиб турибди. Уларда барчага тушунарли оддий сўзлар билан Туркистон ўлкасининг бошига тушган миллий зулм ва, умуман, мисли кўрилмаган фожеалар ўз ифодасини топган. Улкада руслаштириш сиёсатига қарши норозилик билдирилган.
«Эй, мусулмонлар!» — деб сўзида давом этган Дукчи Эшон, — бўларга ўзимиз сабаб бўлдик. Бу ҳолимизга Оллоҳ таоло ҳам рози эмас, Расул ҳам рози эмас. Бу асорат ва маҳкумиятга ҳеч ким рози эмас, инс ҳам, жинс ҳам рози эмас. Эй, биродарлар, тек тураверсак, бу кофир яна баттар қилур! Вой, бизнинг ҳолимизга!
Тариҳда ўттан муаззам бир салтанат қурғон қаҳрамон паҳлавонлар авлодимиз — бу зиллатга ҳеч қандай зируҳ чидамас. Қани, биздаги шижоат, қани, аждодда-римиздаги басолат, сизларга нима бўлди? Муҳаммад динида 400 олимимиз бордир, ҳаммаси мусулмон, ҳаммаси турк, ҳаммасининг исми Муҳаммад. Ҳаммаси ҳанафий мазҳабдур. Бир исмда, бир мазҳабда, бир қаб-ристонда бу қадар олимлари Туркистонни дини тақдимда, дин одамларини етиштиришда на даражада хизматлари сабқат этганлиги ўқувчилар диққатига арз ўландур. Жаҳон тарихида, ер юзида, кўк юзида бу мисли кўрилмагондур. Туркистонликлар ҳар қанча ифтихор этса арзийдур, баҳодур, эй, биродарлар, бизлар шундоқ аждоднинг набираларимиз».
Дукчи Эшон ўзбеклар жаҳон тараққиетига улкан ҳисса қўшган буюк Туркистоннинг фарзандлари эканликларини эслатиб ўтиш билан бирга, уларни чор ҳукуматининг ҳукмронлиги ўрнатилганидан сўнг ҳар жи-ҳатдан орқага кетганликларини ва жамиятда бузилиш содир бўлаёттанини уқтириб ўтган. Дукчи Эшон уз нут-қини давом эттириб, яна дейдики: «Эй, мусулмонлар, эй, худонинг бандалари, эй, пайғамбар уммати! Чин мўмин бўлсангизлар, сизларга жиҳод лозимдур, жиҳод эътиқод, Оллоҳ йўлида жиҳод қиламиз, ўлсак шаҳид, ўлдирсак ғозий бўламиз, жиҳод қилмагунча елкамизга минган бу рўдапо ўрусдан қутулиш йўқ.
Эй мўминлар, кўзингизни очинг! Ғафлатдан бедор бўлинг! Кофирлардан ҳуқуқимизни олайлик! Эй биродарлар, ҳурриятимизни олайлик, ўз Ватанимиз, ўз юртимизда ўзимиз ҳукумат қурайлик. Бунинг учун биздан ғайрат истайдур, ҳиммат истайдур, жиҳод истайдур, фийсабиллоҳ, жиҳод вақти келди». Демак, Дукчи Эшон халқ ҳуқуқларини, ҳурриятни, яъни озодлик ва мустақилликни тиклаб, миллий давлат қуриш учун курашга даъват этди. Мазкур сўзлар ҳазрати Дукчи Эшон оғзидан жаранглаганда кенгашдаги халойиқ Ватан ва дин учун жонларини ҳам, молларини ҳам фидо этажакларини бир оғиздан изҳор этдилар.

Дукчи Эшоннинг киши қалбини тўлқинлантириб, она-юрт озодлиги учун курашга отлантирувчи жушқин ва жанговар сўзлари жамоа аҳлини оёққа тургизди. Чунки унинг сўзлари эзилиб ва хўрланиб етган халқининг юрагидаги дардини ва фикрларини тўла ифода этарди.
