Пайшанба, 05.12.2024, 5:04:20

Вы вошли как Mehmon | Группа "Mehmon"Приветствую Вас Mehmon | RSS
Бош сахифа | Кинофильмлар | Мой профиль | Регистрация | Выход | Вход
Сайт менюси
Бўлимлар
Хар-хил
Фильмлар
Yusuf (a.s)
ТВ ва Радио
Янглиликлар
Спорт/Sport
Мультфильмлар
Хинд фильмлари
Исломий / Islamic
Сериалы / Seriallar
Диний маърузалар
Ўзбекча фильмлар
Таълимий / Educational
Хужжатли / Documentary
Хорун Яхё (Узбек тилида)
Yusuf (A.S)
Онлайн таржимон
Im Translator, Online translator, spell checker, virtual keyboard, cyrillic decoder
Tavsiya qiling
Oy to'lishi
CURRENT MOON
Bog'lanishlar
Поделиться социальных сетей
Mitti chat
SMS jo'nating
Yangilik va makola
[26.07.2012][Ислом]
Каъба ернинг маркази (0)
[01.06.2012][Ислом]
Фатх сураси (The Victory) - سورة الفتح (0)
[04.03.2012][Маколалар]
Такими будут наши халифы: Умар ибн Абдуль Азиз (0)
[02.01.2012][Маколалар]
Узбекистан: практический обзор и фотографии (0)
[06.10.2011][Маколалар]
20—30-йилларда жадид адабиёти (0)
Site map
So'rovnoma
Сайтни янги кўриниши қандай?
Всего ответов: 529
Baham ko'ring
Поделиться социальных сетей
Статистика

Хаммаси булиб сайтда: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0
Siz haqingizda
Hush Kelibsiz
Mehmon
3.145.184.33
Главная » Файлы » Хар-хил

Yoqimli tamosha, izoh qoldirishni unutmang!!! / Приятного просмотра, не забудьте прокомментировать!!!
ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ хакида. ("Худога ҳаммасин айтиб бераман".)
01.09.2011, 6:57:44





1. Таржимаи ҳоли.


2. "Одамлар орасида” газетаси.


3. Наврўз радиосидаги фаолияти.


4. Ҳибсга олишни МХХ уюштирди.


5. МХХ қўйган туҳмат айблов.


6. Жиҳодчилар кимлар?


7. Сохта суд маҳкамаси.


8. Халқаро ташкилотларнинг муносабати.


9. Апелляция тартибида шикоят ёзиш керакмиди?


10. Кечирим хати.


11. Қамоқхонадаги аҳволи.


12. Нега амнистия эълон қилинмади?

КИРИШ СЎЗИ



Кўпчиликка маълумки, халқимизнинг таниқли журналисти, футбол шархловчиси, қизиқарли ва чуқур маъноли диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидов 2010 йил 21 январ куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати зобитлари буйруғи билан ҳибсга олинди. Уни 18 нафар оддий намозхон билан бирга сохта суд қилишиб, 2010 йил 27 май куни 6 йилга қамаш ҳақида адолатсиз суд ҳукми ўқилди. У бугунги кунда – 2011 йил 31 август куни, муборак Ийд-Рамазон ҳайити ва Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланаётган кунларда ҳам қамоқда азоб-уқубат чекмоқда.



Золим Президент Ислом Каримов раҳбарлигидаги Миллий хавфсизлик хизмати бошқараётган Ватанимизда Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишлаб амнистия эълон қилинмади ва бирорта маҳбус қамоқдан озод этилмади.



Шу шароитда Хайрулла Ҳамидовни амнистия йўли билан озод қилиш учун кураш кампаниясини бошлашни таклиф қилмоқчиман.



Ушбу кураш кампанияси доирасида мен ҳар ҳафта-ўн кунда Хайрулла Ҳамидов ижодига доир диний-маърифий лавҳа ва шеърини қисқача кириш сўзи билан тайёрлайман. Ҳар бир инсонга Аллоҳ тарафидан берилган инсон ҳуқуқларига бефарқ бўлмаган ватандошларимиз Хайрулла Ҳамидовдек зиёли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бундай мақола-лавҳамни кўпгина сайтларда бир вақтда чоп этишни таклиф қиламан.



