Siz haqingizda
Hush Kelibsiz
Mehmon
3.147.49.154
H.Hamidov. "O'zbeklarga nima bo'lyapti?"
Hayrulla Hamidov.
"O'zbeklarga nima bo'lyapti?"
Sherni yuklab olish uchun yozuvni ustiga sichqonchani olib kelib o'ng tamonini bosib saqlab olish imkonini tanlang:
"O'zbeklarga nima bo'laypti?"
Ўзбекларга нима бўлаяпти? (Хайрулла Ҳамидов)
Борган сари гуноҳ тўляпти,
Ҳолимизга ҳамма куляпти,
Бутун дунё турибди ҳайрон,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Бир пайтлар муаллим бўлган,
Етмиш минглаб ҳадислар билган,
Бухорийни тарбия қилган,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Тўғри йўлни кулиб кўрсатган,
Ҳақиқатнинг ўрнин ўрнатган
Навоийга ҳарф ўргатган,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Тинмас кўча-куйда яллалар,
Қайда қолди гўзал паллалар?
Термизийга айтган аллалар,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Элим сочган даври ҳурликда,
Бугун эса тамом хўрликда,
Пешқадамдир порахўрликда,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Султон бўлган, юрак қўлида,
Ҳукм қилган сарой тўрида,
Хизмат қилар Қозоқ ерида,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Заҳар иси келар болидан,
Ҳароми кўп топган молидан,
Туркман ҳатто кулар ҳолидан,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Йигитлари топиб "дугона”,
Хохлаганда қилар жонона,
Қизларига ҳаё бегона,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Шоирлари мансаб талашар,
Пешволарни мақтаб талашар,
Мўминлари мазҳаб талашар,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Отилгандек мисли палахмон,
Ватангадо ҳолида ҳамон,
Рус ерида хор-у саргардон,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Фарзларига амал қилмайди,
Суннатларни писанд илмайди,
Ҳаққин талаб қилиш билмайди,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Бугун ҳайрон Ибн Синолар,
Мавлони ўтказиб дунёлар,
Тополмас қалбига даволар,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Мўминлиги даводан ташкил,
Ҳаёти кайф-сафодан ташкил,
Эҳсонлари риёдан ташкил,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Қодирийни сотгани етмай,
Беҳбудийни отгани етмай,
Бугун қўймас яхшини тутмай,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Ёқмас биров ҳақ сўз гапирса,
Тағин ҳақни излаб лоф урса,
Дин, деган "дин” сўзин тупурса,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Четдан келган ҳар қандай одам,
Ҳайрон бўлар ташласа қадам,
Ҳамма учун тунда ёққан шам,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Қаён борсам халқим қилар тўй,
Мижозича айтилгандек - қўй,
Хайруллони ўйлатар бир ўй,
Ўзбекларга нима бўляпти?
Holislik sari dasturidan:
Категория: Киссалар | Добавил: Abdulaziz (23.01.2010)
Просмотров: 10856 | Комментарии: 4
| Рейтинг: 4.1 /25
Всего комментариев: 4
Порядок вывода комментариев:
По умолчанию
Сначала новые
Сначала старые
0
ALLOH chiroyli sabr bersin xayrulla xamidovga.amin !!!
Ammo bu saytga xamma darsliklari va sherlarini kiritsalaring juda yaxshi bular edi.alloh rozi bo'lsin.
0
Hayrulla hamidov!!! sizga mingdan-ming raxmat! olloh rozi bulsin.
0
rizvanalloh// halqimizni bugungi asl basharasini yorinibsiz.
0
Yashang Hayrulla Hamidov!!! Allohni o'zi sizni qo'llab quvvatlasin iloyim,siz juda aqlli insonsiz va sizga Alloh bir sinov yubordi va men ishonaman, siz, Allohni hech qanday vaziyatda xam unutmaysiz va siz juda xam sabrli,Allohga juda xam yaqin insonsiz!!! Allohni sevga bandalaridan birisiz Hayrulla Hamidov!!!
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]