Дукчи Эшон ва унинг сафдошлари амалга ошириладиган ҳаракатлар хусусида айрим режаларни белгилаган эдилар. Бунга кўра, бир вақтда Марғилонда Иноятхон Тўра ва Ўшда Умарбек Додхоҳ бошчилигида қўзғолон кўтарилиб, ҳарбий қисмларга ҳужум қилиниши лозим эди. Дукчи Эшоннинг ўзи эса, Андижон шаҳридаги жангга бошчилик этадиган бўлди. Ниҳоят, 1898 йил 17 майда кеч соат 8 да Мингтепада Дукчи Эшон раҳбарлигида қўзғолон кутарилиб, оломон Андижон шаҳри томон йўл олди. У оқ от минган ҳолда Қутчи, Барғон, Қорақўрғон, Оқчи, Кулла, Чиғовул, Хаканд, Работ, Дархон, Сарикўй, Кўкча сингари қишлоқларни босиб ўтди. Бу ерларда одамлар қўғолончиларга қўшилди. Улар орасида Сусамир ва Норин бўлисларидан келган қирғизлар ҳам бор эди. Улар Андижон шаҳрига яқинлашганларида Марғилондан Иноятхон Тура бошчилигидаги бир гуруҳ кишилар келиб қўшилдилар. Чунки етарли даражада куч тўпланмаслиги орқасида Иноятхон Тўра Марғилонда қўзғолон кўтаришга эришолмади.
Қўзғолончилар йўлда айрим золим маҳаллий амалдорларни жазолашга ҳаракат қилдилар. Фарғона вилояти ҳарбий прокурорининг кўрсатишича, қўзғолончилар Кулла бўлисининг қозиси Мулла Йулдошни ўлдириш учун уйига бостириб кирганлар, лекин у қочишга улгурган эди. Шундан кейин оломон қозининг уйини талон-тарож қилади.
Дукчи Эшон минг пиёда ва минг отлиқ оломон билан шаҳар ҳарбий гарнизонига ҳужум қилди. Бу ердаги жангни Андижон ҳарбий гарнизонининг бошлиғи Михайлов қуйидаги тарзда таърифлайди: «Дўнг қишлоғи томонидан маҳаллий аҳолининг 1,5-2 мингга яқин оломони тўла сокинлик вазиятида лагерга кириб келди. Олдинда отлиқлар, улар олдидан пиёдалар ҳаракат қилди. Улар 20-Туркистон асосий мунтазам батальони 4-ротасининг 42-взводи жангчилари эгаллаган барак ёнига келиб, дарҳол қамал қилишди. Ичкарига ҳар томондан бостириб кириб, ухлаб етган ҳарбийларни «Ур, ур», деб калтаклаб, сўя бошладилар. Маҳаллий кишиларни биринчи бўлиб баракнинг ўнг қанотида турган дневалний, ротанинг оддий аскари Тютин кўрди. У бениҳоя қаттиқ овоз билан бақирди ва ўша заҳоти ўлдирилди. Нариги қанотдаги дневалний, оддий аскар Масленников, шунингдек, 4-рота навбатчиси Жернов ва 2-рота бўйича навбатчи бу ваҳима содир бўлишидан олдин 3-взводда лампа ёруғида китоб ўқиб ўтирган унтер-офицер Степанов бақириғини эшитгач, бор овозлари билан: «Туринглар! Қуролланинглар!» дейишди. Маҳаллий кишилар эса ҳар томондан сакраб тушиб, бир зумда бутун баракни эгаллашди. 4-рота бўйича навбатчи ва дневалний ўша заҳоти ўлдирилди, икки рота бўйича навбатчи миясидан ва елкасидан бир неча калтак еб, орқага, 5-ротага қочди. Ўрнидан туриб қўлига қурол олишга улгурган оддий аскарлар ҳам 5-рота томонга ўтишга ҳаракат қилишди. Милтиқ найзаси ва қўндоғи билан ўзига йўл очган унтер-офицер Степанов 5-рота биносига кириб бақирди: «Петка, одамларни уйғот, бизникиларни сўйишяпти». Шундан кейин бирин-кетин уйғонган солдатлар қуролланиб, қўзғолончиларга қарши жанг қилдилар. Қилич, ханжар, сўйил, болта билан қуролланган қўзғолончилар ҳимояга ўта бошладилар. Уларнинг қўлида ўлжага олинган тўппонча ва милтиқ билан қуролланган кишилар бўлиб, душманга қарши ўқ узиб турдилар. «Барак олдидаги майдон очилганда,— дейди Михайлов,— ҳарбийлар баракдан 15 қадам нарида турган муллани кўришди. У қулида Қуръон ушлаб, шам ёруғида кўзини кўкка тикканича нималарнидир ўқирди. Унинг ёнида қизил ва оқ рангдаги нишон ушлаган ўнга яқин кишилар турарди. Уларнинг ҳаммаси қўлда тўппонча билан аскарларга қарши ўқ узишарди. Аскарларимиз бу кишиларнинг барчасини ўша заҳотиеқ отиб ўлдиришди. Маҳаллий кишилар ўлган ва ярадор бўлган шерикларини олиб, жуда тез чёкинишди. Аскарларимиз патрон етишмаётганлиги сабабли уларни таъқиб қилолмадилар».