Бугунги мақоламда Хайрулла Ҳамидовга доир муҳим маълумотлар ва унинг "Худога ҳаммасин айтиб бераман” шеърини келтирмоқдаман.



Хайрулла Ҳамидов ҳимоясига бағишланган ушбу муҳим мақолам ва унинг яхши шеърини ўз сайтларида чоп этган барча сайт раҳбарларига олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдираман.



1. ТАРЖИМАИ ҲОЛИ



ҲамидовХайрулла Убайдуллаевич ҳақида қисқача маълумот. У 1975 йил 7 декабр куни Тошкентда туғилган. Онаси Ҳамидова (Зоирова) Муқаддас Камоловна (1956) Жиззах вилояти Зарбдор туманида ўсиб вояга етган. Тошкентда 30 йилдан ортиқ боғчада ишлаб, ҳозир уй бекаси. Отаси мактабда физика ва математика фанлари ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2010 йил пенсияга чиққан.



Онасининг таъкидлашича, Хайрулланинг ота-боболари эшонзода, қори ўтишган. Хайрулла 3 ёшидан бошлаб газеталарни шариллатиб ўқиган.



Хайрулла Тошкент шаҳар 162-мактабда ўн йил ўқиб битирган. Кейин Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетида беш йил таълим олган.



Хайрулла оиласида бир ўғил ва икки қиз, яъни унинг икки нафар синглиси бор.



Хайрулланинг икки ўғли ва бир қизи бор: Убайдуллаев Абдулла (1999) ва Муҳаммад (2004), қизи … (2000).



"Ижодий фаолиятини "Туркистон” рўзномасида бошлаган, кейинроқ Ўзбекистон телевидениесида спорт шаҳловчиси сифатида фаолият кўрсатган.



"Футбол плюс”, "Футбол ичида, футбол атрофида” (ФИФА), "Интерфутбол”, "Еврофутбол”, "Кучли бешлик” ҳамда "Футбол мундиал” номли муаллифлик ва бошқа кўрсатувлари спорт, хусусан, футбол ишқибозлари орасида шуҳрат қозонган”



2. "ОДАМЛАР ОРАСИДА” ГАЗЕТАСИ



Хайрулла Ҳамидов бош муҳарррирлигида 2007 йил февралидан «Одамлар орасида» номли ҳафталик газета чоп этила бошланди. Газета қисқа вақт давомида эл орасида машҳур бўлиб кетди ва унинг адади 24 000 нусхага етди. Бу эса расмий нашрлар ададидан кўпроқ эди.



Одатда махсус хизмат органлари бундай пайтларда ички ихтилоф чиқаришга ҳаракат қилишади. Ва 2007 йил июлида, яъни нашр этила бошлаганидан беш ой ўтгач "Оммавий ахборот воситалари ҳақида”ги қонунни бузганликда айбли топилиб Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг қарори билан «Одамлар орасида» номли ҳафталик газета ёпилди.



Хайрулла Ҳамидовмуҳарррирлигида 2008 йилда "Чемпион” деган газета чоп этиш бошланган.



3. НАВРЎЗ РАДИОСИДАГИ ФАОЛИЯТИ



Хайрулла Ҳамидов 2007-2009-йилларда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан маслаҳатлашган ҳолда кўпгина мавзудаги диний-маърифий"Холислик сари” радиодастурларни тайёрлади ва халқимизга туҳфа қилди.



Хайрулла Ҳамидов2007-2009 йилларда Наврўз радиоси орқали ҳар шанба куни соат 15.00 да ва такрорий равишда 22.00 да эфирга узатилиб, сўнгра дискларда сотилган "Холислик сари” номидаги диний-маърифий дастурлари билан ўзбекистонликлар, айниқса, ëшлар орасида шуҳрат қозонди.



Маълумки, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳри 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинганди. Шу муносабат билан ўтказилган танловларда Хайрулла Ҳамидов ўзининг "Расулуллоҳ йиғлаган кеча” шеърий тўплами ва "Холислик сари” маънавий-маърифий дастури учун танлов ғолиби бўлганди.



