Чоршанба, 18.12.2024, 10:01:16

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Мақолалар | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
Сайт менюси
Бўлимлар
Сахобалар (РА) [2]
Янгиликлар [20]
Маколалар [19]
Ислом [10]
Yusuf (A.S)
Онлайн таржимон
Im Translator, Online translator, spell checker, virtual keyboard, cyrillic decoder
Tavsiya qiling
Oy to'lishi
CURRENT MOON
Bog'lanishlar
Поделиться социальных сетей
Mitti chat
SMS jo'nating
Yangilik va makola
[26.07.2012][Ислом]
Каъба ернинг маркази (0)
[01.06.2012][Ислом]
Фатх сураси (The Victory) - سورة الفتح (0)
[04.03.2012][Маколалар]
Такими будут наши халифы: Умар ибн Абдуль Азиз (0)
[02.01.2012][Маколалар]
Узбекистан: практический обзор и фотографии (0)
[06.10.2011][Маколалар]
20—30-йилларда жадид адабиёти (0)
Site map
So'rovnoma
Сайтни янги кўриниши қандай?
Всего ответов: 529
Baham ko'ring
Поделиться социальных сетей
Статистика

Хаммаси булиб сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0
Siz haqingizda
Hush Kelibsiz
Mehmon
3.149.235.77
Главная » 2011 » Апрель » 4 » МАРТИН ЛЮТЕР КИНГ КИМ ЭДИ?
9:16:41
МАРТИН ЛЮТЕР КИНГ КИМ ЭДИ?

МАРТИН ЛЮТЕР КИНГ КИМ ЭДИ

         Саиджаҳон Зайнабитдинов

Ҳуқуқбонликнинг ҳам, ҳар қайси соҳада каби, ўз даҳолари бор. Бу борада, албатта, биринчи навбатда, ҳуқуқбон Мартин Лютер Кингни мисол келтириш мумкин.

Шу бугун Мартин Лютер Кинг халок бўлган кун. Яъни, 1968 йил 4 апрель куни, Тенесси штатининг Мемфис шаҳрида, снайпер томонидан, у отиб ўлдирилган.

Ўша қотиллик, бутун Америка Қўшма Штатларини ларзага келтирган эди. Катта-ю кичик шаҳарларда (шу жумладан, Вашингтонда), қора танли ахоли ғалаёнлар кўтариб, ҳаммаёқни остин-устун қила бошлади. "Қора қоплонлар” каби террористик ташкилотлар фаоллашиб, катта муаммолар келиб чиқаргандилар. Тартибсизликларда 46 киши халок бўлиб, 2 ярим мингдан ортиқ киши ярадор бўлган эди.

Қотил Жеймс Эрл Рей, суд қилиниб, 99 йилга маҳкум этилди. Расмийлар уни якка-қотил, деб эълон қилдилар. Лекин кўпчилик, Мартин Лютер Кинг ирқчилар уюштирган фитнанинг қурбони бўлган, деб ҳисоблайдилар.

Ҳўш, Мартин Лютер Кинг ўзи ким эди? Биз уни биламизми?

Андижонда, "шунчаки” тарзда, ўтказган кичик сўровимиздан маълум бўлди-ки, ёши катта зиёлиларимиздан ташқари, бу арбобни жамиятимиз яхши билмас экан. Шу ҳолат, мазкур мақолани ёзилишига сабаб бўлди:

Мартин Лютер Кингнинг таржимаи ҳоли билан қисқача танишсак, у – қора танли АҚШ фуқароси. 1929 йил, 15 январь куни Атланта шаҳрида, баптистлар черкови рухонисининг оиласида туғилган. Оиласидаги диний эътиқодга мувофиқ тарбияланган ва ўқитилган.