Шунга ўхшаш маълумотни Н. Веселовский ҳам баен этади: «Бир маҳал сартлар (ўзбеклар) чекина бошлашди. Лекин байроқ атрофида бир тудаси қимирламай турарди. Мулла кўк байроқ остида баланд овозда Қуръон ўқир, чекинишни истамас эди. Унинг ёнида баланд бўйли йигит байроқ кўтариб турарди. Шунда аскар отган ўқ муллани қулатди. Байроқдор унинг ўлигини қўлтиқлаб олди, аммо у ҳам ўлдирилди. Аскарлар сартларни найза ва қўндокдар билан уришди. Улар эса, ўз қуроллари ва бизнинг қуроллар билан ҳимоя қилишди, аммо муваффақият қозониша олмади».
Шу тарзда шиддатли жанглардан сўнг солдатлар ғолиб келиб, қўзғолончилардан кўп киши ўлдирилди ва ярадор қилинди. Бундай бўлиши табиий ҳол эди. Негаки, гарнизондаги яхши қуролланган 111 кишидан иборат мунтазам қўшинга асосан болта, ханжар ва бошқа оддий нарсалар билан қуролланган оломоннинг бас келиши жуда қийин эди. Шунга қарамай, қузғолончилар қаҳрамонона жанг қилиб, 22 солдатни ўлдирдилар, 24 кишини жароҳатладилар. Н. Веселовскийнинг айтишича, жанг майдонида қўзғолончилардан 15 кишининг ўлиги қолган. Улар кўп ўлик ва ярадорларни олиб кетганлар ва яширганлар.
1898 йил 19 майда Фарғона вилояти ҳарбий губернатори қушин билан Андижонга етиб келди. Шундан кейин Андижон уезди бўйлаб жазо отрядлари кезиб, қўзғолонга дахлдор кишилар калтакланди ва ҳибсга олинди. Шахсан унинг ўзи Андижон қамоқхонасида етган қўзғолон қатнашчиларини тепкилаб ураверди, оқибатда икки киши чидай олмай ўлди ва бир неча киши қаттиқ жароҳатланди. Қўзғолоннинг таъсир доираси бутун ўлкани, айниқса, Фарғона водийсини қоплаб олди. Қўзғолонда Мингтепа, Асака, Қоратепачи, Қува, Шаҳрихон, Навқат, Оқбура, Булоқбоши, Аравон, Сегазин, Ичкилин, Ёзевон, Яккатут, Когот, Сусамир, Кенгкўл Қорагир ва Хаканд сингари Андижон, Наманган ва Ўш уёздларига қарашли бўлисларнинг аҳолиси фаол қатнашдилар.
Қўзғолон қатнашчиларидан мингга яқин киши Андижон ва Еттисув атрофидаги тоғларда яшириндилар. Улар андижонликлар томонидан озиқ-овқат билан таъминланиб турилган.