Ушбу дастурларнинг анчаси интернет сайтларда бор. Хайруллани қамоқдан озод этиш тадбирлари доирасида дастурлар ва унинг яхши ёзилган шеърларини сайтларда кетма-кет чоп этиш фикрим бор.



4. ҲИБСГА ОЛИШНИМХХ УЮШТИРДИ



Одатда Хайрулла Ҳамидовдек халқпарвар зиёли инсонларга қарши айбнома йиғиш, провокация уюштириш ва якуний натижа сифатида ҳибсга олиб, қамашни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати зобитлари айрим ҳолларда ўзлари, айрим ҳолларда ички ишлар зобитларига ўзлари ёки прокуратура орқали буйруқ берган ҳолда уюштиришади.



Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати зобитлари буйруғи билан Хайрулла Ҳамидовни 2010 йил 21 январ куни ҳибсга олишди. Унга қарши тергов ишларини Миллий хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси тергов бўлинмаси катта терговчиси Адлия подполковниги Н. Р Аюпов олиб борганига эътибор беринг (5-параграфга қаранг).



"Таниқли футбол шарҳловчиси¸ диний-маърифий дастурлари билан эл орасида шуҳрат топган Хайрулла Ҳамидов¸ оиласининг Озодликка билдиришича¸ 21 январ куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган.



Хайрулла Ҳамидовнинг ҳибсга олиниш тафсилотларини унинг турмуш ўртоғи Дилноза Озодлик билан суҳбат давомида ҳикоя қилиб берди:

Дилноза: Уйимизга соат 5 ларда келишди. Уйнинг ичига киришди. Ўзлари билан тинтув қоғози олиб келишган экан. Уйни тинтишди. Китоб¸ компьютерларни олиб кетишди. Битта янги камера бор эди. Ҳали ишлатмаганмиз. Уни ҳам "ичини кўришимиз керак” деб қўшиб олиб кетишди. Уларга "Сизларда пропуск йўқку. Олиб кетишга ҳаққинглар йўқ” десак¸ "Йўқ, олиб кетишимиз керак. Мана бу китобларга¸ дискларга¸ олиб кетган нарсаларимизга ҳаммасига жавоб беришлари керак” деб буларни ҳам қўшиб олиб кетди.

Озодлик: Қачон бўлди бу? Қачон олиб кетишди?

Дилноза: Кеча. Кеча эрталаб соат 5 да келишиб ҳамма уйни тинтиб¸ ҳеч қаер қолмади¸ ҳамма уйга кириб чиқишди. Уже анақага тушиб қолдик. Нима бўлаяпти¸ нима қилаяпти. Мен болалар билан ëтган эдим. Бостириб кириб келишди. Кийиниб¸ рўмолимни ўрашга зўрға улгурдим.

Озодлик: Эрталаб соат 5 да бўлса¸ қоронғи эканда.

Дилноза: Қоронғи. Ҳамма ухлаб ëтган эди. Ҳали турмаган эдик. Соат 09.30 гача ҳамма ëқни қараб чиқишгандан кейин буларни олиб кетишди.

Озодлик: Китоблар дедингиз. Қанақа китоблар эди булар?

Дилноза: Оддий диний китоблар. Ўзи сотиб олиб¸ ўқиб фойдаланган китоблар. Китоб жавонида турадию. Шунақа китоблар эди. Нашриëти ëзилмаган китобларни териб олишди”



5. МХХ ҚЎЙГАН ТУҲМАТ АЙБЛОВ



"Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси тергов бўлинмаси катта терговчиси Адлия подполковниги Н. Р Аюпов томонидан ёзилган айблов хулосасига кўра, Хайрулло Ҳамидов Жиноят кодексининг 244-моддасининг 1-банди билан ҳам айбланмоқда.Ушбу айблов банди "жамоат хавфсизлиги ва тартибига хавф солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш”ни назарда тутади”



"Хайрулла Ҳамидовга қўйилган айблар моҳияти судга тақдим этилган айблов хулосасида қуйидагича талқин этилган эди:



"Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра¸ 1975 йил 07 декабр кунида Тошкент шаҳрида туғилган Ҳамидов Хайрулла Убайдуллаевич ғараз ва паст ниятларда яна жиноят йўлига кириб¸ етарли диний билимга эга бўлмасдан туриб¸ ўзи яшаб турган юртнинг миллий қадриятларини менсимай оғир жиноятлар мажмуини¸ яъни жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган жиноятлар туркумига кирувчи бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб¸ диний экстремизм¸ сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни сақлаш ва Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган норасмий "Жиҳодчилар” номли диний экстремистик ташкилотига аъзо бўлиб¸ унинг фаолиятига иштирок этиш жиноятини қуйидаги вақт ва услубларда содир этган”»



Шу ерда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати диндорларни озодликдан маҳрум қилиш учун ўйлаб топган навбатдаги провокацияси – Жиҳодчилар кимлар эканлигига доир қисқача маълумот.



6. ЖИҲОДЧИЛАР КИМЛАР?



"2009 йилнинг май ойида Андижон ва Хонободда бўлган портлашларни ўз зиммасига олган гуруҳ ўзларини "Жиҳодчилар” дея атаган ва шундан сўнг Ўзбекистонда диндорларга нисбатан янги ҳибсга олишлар бошлаб юборилганди.



Илк бора 2009 йилнинг август ойида қаршилик 11 киши ушбу гуруҳда аъзоликда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Кейин андижонлик, жиззахлик ва сирдарёлик диндорлар мана шу гуруҳга аъзоликда айбдор дея топилди.



Аммо кузатувчилар ушбу гуруҳ ҳукумат томонидан диндорларни озодликдан маҳрум қилиш учун ўйлаб топилган бўлиши мумкинлигини ҳам айтишади”



Мен ўзбекистонлик диндорларни кўп йиллардан буён ва кенг миқёсда қама-қамалар сабаби ҳақида "Намозхонларни қамаш ва ёллаш сабаблари” номли 33 параграфли ўзбек ва рус тилларидаги [9]-[10]-китобимнинг биринчи қисмида ёзгандим. 33 парарраф номларини ўқиб чиқиб ҳам фуқароларни, жумладан диндорларни тўғри йўлга бошловчи Хайрулла Ҳамидовдек зиёлиларни ва диндорларни кучишлатар органлар қамашларининг асл сабабини билиб олиш мумкин.



7. СОХТА СУД МАҲКАМАСИ



"Хайрулла Ҳамидов ва у билан биргаликда Чиноздаги (Тошкент вилояти, А.Ш.) хонадонлардан бирида бўлиб ўтган ақиқа маросимида қатнашган яна 38 шахс устидан маҳкама жараëни Тошкент вилоят Жиноий ишлар бўйича суди томонидан Янгийўл туманидаги Гулбаҳор посëлкасида ëпиқ тарзда бўлиб ўтди.



Дастлабки гуруҳдаги 11 киши 2010 йил апрел ойи бошида 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Иккинчи гуруҳдаги 9 киши суди 2010 йил 27 апрелда бошланган бўлса, Хайрулла Ҳамидов билан яна 18 киши суди 2010 йил 29 апрелда бошланган эди»



"2010 йил 27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди диний-маърифий дастурлари билан Ўзбекистон ва минтақада танилган журналист Хайрулла Ҳамидовни "Жиҳодчилар” диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор деб топди ва уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.



Ҳакам Ихтиëр Дониëров раислигида ўтган маҳакама жараëнида Хайрулла Ҳамидов билан бирга "Жиҳодчилар” гуруҳига алоқадорликда айбланган яна 18 судланувчи устидан ҳукм ўқилди.



Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов маълум қилди:



- Хайрулланинг судига бугун телевидение келиб камерага олган экан. Бугун ҳукм ўқилди. Демак, тўрт кишига олти йил умумий тартибдаги қамоқ жазоси берилган. Шуларнинг ичида Хайрулла ҳам бор. Ота-бола Қаюмовларга тўрт йил¸ қолган 13 кишига уч йилга шартли жазо берилиб¸ ҳаммаси ўша куни суд залидан озод қилинган. Хайрулланинг фамилияси биринчи турган у ерда. Бирортаси ҳеч қанақа жиноят содир қилганини бўйнига олмаган. Суд жараëнида ҳеч қанақа исбот-далиллар топилмаган.