Ёш Мартин тенгқурлари орасида, ёшлигиданоқ тиришқоқлиқ ва илғорликка интилувчанлиги билан яққол ажралиб турган. 18 ёшида отасидек церков мулозими бўлди. Қоллежни тамомлаб, 1948 йили теология семинариясига ўқишга киради. Семинарияни тамомлаб, 1951 йили Бостон дорилифунунига кириб, ўқишни давом эттиради. 1955 йили (26 ёшида) у Теология Доктори унвонини олади, ва унга Доктор Кинг деб мурожаат қила бошлашган.

Доктор Кингнинг рафиқаси – Коретта Скотт Кинг, вокал ва скрипка соҳаси бўйича юқори малакали мусика мутахассиси эди. Оилада улар тўрт нафар фарзанд кўришган, икки ўғил, икки қиз. Булар, ўғиллари Мартин Лютер Кинг III, Декстер Скотт Кинг ва қизлари Йоланда Кинг, Бернис Альбертин Кинг.

Жамоятчилик фаолиятини Мартин Лютер Кинг, деярли, ўспиринлик чоғларидан бошлаган. Юқорида айтганимиздек, у лидерлик қобилиятлари билан бошқалардан яққол ажралиб турган. У туғма нотиқлиқ истеъдодга эга бўлган ва нутк сўзлаганда, тингловчиларни ўзига ром қилиб оларди. Кейинчалик, 1963 йили Вашингтондаги Линкольн хотира мажмуасида (мемориалда) сўзлаган "Менинг орзуим бор” (I have a dream) маърузасини 300 мингдан зиёд омма, бир тан, бир жон бўлиб тинглаган. Унинг бу маърузаси 20 асрнинг нотиқлик санъатининг дурдона намунаси, деб эътироф этилган. Холбуки, унинг бу маърузасини, майдондаги 300 минг кишидан ташқари, бутун Америка ҳалқи нафас ютиб тинглаган эди.

Умумий қилиб айтганда, Мартин Лютер Кинг, мислсиз оғир шароитда, ирқчиликка қарши, нозўровон кураш олиб борган, матонатли курашчи эди. 1964 йили Мартин Лютер Кинг, фаолиятига муносиб, Тинчлик учун Нобель мукофотининг, тарихда энг ёш (35 ёшда) соҳиби бўлди.

Албатта, бу АҚШда ҳаммага ҳам ёқмаган. Ирқчилар жумбушга келишган. Кингга нисбатан улар турли-туман фитналар уюштиришган. Бир марта пичоқ билан ярадор қилишган. Унинг оила аъзолари ҳам доимий хавф-ҳатар остида яшардилар.

Таажуб-ки, Мартин Лютер Кингни, ирқчилар билан бир қаторда, АҚШ махсус ҳизматларининг ҳам қўргани қўзи йўқ эди. У доимий уларнинг қаттиқ назоратида бўлиб, унга нисбатан, улар, ҳилма-ҳил тазйиқлар ўтказишган, Федералчилар, хатто, Кингнинг жинсий ҳаётини, яширин, тасвирга тушуришиб, омма олдида шарманда қилиш хадиги билан, унга босим ўтказишиб келишган.

Охир-оқибат Мартин Лютер Кинг қотиллик қурбони бўлди. Федералчилар суъиқасд тайёрланаётганлигини ва вақти-соатини ҳам билишган. Лекин фожеани олдини олиш ўрнига, улар, киши-билмас, тағофиллик билан, томошабин бўлиб туришди. Бу ерда, албатта, НЕГА, деган табиий савол туғилади.

Гап шундаки, ўша даврда Америкадаги шакилланган мухитда, ўзгариш бўлиши умуман мумкин эмас, деган сереотип илдиз отган эди. Минглаб аъзоси бор "Ку-Кулус-Клан”дек ирқчи ташкилот, аҳолини доимий қўрқувга солиб турарди. Аксари штатларда қонунлаштирилган ирқчилик – сегрегация ўрнатилган эди. Яъни масалан, "оқ танлилар учун” дейилган жойларда қора танли ва ранги бошқа инсонлар мавжуд бўлиши таъқиқланарди. Қисқа қилиб айтганда, ижобий ўзгаришлар бўлишини тасаввур қилиш ҳам қийин эди.