Қўзғолон қатнашчиларидан жаъми 777 киши ҳибсга олиниб, тергов қилинди. Кўп кишилар калтаклашлар ва қийноқларга чидолмасдан қамоқхоналарда ўлдилар. Терговдан кейин 415 киши суд қилинди, улардан 32 киши оқланди ва 380 киши ўлим жазосига ҳукм этилди. Бир киши умрбод қамоқ жазосига ва уч киши тарбиявий лагерга тортилди. Императорнинг «марҳамати» билан ўлимга маҳкум этилган 380 кишидан 18 нафари (бошқа бир маълумотга кўра 21 киши) осиб ўлдирилди. Қолган 362 киши турли жазолар билан алмаштирилди: 3 киши умрбод каторгага, 147 киши 20 йилга, 41 киши 15 йилга, 1 киши 13 йилга, 1 киши 8 йилга, 47 киши 7 йилга, 4 киши 4 йилга, 15 киши Сибирга сургун қилишга ва 3 ёш болалар тарбиявий қамоққа ҳукм этилдилар.
Суд Қутчи, Тожик ва Қашқар қишлоқларидан туб аҳолини кўчириб, уларнинг хонадонларини ер билан яксон қилиб, ўрнига рус поселкаларини бунёд этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бундан ташқари, рус маъмурияти Мингтепа ва Андижон шаҳри оралиғидаги қўзғолончиларга қўшилган 29 қишлоқни йўқ қилиб ташлаш ҳақидаги масалани кўтарганлар. Оқибатда Хаканд бўлисидаги 5 қишлоқ бузиб ташланиб, 700 хонадон йўқ қилинган.
1898 йил 12 июн куни мисли кўрилмаган ваҳшийлик ва фожеа содир бўлди.
Андижон шаҳрида мажбурий суратда аҳоли, жумладан болалар тўпланиб, уларнинг ҳузурида Дукчи Эшон, Ғойибназар Ортиқхўжа ўғли, Субҳонқул Араббоев, Рустамбек Сотиболдиев, Мирза Ҳамдам Ўсмонбоев ва Бўтабой Ғонбоев сингари қўзғолоннинг йирик вакиллари дорга осилиб, шу ерга кўмилди ва тёкислаб юборилди. Бу мудҳиш воқеанинг гувоҳи бўлиб турган болаларнинг орасида қўрқувдан ҳушидан кетганлари ва дардга чалинганлари бўлди. Халқ кўз ўнгида қўзголончиларнинг кўк ва қизил байроқлари ёндирилди. Рус ҳукумати қўзғолончиларни қаттиқ жазолаш билан бирга, Тожик, Қашқар ва Қутчи қишлоқларидаги барча хонадонларни бузиб ташлаб, 680 оила Қақир деган даштга ҳайдади. Уларнинг ҳаммасини қириб ташлаш ёки ўлкадан сургун қилиш ҳақидаги таклифлар айтилган эди. Аммо императорнинг «марҳамати» билан уларга ўша даштда ўрнашишга рухсат берилди. Шунинг учун улар ўрнашган жойларни Марҳамат дейиш одат тусига кириб кетди.
Тожик, Қашқар ва Қутчи қишлоқларидаги унумдор ерларда эса, Россиядан кўчириб келтирилган 200 рус оиласи ўрнаштирилди.
Шу тарзда қўзғолон қатнашчилари жонидан ҳам, мол-мулкидан ҳам маҳрум этилди. «Қақирга зўрлаб кўчирилган юзлаб кишилар, — дейди гувоҳлардан бири, — 2-3 йил мобайнида жуда кўп азоб-уқубатлар ва қийинчиликларни бошдан кечирдилар. Улар ғоятда машаққатли меҳнат эвазига сунъий суғориш тармоқлари, уй-жойлар ва боғларни янгидан бунёд этдилар. Эндиликда Қақир боғу бўстонга айланган. Бироқ кекса кишиларга раҳминг келади. Чунки улар қадимдан ота-боболари дафн этилган ва ўзлари туғилиб усган жойларни эзилиб юракларида сақлайдилар. Мен уларнинг юзларидаги ғам-ғуссани кўрдим, бахтсиз ва хўрланган ҳолати сезилиб турибди. Менинг саволларимга улар хурсиниб унчалик хоҳиш билдирмай жавоб берардилар. Уларнинг ҳаммаси 732 киши, ҳар бир оилага бир десятинадан ортиқ ер вақтинчалик фойдаланиш учун берилган эди... Улар кўп вақтдан буён азоб-уқубат тортаётганликларини ва наҳотки, бўларнинг ниҳоясига етмаслиги ҳақида нолиб гапирдилар. Мен кекса ёшларнинг қўлларини кўкракларига қўйиб таъзим қилганларини ва бошларидаги оқ сочлари титраётганини кўрдим».