Бундан ташқари адвокатлар берган тавсиянома¸ талабномаларни суд рад қилган. Айбланганларнинг бир нечтасининг ўша жараëнлар вақтида Ўзбекистонда бўлмаганлиги тўғрисида берилган нималар ҳам умуман қаралмаган. Суд жараëнида Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг бузилиш ҳоллари бўлган. Суд жараëнида ҳаммаси ўзини айбсиз деб гапирган. Ҳамма қўйилган айблар¸ бошқалар қийноқлар орқали олингани тўғрисида гапирилган. Мана шу шартли жазо берилган 13 та одам тўрт йилдан олти йилгача қамоқ жазоси олганларга нисбатан берган кўрсатмасида айтганки¸ улар қаердадир дарс ўтказишган. Лекин буни ҳозир қамалганлар инкор этган. "Бизларни ҳар хил ақиқаларга¸ бошқага чақиришса борардик¸ гапирардик. Савол беришса¸ жавоб берардик. Фақат шу” деб гапиришган¸ дейди Суръат Икромов»



8. ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МУНОСАБАТИ



«Ҳюман Райтс Уотч¸ Чегара билмас мухбирлар каби қатор халқаро ташкилотлар Хайрулла Ҳамидовнинг ҳибсга олинишидан хавотир билдириб¸ журналистнинг дарҳол озод қилинишини сўраган эди. 27 май куни Ҳамидовнинг 6 йилга озодликдан маҳрум этилиши бу гуруҳлар томонидан қораланмоқда.



- Хайрулла Ҳамидов ўзига қўйилган айбларни мутлақ инкор қилиб тургани ҳолда унинг 6 йилллик жазога ҳукм этилиши бизни қаттиқ хавотирга солди. У диний эркинлик ҳақидаги ўз ҳуқуқларидан фойдалангани учун жазога тортилгани айтилаётгани боис биз унинг озодликдан маҳрум қилингани жиддий ташвишдамиз¸ деди жумладан Халқаро Амнистия ташкилоти расмийси Мейси Вейшердинг Озодлик билан суҳбатда»

«Қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам Ўзбекистон судининг Хайрулла Ҳамидовни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарганини қоралади.



- Биз Хайрулла Ҳамидовнинг ишини кузатиб келаяпмиз. Бундай ҳукм бизни ларзага солди. Биз буни адолатсиз ҳукм¸ деб ҳисоблаймиз. Хайрулла жуда яхши журналист, радио журналист. Ўзбекистон расмийлари журналистнинг мамлакатдаги ижтимоий ва бошқа муаммолар ҳақида гапиришини хоҳламади. Биз суд қарорини қоралаймиз, дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилоти бош муҳаррири Жилле Лордет»



9. АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ ЁЗИШ КЕРАКМИДИ?



Хайрулла Ҳамидов, адвокати ва унинг яқинлари апелляция тартибида шикоят аризасини ёзишмади. Менимча, буни ёзмай тўғри иш қилишди. Чунки унга қарши қўйилган Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244^2-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайëрлаш ва тарқатиш)да айбдор деб топганлиги боис бу моддага асосан фуқаро 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.



Агар Хайрулла тарафидагилар апелляция тартибида шикоят аризасини ёзишса, МХХ уюштириши натижасида прокуратура органи ҳам ўз шикоят аризасини ёзиши мумкин. Оқибатда юқори инстанция суди Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратуранинг орқаваротдан кўрсатадиган босими натижасида унга 6 йилдан кўпроқ жазо белгилаш эҳтимоли ҳам бор эди.



Бунга доир Узбекистон Олий Кенгашининг 1989-1994 йиллардаги собиқ депутати Мели Қобилов (1943.20.05) устидан 1994 йил октябрида уюштирилган провокация ва сўнгра 1995-1996 йилларда ўтказилган сохта суд маҳкамаси мисол бўла олади. Бу ҳақда Мели Қобилов ёзган қуйидаги гапларни [11]- ва [12, 2-параграф]дан келтирмоқдаман (рус тилидан ўзбек тилига мен ўгирдим).