Махсус хизматлар эса, биламиз-ки, ҳамма ерда бир ҳил – нимани ҳисобига бўлса-да, тинчликни саклашга уринишади. Американинг қора танли аҳолисининг ҳам, ирқчиликка қарши оқ танли аҳолисининг ҳам раҳнамосига айланган Доктор Кинг эса, федералчиларга катта бир "бош оғриқ” эди. Шунинг учун улар уни, юмшоқ қилиб айтганда, суймас эдилар.

Эндида, Мартин Лютер Кинг Американинг миллий қаҳрамони. 1983 йили АҚШ Конгресси ҳар йили январь ойнинг 3-чи душанбаси "Мартин Лютер Кинг куни” деб қонун қабул қилди, ва 1986 йилдан бошлаб, Америкада бу кун умумҳалқ миллий байрами, деб ҳисобланади ва нишонланади.

Эътироф этиш жоиз, ўзбек ҳуқуқбонлари ва бошқа жамоатчи фаоллар таклиф этилиб, бу байрам, Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасида ҳам, ҳар йили мунтазам нишонланиб келинади. Инсон ҳуқуқлари соҳасида, бизда бу яҳши ва аҳамиятли тадбир. Лекин ачинарлиси шуки, бизнинг расмийларимиз, бу тадбирга чека вилоятлардан кимларнидир бора олмаслиги учун, турли тўсиқлар яратиб туришади. Бошқа томондан эса, баъзи ҳуқуқбонларимиз, элчиҳонадаги шу кунги учрашув, қандай мохиятга эга эканлигиниям тушунмай, бориб келадилар. Лекин бу баҳс талаб, бошқа масалалар.

Ҳозир, Доктор Кинг ҳақидаги мавзуимизга, якунлаш учун, қайтсак-да, биз айтишимиз мумкин-ки, Мартин Лютер Кинг, ирқчиликдан нафақат қора танли ва бошқа рангли инсонлар азият чекишларини, балки, оқ танли инсонлар ҳам баравар жабр-жафога гирифтор эканликларини исботлаб бера олган, Америка ва дунёда туб ўзгаришлар содир эта олган, буюк арбоб ва даҳо ҳуқуқбон эди.
***
P.S. Доктор Кингнинг хикматларидан:

Муҳаббат – бу Худонинг тимсоли, Унинг жонсиз мисоли эмас, балки, мурувват ила жилоланган Унинг жонбахш илоҳий ва табиий моҳияти.

Муҳаббат – дунёдаги энг матонатли куч. Бу яратувчи куч – инсониятга тинчлик ва ҳавфсизликка интилишида энг қудрали ва ўз иҳтиёридаги восита.

Муҳаббат – бу, душманни дўстга айлантиришга қодир ягона куч.

Мен муҳуббат билан яшаб ўтишни танладим. Нафрат – ўта оғир юк.

Эътиқод, нур каби содда ва тўғри бўлиши керак.

Нафрат, рак қасаллиги каби, шаҳснинг инсонийлигини нуратиб, унинг бутун куч-қувватидан жудо қилади.

Ким зулмни қаршиликсиз қабул қилса, у зулмни шеригига айланади.

Агар менга "эртага охири замон бўлади” десалар, мен бугун ҳам дарахт экан бўлардим.

Тартибсизликлар – бу тингланмаганлар тили.

Бахтини изламаганлар, бошқалардан кўра бахтини тезроқ топадилар, чунки, ўз бахтини излаганлар, бахтни топиш энг аниқ усули – ўзгалар учун бахт излаш эканлигини унутиб қўядилар.
***
Андижон.
4 04 2011 й.

Категория: Маколалар | Просмотров: 2014 | Добавил: ozod | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа

Кидириш
Quroni Karim
Qurondan 33 duo
Афзал Рафиков
Курон тиловоти

Bulutli sarlavha
Соатимиз
SMS жунатиниг
Forum yangiliklari
  • 100% взлом почтына заказ (33)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • Rasmlar
    Copyright MyCorp © 2024