Чор ҳукумати қўзғолон натижасида ҳалок бўлган солдатларнинг оиласи ва бошқа зиён кўрган кишиларга молиявий ёрдам ташкил қилди: ўз даври учун катта маблағ ҳисобланган. 16.095 сўм хайрия пули тўпланди. Бухоро хони 1600 сўм юборган эди. Бу маблағлар тегишли кишиларга тарқатилди. Ёрдам пули қўзғолон қатнашчиларининг мол-мулкини мусодара этиш ҳисобига тўлдирилиб борилди.
Гарчанд қўзғолон тор-мор этилган бўлса-да, лекин у ўзбек, қирғиз ва бошқа туб аҳоли вакилларининг мустақиллик ва озодлик учун олиб борган қаҳрамонона курашларининг энг ёрқин намунаси сифатида тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан битилди. Унинг энг муҳим аҳамиятларидан бири шундаки, қўзғолончилар, биринчи навбатда, мустамлака сиёсати ва миллий зулмнинг посбони бўлмиш ҳарбий гарнизонни йўқ қилишни мақсад этиб қўйди. Халқ ғалаёнлари тарихида бундай шиддатли ва камолотга етган ҳаракат камдан-кам учрайдиган ҳолдир. Шунинг учун ҳам Андижон қўзғолони рус ҳукуматини ларзага солиб, кўп ташвишлантирган, ваҳшийларча жазолашга отлантирган.
Камина Сибир архивларида кўп йиллар мобайнида маълумотлар тўплаш билан шуғулланганман. Мана шу иш жараёнида узоқ Тоболсқдаги қамоқхонада умрлари чиритилган 1898 йил қўзғолони қатнашчиларига доир айрим ҳужжатларни қўлга киритган эдим. Буларга кўра, ўша қамоқхонада қуйидаги қўзғолон қатнашчилари ушлаб турилган:
1. Боев Масоли Исмойил (33 ешда).
2. Мазнаев Султонқул уста (27 ешда).
3. Неъматуллаев Мулла Иззатулла (36 ешда).
4. Полвонов Мадраим Ғозий (38 ешда).
5. Абдуқодиров Абдусаттор (26 ешда).
6. Тожибоев Йўлдошбой (23 ёшда).
7. Тошматов Аҳмадали (23 ешда).
Қамоқхона ҳужжатида кўрсатилган кишилар «За участие в бунте против правительства», яъни ҳукуматга қарши исёнда қатнашганликлари учун жазоланганлиги уқтириб ўтилган. Улар энг хавфли кишилар сифатида ниҳоятда қаттиқ назорат ва оғир шароитда ушлаб турилганлиги, шунингдек, маҳбусларга берилган ўлим ҳукми узоқ каторгага алмаштирилганлиги ҳам қайд этилган.
Мен Тоболскда бўлганимда ўша қамоқхонанинг мудҳиш қиёфасини кўриб азиз ватандошларимнинг озодлик учун жонларини фидо этганларига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Ҳамид Зиёев

Категория: Маколалар | Просмотров: 3137 | Добавил: Abdulaziz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа

Кидириш
Quroni Karim
Qurondan 33 duo
Афзал Рафиков
Курон тиловоти

Bulutli sarlavha
Соатимиз
SMS жунатиниг
Forum yangiliklari
  • 100% взлом почтына заказ (33)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • Rasmlar
    Copyright MyCorp © 2024