"Мени 1994 йил 27 октябр куни наркотиклар ва патронлар ташлаб қўйиб, сохта айблаш билан ҳибсга олишди. Менинг устимдан суд ярим йил, 1995 йил 1 августдан 1996 йил 12 февралгача давом этди. Менга 9 ҳолат (эпизод) бўйича айблов илгари сурилди. Лекин суд мени 5 ҳолат бўйича оқлашга мажбур бўлди, чунки айбловчилар менинг айбимни исботлай олмадилар. Мени 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқаришди.



Аммо ҳокимиятдагиларга бу кам бўлиб кўринди, ва Республика прокуратураси протест киритиб янги суд маҳкамаси ўтказилишига эришди. Янги таркибдаги Тошкент шаҳар суди "Пора” ҳолати бўйича мени 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди, бу ҳолат бўйича олдинги суд таркиби мени оқлаган эди. Тергов жараёнида ва суд маҳкамаси даврида тўлиқсинча озод қилиш эвазига сиёсий фаолият билан шуғулланмаслик ҳақида ёзма раддия беришни уч марта таклиф этишди. Мен бу сурбетларча қилинган таклифларни учала вазиятда ҳам рад этдим” [11], [12, 2-параграф]



10. КЕЧИРИМ ХАТИ

Хайрулла Ҳамидовга нисбатан қамоқда кўрсатилган турли хил босимлар натижасида у Президент Ислом Каримов номига Кечирим сўраб хат билан мурожаат қилди (менимча, Хайрулла ўз яқинларининг илтимоси билан Президентга Кечирим хати ёзган бўлса керак).


Эслатиб ўтаман: Кечирим сўраб хат ёзиш – бу суд ҳукмида ёзилган ёлғон айбларни тан олиш билан баробардир.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги зълон қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги 82-II-сон қарори 2010 йил 28 августда қабул қилинди .



Лекин Хайрулла Ҳамидовга Ўзбекистон кучишлатар органлар амнистия бердиришмади. Бу ҳақда Хайрулла онаси – Муқаддас опа 2010 йил 11 октябр куни Озодлик радиосига бундай деганди.



« – Бизлар ундан олдин бордикку, мана газетада чиқди, радио, телевидениеда (Амнистия тўғрисидаги қарор, А.Ш.). Хайрулланинг статьяси шундоқ тушиб турибди, Худо хоҳласа. Бешинчи бандими, нечанчи банди дадаси? (Шу ерда Хайрулланинг дадасининг бешинчи деган овози эшитилди) Бешинчи банди тўғри келиб турган экан. 244-модданинг бешинчи банди бўйича биринчи қамалганлар илинган дейилган. Шунга тўғри келаяпти. Шунинг учун чиқиб қолади, деб ўтирибмиз.



Кечирим хатлари ëзган экан ўғлим у ëққа. Кечирим хати ëзган экан тепага. Додамизга кечирим хати ëзган экан. Ҳеч айбим йўқ деяптию. Шунда ҳам "агар нима бўлса, кечиринглар”, деган экан. Бу ердан жавоб борган экан у ëққа. Турмага жавоби борган экан. "Кўриб муассаса ҳал қилинсин”, дебди. "Авф этилсин, кўрилсин теширилиб комиссиялар”, дейилган. Зора шуларга инсоф берсин, деб ўтирибман қизим. Хатлар ëзган тепага. Ўзи ëзган экан президентимизга. "Худо хоҳласа, кечириб қолар. Шунча одамни кечирганку”, деб ўтирибман. Нима қилай, деди Хайрулла Ҳамидовнинг онаси Муқаддас опа” [14]



11. ҚАМОҚХОНАДАГИ АҲВОЛИ



Хайрулла Ҳамидов Кечирим хати ёзгач уни қамоқхона ҳудудидаги клубга ишга ўтказишган. У режиссëр бўлиб,маҳбусларга интермедиялар, концерт тадбирлари уюштиришда қатнашаётган экан.

Хайрулланинг турмуш ўртоғи Дилноза Ҳамидова 2011 йил 15 феврал куни Озодлик билан суҳбатда жумладан бундай деди.

"- Ҳа. Сценарийлар ëзаëтган эканлар. "Сценарийлар ëзиб саҳналаштираяпмиз. Маҳбуслар тўғрисида шеърлар ëзаяпман. Яқинда наркотикка қарши тадбир ўтказдик. Роса зўр бўлди. Шеърлар ëздим. Ўша ерда ўтирган маҳбуслар ҳам йиғлаб юборди ўқиган шеърларимга” дедилар”

Лекин Ўзбекистон кучишлатар органлари раҳбарияти Хайрулла Ҳамидовга амнистия актини 2010-2011 йилларда қўлламади. Бу ҳақда 2011 йил февралида маълум бўлди.



12. НЕГА АМНИСТИЯ ЭЪЛОН ҚИЛИНМАДИ?

Ўзбекистон қамоқхонасидаги маҳбуслар ва уларнинг яқинлари, жумладан Хайрулла Ҳамидовнинг ота-онаси ва кўп сонли мухлислари 2011 йил 1 сентябрда нишонланадиган Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан катта амнистия бўлади, деб умид қилганди.

Лекин Ватанимизни орқаваротдан бошқараётган Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарияти 20 йиллик тантаналарга тайёргарлик ва эҳтиёт чоралар кўриш ташвишлари билан банд бўлганлиги сабабли амнистия эълон қилинишига имконият берилмади.

Амнистияни нега кейинга қолдиришгани сабабини ўзим гувоҳ бўлган битта воқеа асосида кейинги мақоламда баён этарман, Аллоҳ хоҳласа.


Ушбу мақолам охирида илова сифатида ватандошим, касбдошим Хайрулла Ҳамидовнинг «Худога ҳаммасин айтиб бераман” номли яхши шеърини келтирсам.

Илова.

Хайрулла ҲАМИДОВ

Худога ҳаммасин айтиб бераман

Дунёга яшашда қўймасангиз гар,
Шу сизга буюрсин қайтиб бераман.
Аммо аримаган кўнглимдан кадар,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Фитратда туғилдим, вале тарбия,
Мудҳиш бир ҳолатга солдику соя.
Соф таълим нелигин билмадим дея,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Ёшликда ғам нима билмай юргандим,
Боғчани энг олий даргоҳ билгандим.
Калима ўрнига қўшиқ ўргандим,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Қувлаб йўл тушганда мактабим томон,
Жамий илмларга изладим имкон.
Аммо нималигин билмадим иймон,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Сўнг олий билим юрт ўзига чорлар,
Муҳаббат аталмиш гўзал баҳорлар.
Устозларим диндан этган безорлар,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Аллоҳга ҳамд бўлсин қутқарди Ўзи,
Қалбимга сочилди ҳидоят тузи.
Шунда яқинларим бурдилар юзин,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Ароқли тўйларга бормай қолсам гар,
Отамга лаънат дер энг яқин жигар.
Кўзимдан ёш эмас оққанда захар,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Ёдимда ўзини энг зўр эр деган,
Намозхон бўлдингми, дея жеркиган.
Буғзимга қадалиб ёвуз шер келган,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Ҳақ сўз етказилса мард жувон шерлар,
Ўзингча неларни суйладинг дерлар.
Кеча ким эдинг, деб юз бурган эрлар,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Аллоҳ рухсат деган оятни билиб,
Ҳаётга татбиқ эт, десам гар кулиб.
Аёл зоти минар ғазабга тулиб,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Ҳаммага тегишли айтилган сўзлар,
Ҳақдан олиб қочманг, жовдирар кўзлар.
Қиёмат келганда кўрасиз дўстлар,
Худога ҳаммасин айтиб бераман.

Kino yoki boshqa fayllar haqida savollar bo'lsa yoki kino ishlamayotganligi haqida SHU ERGA habar bering

Filmlar, Kliplar va boshqa Fayllarni Ko'chirib/Download qilib olmoqchi bo'lsangiz: Real playerni sizga Tavsiya etamiz!


Boshqa fayllar
Категория: Хар-хил | Добавил: abdulloh
Просмотров: 14773 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 4.1/8
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа

Кидириш
Quroni Karim
Qurondan 33 duo
Афзал Рафиков
Курон тиловоти

Bulutli sarlavha
Соатимиз
SMS жунатиниг
Forum yangiliklari
  • 100% взлом почтына заказ (33)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • 100% взлом почтына заказ (0)
  • Rasmlar
    Copyright MyCorp © 2024